HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1156 📘

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди», деб айтдилар».

(Абу Довуд ривоят қилган).

📝 Шарҳ:

📌 Бу ҳадиси қудсийдир. Чунки уни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ
таолодан ривоят қилмоқдалар.


Ушбу ҳадиси қудсуйдан олинадиган фойидалар:

1. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига беш вақт намоз фарз қилгани.
2. Ким беш вақт намозини ўз вақтида яхшилаб ўқиса, Аллоҳ таоло уни, албатта, жаннатга киритиши.
3. Ким беш вақт намозни ўз вақтида яхшилаб ўқимаса, унга Аллоҳ томонидан яхши ваъда бўлмаслиги.

@HADISLAR_TOPLAMIII 📚
#Ҳадис_1156📘

ДАМ СОЛИШ ДУОЛАРИ.

Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Исломга кирганидан буѐн жасадида пайдо бўлган оғриқдан шикоят қилди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Қўлингни жасадингдаги аламли жойга қўй ва уч марта, бисмиллаҳи, етти марта, аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру, дегин»,
дедилар.

( Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Охирги иккисининг лафзи: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим.
Мендаги оғриқ, мени ҳалок қилишига сал қолган эди.
Бас, у зот: «Ўшани ўнг қўлинг билан ушлагин ва етти марта, аъузу би иззатиллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду, дегин», дедилар.
Бас, ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ мендаги бор нарсани кетказди.
Шундан буѐн аҳлимга ва улардан бошқаларга ҳам шуни буюраман».

📝Шарҳ:

Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда ҳис қилаѐтган нарса ѐмонлигидан паноҳ тилайман».

@HADISLAR_TOPLAMIII📚