HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1159 📘


Зореъ ал-Қайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мунзир ал-Ашжаъга:
«Сенда Аллоҳ хуш кўрадиган икки хислат - ҳилм ва шошмаслик бор», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули! Уларни мен ўзим хулқ қилиб олганманми ёки Аллоҳ мени шундоқ қилганми?» деди. «Аллоҳ сени шундоқ қилган», дедилар. «Мени Аллоҳ ва Унинг Расули хуш кўрадиган икки хислатли қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин»,
деди».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

📝 Шарҳ:

Ҳалимлик ва шошмаслик ҳусни хулқнинг улкан намуналаридан экан.
Бу икки хулқни Аллоҳ таоло ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам хуш кўрар экан.
Аллоҳ таоло бандага барча нарсаларни бергани каби ҳусни хулқни ҳам берар экан. Бас, Аллоҳ таолодан ҳусни хулқли бўлишимизни сўрайлик ва ўзимиз бунга муносиб ҳаракат қилайлик.

@HADISLAR_TOPLAMIII 📚
#Ҳадис_1159📘

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон аёл киши атир сепиб, унинг ҳидини билдириш учун бир қавмнинг олдидан ўтса, у бундоқбундоқдир, деб қаттиқ гап айтдилар».

(Сунан эгалари ривоят қилган).

Шарҳ:

📌 Бошқа бир ривоятда, ул аёл зониядир, дейилган.
📌Чунки, хушбўй нарса ила қасддан бегона эркакларнинг эътиборини ўзига жалб қиладиган, улар кўнгилларининг суст кетишига сабаб бўладиган аёл яхши аёл бўла олмайди.
📌 Бу нарсага аёл-қизларимиз, алоҳида эътибор бермоқлари лозим.
📌Исломда аёл кишининг ўткир ҳидли хушбўй нарсаларни ўзига суртиб олиб бегона эркакларнинг шаҳватини қўзитишлари ўта маданиятсизлик ҳисобланади.
Маданиятли муслима бундай вазиятда ҳиди кучсиз хушбўйларини ишлатади.
Бу ҳақда олдин баҳс юритганмиз.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚