HADISLAR TOPLAMI
28.5K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
210 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1158📘

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаѐ фақатгина яхшилик келтиради», дедилар. Бушайр ибн Каъб: «Ҳикматда «Виқорли бўлиш ҳаѐдандир. Сокинлик ҳаѐдандир» деб ѐзилган», деди. Шунда Имрон унга: «Мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис сўзласам, сен менга саҳифангдан сўзлайсанми?!» деди».

(Учовлари ривоят қилишган)

📝Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Ҳаѐнинг фақат фойда келтириши.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари турганда бошқа манбаларга мурожаат қилиш дуруст эмаслиги.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1158📓

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади.
«Жаброил алайҳиссалом
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришга изн сўради.
«Киравер», дедилар У зот. «Қандоқ қилиб сенинг уйингга кираман?
Ахир унда суратлари бор парда турибди-ку!
Ёки уларнинг бошларини кесиб ташла, ёки оёқ остига солинадиган палос қилиб ол. Албатта, биз фаришталар жамоаси суратлар бор уйга кирмасмиз», деди у».


(Насаий ва унинг икки соҳиби ривоят қилишган).

Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Жаброил алайҳиссалом ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига изн сўрамасдан кирмаслари.
2. Фаришталар сурат бор уйга кирмаслиги.
3. Жонли нарсанинг сурати бор буюм ёки матони ўша нарсанинг бош қисми суратини кесиб ташлаб ишлатилса жоизлиги.
4. Жонли нарсанинг сурати бор нарсалардан оёқ ости бўладиган жойларда фойдаланса жоизлиги.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚