#Ҳадис_52📒
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
“Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради”
✍(Бухорий (883) ривояти).
@Hadislar_toplamiii

#Ҳадис_52📗
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.
Муовия ибн Қурра отасидан ривоят қилади: “Мен Музайна (қабиласи)дан бўлган бир гуруҳ билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига байъат бериш учун келдим. У зотнинг кўйлаклари очиқ – ёки кўйлаклари тугмаси тақилмаган – эди. Мен у зот кўйлаклари ёқасидан қўлимни тиқиб, муҳр(и нубувват)ни ушладим.
📝Шарҳ.
Қурра ибн Иёс розияллоҳу анҳу айтишича, у музайналиклар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига Исломга кириш ҳақида байъат бериш учун келган. Ўшанда Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўйлаклари тугмаси қадалмаганди. Қурра розияллоҳу анҳу у зот кўйлаклари ёқасидан қўлини тиқиб, нубувват муҳрини ушлаб кўрган. Нима учун одамлар муҳри нубувватни кўришга, уни ушлашга ташна бўлганлари ҳақида юқорида тўхталиб ўтган эдик. Лекин, ривоят сиёқидан Қурра ибн Иёс муҳрни табаррукан ушлашни ният қилгани билинади. Қуррага қўлни ёқага тиқиб, муҳрни ушлашга имкон беришлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қанчалик камтар инсон бўлганларини кўрсатади. Одатда, кўйлак тугмалари тақилган бўлади. Қачон зарурат туғилса, масалан, ҳаво иссиқ бўлса, кўкракка бир оз шамол тегиши учун олд тугмаларини ечиб қўйса бўлади. Буни ҳар ким ҳолатга қараб қилади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим, ушбу ривоят кўйлак тугмаларини ечиб қўйиш, яъни, қадамаслик суннат эканини билдирмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зарурат юзасидан шундай қилган бўлишлари эҳтимолдан холи эмас. Бирон иш суннат бўлиши учун очиқ далил керак. Ҳужжатсиз ҳеч бир иш суннат саналмайди.
✍(Имом Термизий ривояти)
Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚