HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1157 📘

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ўзи халқ қилган ҳар банданинг беш нарсасидан фориғ бўлди; ажали, амали, ётадиган ўрни, асари ва ризқи», дедилар.

(Имом Аҳмад ривояти).

📝 Шарҳ:

Ҳадиснинг хулосаси шуки, унда ҳар бир махлуқот учун беш нарса тақдир қилингани айтилмоқда. Улар қуйидагилар:
📌 Ажал (муддат). Бу ерда ажалнинг иккита маъноси бор. Бири, инсоннинг ибтидосидан интиҳосигача бўлган умр муддати. Иккинчиси, ўлим вақти. Бу ўринда иккисини ҳам ирода қилиш жоиз бўлади.
📌 Амал. Бу ерда унинг яхши ёки ёмон амал бўлиши баробардир.
📌 Ётадиган ўрни.
📌 Асари. Бу иккиси борасида ҳам икки хил қавл мавжуд. Бири, ётадиган ўрин деб, қарор топадиган жойига айтилади. Асар деб, юрадиган жойга айтилади. Яна бири шуки, ётадиган ўрин деб, қабрга айтилади. Асар деб, дунёда яшашига айтилади.
📌 Банданинг ризқи. Унинг ҳалол ёки ҳаромдан келиши ҳам тақдир қилиб бўлинган.

@HADISLAR_TOPLAMIII 📚
#Ҳадис_1157📓

ТОЛИБИ ИЛМНИ ДУОСИ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиѐда қилгин. Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман», дедилар».


(Имом Термизий ривояти)


📝Шарҳ:

📌Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуолари ҳамма учун, айниқса, аҳли илм ва толиби илмлар учун катта ўрнак бор.
📌Келинг, ушбу дуони таҳлил қилиб чиқайлик.
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин».
📌 Яъни, ушбу дуодан аввал берган илмларинг мен учун фойдали бўлишини насиб этгин.
«Менга манфаат берадиган нарсани таълим бергин».
📌 Яъни, ушбу дуодан кейин менга берадиган илмингни фойдали бўлишини насиб этгин. Илмнинг фойдали бўлиши ундан бу дунѐ ва охират учун манфаат чиқиши ва билганига амал қилиш ила бўлади.
«Ва илмимни зиѐда қилгин».
📌Доимий равишда илмим кўпайиб боришини Ўзинг таъминлагин.
«Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин».
📌Жумладан, фойдали илм учун ҳам, фойдасизи учун
ҳам.
«Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман».
Мана шу нарса энг муҳим.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚