#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Рамазон ойи ва унинг фазилатларига оид заиф ва мавзуъ – тӯқима ҳадислар.
Рамазон ойига оид заиф ва сохта, уйдирма ҳадислар халқ орасида кенг тарқалган.
Аллоҳга ҳамдлар бӯлсинки, катта муҳаддис олимлар бундай ҳадислар ҳақидаги аниқ ҳукмларни баён қилиб кетишган.
Шунинг учун биз ушбу ҳадисларга эътибор қаратишимиз керак.
Қуйида Рамазон ойига оид, ӯз навбатида мутақаддим (олдинги) уламолардан, жумладан Имом Аҳмад, Ибн Ҳузайма, Байҳақий, Ибн Саъд, Ибн Аби Ҳайсама, Ибн Маъин, Ибн Аби Хотим, Ибнул Жавзийлар ва кейинги муҳаққиқ муҳаддис уламолар томонидан жуда заиф ҳадис, яъни амал қилишга яроқсиз ва мавзуъ – тӯқима, сохта ҳадис деб эътироф этилган баъзи ҳадисларнинг айримларини келтириб ӯтамиз: 👇👇👇
1) ❌ "Рўза тутинглар – саломат бўласизлар".
2) ❌ "Агар бандалар рамазонда бериладиган ажр-мукофотни билганларида, умматим тўлиқ бир йил рамазон бўлишини орзу қилган бўлар эдилар".
3) ❌ "Эй Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойини бизларга баракотли қилгин ва
рамазонга (соғ саломат) етказгин".
4) ❌ "Ким рамазонда узрсиз рўзасини очиб юборса, тўлиқ бир йил рўза тутса ҳам қазосини ўтай олмайди".
5) ❌ "Ким рамазон ойи Маккада бўлиб рўзасини тутса, имконияти етгунча тунги намозни ўқиса, Аллоҳ унга юз минг рамазон ойининг мукофотини беради".
6) ❌ "Рамазон ойи (рўзаси) фитр закоти берилмагунича юқори кўтарилмай осмон билан ернинг ўртасида муаллақ осилиб туради."
7) ❌ "Рамазоннинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод бўлишдир".
8) ❌"Рўзадорнинг уйқуси ҳам ибодатдир..."
9) ❌"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам (ғийбат билан шуғилланган икки аёл ҳақида) шундай дедилар:" Бу иккиси Аллоҳ ҳалол қилган нарса билан рўза тутиб, Аллоҳ ҳаром қилган нарса билан рўзасини очдилар".
10) ❌" Бандаларимнинг менга энг маҳбуби, ифторга шошиладиганлари".
11) ❌"Жаннат бир йилдан иккинчи йилга ўтишда рамазон ойи кириши муносабати билан хушбўйланиб, зийнатланади. Оҳу кўз ҳурлар виқор билан юрадилар".
12) ❌"Хақиқатда, Аллоҳ рамазон ойида мусобақаларингизга қарайди. Ўзингиздаги яхши амалларингизни Аллоҳга кўрсатинглар".
13) ❌"Аллоҳ таоло рамазоннинг ҳар кечасида олти юз минг кишини дўзахдан озод қилади. Рамазоннинг охирги кечасида эса ўтиб кетган инсонлар сонича дўзахийларни озод қилади".
14) ❌ "Рамазон ойида Аллоҳни зикр қилувчининг гуноҳи мағфират қилинади. Бу ойда Аллоҳдан сўрагувчи ноумид бўлмайди".
15) ❌ "Мадинада ўтказилган рамазон бошқа шахарларда ўтказилган рамазондан минг марта яхшироқ".
16) ❌ "Агар рўзадор бўлсангиз эрталаб тиш ювманглар, кечки вақт ювинглар".
17) ❌ "Ким рамазонда ўн кун эътикоф ўтирса, икки марта ҳаж ва умра қилгандек бўлади".
Демак, 👆юқорида зикр қилинган ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бӯлмаган. Уларга амал қилинмайди.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз манбалар асосида тайёрлади.

#холис_эслатма
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий шундай дедилар: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганда салавот ва салом айтиш вожибдир. Кимдир қалам билан фақатгина «(с.а.в)» деб ёзиб қўйса, лекин тили билан салавот ва салом айтмаса, бу билан вожиб адо бўлмайди, деб ўйлайман».
Мажлисда бир неча уламолар ҳам бор эдилар. Улар бу гапга эътироз қилиб, «Бугун ўша бош ҳарфлар (яъни «с.а.в.» деб ёзиш) мукаммал салавот ва саломга далолат қила бошлаган. Шунинг учун кифоя қилади, деб ўйлаймиз», дейишди.
Ҳазрат шундай дедилар: «Менинг кўнглим бу гапга равшан бўлмайди. Асл гап шуки, ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдек бутун халойиққа эҳсон (яхшилик қилган зотнинг ҳақларида қисқартиришга ҳаракат қилишни ақлим асло қабул қилмайди. Агар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бизнинг ҳаққимизда қилган ишларини қисқартирсалар, аҳволимиз нима бўлар эди?»
Мен (Шафеъ Усмоний) айтаманки, «Қисқартиришгa гoҳида зарурат бор», дейилса, биз айтамизки, қисқартиришга энг кўп зарурати бўлган кишилар муҳаддислар эдилар. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг муборак номлари улар ёзган китобларнинг ҳар сатрида келган. Лекин ҳадис имомларининг китобларида кўрасизки, улар ҳамма ўринда у зотнинг муборак номлари билан бирга салавот ва саломни ҳам тўлиқ ёзишган, қисқартиришни исташмаган».
«Мажолиси ҳакимул умма» китобидан
Ёрқинжон Фозилов таржимаси

ШУ КУНЛАРДА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА "ИХЛОС" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДАГИ ТӮҚИМА ҲАДИСЛАР ТАРҚАЛАЯПТИ.
ҚУЙИДА МУТАҚҚАДДИМ (олдинги) УЛАМОЛАРДАН ВА КЕЙИНГИ МУҲАҚҚИҚ МУҲАДДИС УЛАМОЛАР ТОМОНИДАН “ИХЛОС” СУРАСИГА ОИД ЖУДА ЗАИФ ҲАДИС, ЯЪНИ АМАЛ ҚИЛИШГА ЯРОҚСИЗ ВА МАВЗУЪ – ТӮҚИМА, УЙДИРМА ҲАДИСЛАРНИ КЕЛТИРИБ ӮТАМИЗ.
👉 Ҳукм қилиш бизга қолмаган. Катта муҳаддис олимлар бундай ҳадислар ҳақидаги аниқ ҳукмларни баён қилиб кетишган.
Демак бошладик👇
1) “Ўн марта ИХЛОС ўқиган одамга ЖАННАТдан бир сарой берилади.”
👉🏼 ҲАДИС ИСНОДИ ЗАИФ.
2) “Ётадиган пайт юз марта ИХЛОС сурасини ўқиган одам ЖАННАТга киради.”
(👉 УШБУ ҲАДИС ҲАМ ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМДАН СОБИТ БӮЛМАГАН)
3) “Бомдод намозидан кейин ўн бир марта ИХЛОС сурасини ўқиган одамга Жаннатдан бир сарой берилади.”
(ТӮҚИМА ҲАДИС)
4) “БОМДОД намозидан кейин ИХЛОС сурасини ўн икки марта ўқиган одам ҚУРЪОНИ КАРИМНИ тўрт марта ХАТМ этгандай савобга қовушади.”
(ТӮҚИМА ҲАДИС)
5) “ТОНГДА ва ШОМда уч марта ИХЛОС ва МУАВВИЗЗАТАЙН (Фалақ, Нос)ни ўқиш бало~қазо ҳамда қийинчиликлардан сақлайди.”
👉 Изоҳ: Ушбу лафзлар билан келган ҳадис саҳиҳ эмас. Балки Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис саҳиҳ, яъни ишончлидир: ✅«..Расулуллоҳ: «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар»
(Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари).
6) “Уйга кираётганида ИХЛОС сурасини ўқиган киши камбағалчилик кўрмайди”
(ЖУДА ЗАИФ ҲАДИС)
7) “Кимки сафарга чиқишда 11 марта ИХЛОС сурасини ўқиса, АЛЛОҲ таоло у сафардан қайтиб келгунча унинг уйини муҳофаза қилади.”
(ТӮҚИМА ҲАДИС)
8) “Арафа куни (барчасини бисмиллоҳ билан бошлаб) минг марта ИХЛОС сурасини ўқиган одамнинг бутун гуноҳлари кечирилади ва барча дуолари қабул бўлади.”
(ТӮҚИМА ҲАДИС)
9) “Минг марта ИХЛОС сурасини ўқиган одам ўзини АЛЛОҲ таолодан сотиб олган бўлади.”
(ТӮҚИМА ҲАДИС)
10) “Жума намозидан кейин етти марта ИХЛОС, ФАЛАҚ ва НОС сураларини ўқиган одам бир ҳафта бало~қазодан ҳамда ёмон ишлардан ҳимояланган бўлади.”
(АСЛИ ЙЎҚ ҲАДИС)
11) “Ётадиган маҳал ФОТИҲА ва ИХЛОС сурасини ўқиган ўлимдан бошқа бутун нарсаларнинг зиёнидан омон бўлади.”
(БУ ЁЛҒОН, БОТИЛ ҲАДИСДИР)
12) “Уч нарсани ишлаган одам ЖАННАТга хоҳлаган эшигидан киради:
Қул ҳақини ўтаган, ҳар намоздан кейин 11 марта ИХЛОС ўқиган, жонига қасд қилган қотилини кечириб ўлган одам”
(ТЎҚИМА ҲАДИС)
13) “Ҳеч кимнинг жонига, мол~мулкига, ор~номусига тегмай, шароб каби ичкиликлардан сақланиб, ИХЛОС сурасини юз марта ўқиган одамнинг эллик йиллик гуноҳлари кечирилади.”
(АСЛИ ЙЎҚ ҲАДИС)
14) “Эллик марта ИХЛОС сурасини ўқиганнинг эллик йиллик гуноҳлари кечирилади.”
(ТЎҚИМА ҲАДИС)
15) “Агар ким ИХЛОС сурасини 12 марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда қаср қуриб қўяди, ҳатто фаришталар фалончини қасрини зиёрат қилиб турардик дер экан”.
Агар уни 10 марта ўқиса, ўтирса тургунча, турса ўтиргунча гуноҳи ювилиб туради. Агар 100 марта ўқиса 25 йиллик гуноҳи кечирилади.
Агар ким ҳар куни “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни 200 марта ўқиса 50 йиллик гуноҳи кечирилади”.
(👉 ТЎҚИМА ҲАДИС)
(“Агар 1000 марта ўқиса Аллоҳ бу дунёдан ўтаётганида жонини олаётганда уни кўзларига жаннат боғларини кўрсатиб сўнг жонини олар экан.”
(АСЛИ ЙЎҚ ҲАДИС)
16) Аҳмад ибн Иброҳим ибн Шозон Абдуллоҳ ибн Омир Тоийдан, у эса отасидан, (яъни отам менга ҳадис қилиб гапириб берди). У Али ибн Мусодан, у отаси Мусодан, у отаси Жаъфардан, у отаси Муҳаммаддан, у отаси Алидан, у отаси Ҳусайндан, у отаси Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
❌ «Ким қабристондан ӯта туриб: «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн бир марта ўқиб, сӯнгра савобини ўликларга бағишласа, унга ўликлар ададича ажр берилади».
#Изоҳ: Имом Заҳабий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: "Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Омир у отасидан бу ҳадисни ботил, мавзӯъ (уйдирма) нусхалардан ривоят қилган. Ушбу ҳадис тӯқима ҳадислардан ҳечам ажралмаган".
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
@HADISLAR_TOPLAMIII📚

ҚУЙИДАГИ ҲАДИСНИНГ СИҲҲАТИ ҲАҚИДА СӮРАГАН ЭДИНГИЗ.👇
Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Байтуллоҳни эллик бор тавоф қилса, онадан янги туғилгандек гуноҳларидан чиқади” дедилар.
------------------
Жавоб: Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.
Мазкур ҳадис ҳақида Ибн Жавзий "Фил илалил мутанаҳия" китобида айтади: "Бу ҳадиснинг иснонида Яҳё ибн Ямон бор. Аҳмад ибн Ҳанбал Яҳё ибн Ямон борасида айтганки: "У ҳужжат эмас" яъни ундан ҳадис олинмайди".
Ибнул Мадиний у ҳақда: "У ровийнинг ҳифзи ӯзгарган деган". Абу Довуд айтади: "У ҳадисларда хато қилади ва ҳадисларни ӯзгартиради".
Бу ҳадиснинг санадида яна Шарик деган ровий бор. Яҳё ибн Саид айтадики, Шарик "Мухтолот" ровийларни турига киради.
Изоҳ: Яъни, ровий умрининг биринчи қисмида қилган ривояти ишончли бўлса, иккинчи қисмида ишончсиз бўлади.
Абу Хотим Розий айтганки: Шарикнинг кӯп хатолари бор. Имом Термизий бу ҳадисни "ғариб" деган, ғариб бӯлгандан кейин заиф бӯлади. Уламолар таъкидлашича, агар имом Термизий бирор ҳадисни ривоят қилиб, уни “ғариб ҳадис” дейиш билан кифояланадиган бўлсалар, демак у ҳадисни “заиф” (кучсиз) деб ҳукм қилган бўладилар.

myurls
doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Баъзан ӯқувчиларимиз айрим сайтларда эълон қилинган ҳадисларни юбориб, унинг ҳукмини сӯрашади. Илм омонат эканлиги ҳамда Аллоҳ таолонинг розилиги учун ушбу ҳадислар ҳақидаги аҳли илмларнинг фикрларини "Холис эслатма" рукни остида бериб боришга қарор қилдик.
Ҳукм чиқариш бизга қолмаган. Катта муҳаддис олимлар бундай ҳадислар ҳақидаги аниқ ҳукмларни баён қилиб кетишган.
Каналимиз ўқувчилари томонидан йўлланган саволлардан бири👇
САВОЛ: Арафа куни жума кунига тўғри келса, (Ҳажжи Акбар) етмишта ҳаждан афзал бўладими?
Бунга оид қуйидаги ҳадис Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бӯлганми:
«Кунларнинг энг афзали арафа кунидир. Агар арафа жума кунига тўғри келса, жума кунида бўлмаган етмишта ҳаждан афзалдир». Розийн ривоят қилган («Баҳрур-роиқ»).
____
ЖАВОБ: Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.
Аммо юқорида зикр қилинган:
«Кунларнинг энг афзали арафа кунидир. Агар арафа жума кунига тўғри келса, жума кунида бўлмаган етмишта ҳаждан афзалдир», деган ҳадисга келсак, кӯпчилик муҳаддис олимлар бу ҳадиснинг ҳукми ҳақида: “ботил, асли йӯқ ҳадис”дейишган.
Изоҳ: “Ботил” – арабчада ботил, ўткинчи, ёлғон, эътиборсиз шунингдек, сохталик, cунъийлик, cафсата, уйдирма, ноҳақ деган маъноларда қўлланилади.
Муҳаддислар (ботил) лафзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларига тўқилган ёлғон хабар ва ҳадисга нисбатан қўллашади. “Ботил” ва
”мавзуъ”, яъни тӯқима бир маънода келади.
Ас-Саҳовий роҳимаҳуллоҳ “ал-Фатава ал-ҳадисийя”да (2/105) айтадилар:
"Буни Розийн ўзининг “Жоми’”сида зикр қилган ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берган, лекин уни ривоят қилган саҳобийларни ҳам, ривоят қилган (ровий)ларни ҳам зикр қилмаган". Иқтибос тугади.
Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ “Ал-Фатҳ”да (8/204) “Ал-Жоми’”да “Розийн”дан иқтибос келтиргандан сўнг ва буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатлаганликларини таъкидлаганларидан сўнг шундай деганлар: “Мен бу ҳадиснинг ҳолатини билмайман, шундайми ёки йўқ. Чунки унда на ҳадисни ривоят қилган саҳобийлар ҳам ва на уни ривоят қилган кишилар ҳам зикр қилинмаган".
Ҳофиз ибн Носириддин Димашқий роҳимаҳуллоҳ “Фазл явм Арафа”да шундай деган:
“Арафа куни жума кунига тўғри келса, етмиш икки ҳажга тенгдир” ҳадиси ёлғон ҳадис бўлиб, саҳиҳ эмасдир. Худди шундай Зурр ибн Ҳубайшдан ривоят қилинган: "Жума кунидан бошқа кундаги етмишта ҳаждан афзалдир, деган ривоят ҳам собит эмас".
Иқтибос тугади.
"Туҳфатул-Аҳвазий"нинг муаллифи Имом Муборакфурий роҳимаҳуллоҳ (4/27) шундай дейди: “Танбеҳ: Авомлар орасида: “Агар Арафа куни Жума кунига тўғри келиб қолса, ўша ҳаж ҳажжи акбар бўлади” – деган гап кенг тарқалган, лекин бу гапнинг асли йўқдир”.
Яна бу ҳақда уламоларнинг кӯплаб сӯзларини келтириб ӯтиш мумкин…
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori

ЭРТАГА АРАФА КУНИ
وعن أبي قتادة رضي الله عنه قال:
سئل رسول الله صلى الله عليه وسلم:
عن صوم يوم عرفة؟ قال: "يكفر السنة الماضية والباقية"
Абу Қатода розияллоху анхудан ривоят килинади:
Росулуллох салаллоху алайхи ва саламдан Арафа куни рўза тутишлик хақида сўрашди?
Улар соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
Арафа куни рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги (гуноҳларга) каффорат бўлади!” дедилар.
✍(Муслим ривояти)
бошка бир ривоятда эса “Аллоҳдан умид қиламанки" деб келган.
Хадис Шарҳи
Ибн Қуддома рохимахуллох:
"Бу улуғ кунда рўза тутишлик, Росулуллох саллаллоху алайхи ва саламдан саҳиҳ йўл билан ворид бўлган, ва ҳамда ҳадисда шу куни рўза тутишлик икки йилги (авалги ва кейинги кичик бўлган) гуноҳига кафорат бўлади" дедилар.
("аль Муғний" 4/443)