#Ҳадис_1153 📘
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Йўлим кесилди, мени миндиринг», деди.
«Менда сени миндирадиган нарса йўқ. Лекин фалончининг олдига бор. Эҳтимол, у сени миндирар», дедилар.
Бас, унинг олдига борди. У унга мингани нарса берди. Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб хабарни айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор», дедилар».
✍ (Тўртовлари ривоят қилишган)
📝 Шарҳ:
📌 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан улов сўраган саҳобийнинг номлари Уқба ибн Амр розияллоҳу анҳу экан.
📌 Бу ҳадиси шариф яхшилик бобида катта қоидадир.
✅ Ким бир яхшиликка далолат қилиб, одамларни ўша ишга тарғиб этса, ўргатса, ўша яхшиликни қилган қанча савоб олса, унга далолат этган ҳам шунча савоб олар экан.
@HADISLAR_TOPLAMIII 📚

#Ҳадис_1153📘
Абу Райҳона розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн нарсадан наҳйи қилдилар; тишни эговлашдан, вашмдан, оқ толаларни юлишдан, икки эр киши кийимсиз бирга ётишидан, икки аёл кийимсиз бирга ётишидан,кишининг ажамларга ўхшаб кийимининг этак қисмига ипак улашидан, ажамларга ўхшаб икки елкасини ипакдан қилишдан, талончиликдан, йўлбарсни минишдан ва ҳукмдор бўлмаганнинг узук тақишидан».
✍(
Шарҳ
Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийлари Абу Райҳона розияллоҳу анҳунинг исмлари Шамъун алАнсорий экан.
У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлоларидан деган гаплар ҳам бор.
Ушбу ривоятда зикр қилинган, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам наҳйи қилган ўн нарсани бирма-бир кўриб чиқайлик.
1. «тишни эговлаш» Бунда ўша вақтда тишни ўткир, оппоқ қилиб кўрсатиш учун эговлаш кўзда тутилган. Бундоқ иш тишнинг касалланиб ишдан чиқишига сабаб бўлишига ҳозирги табиблар энди тушуниб етдилар. Шунинг учун тишнинг устидаги табиий қопламни асраш учун тинмай тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бормоқдалар. Бизда эса бу нарса минг беш юз илгари шариат ҳукми даражасига кўтариб айтилган ва унга амал қилинган.
2. «вашм» Бу масалани аввал батафсил ўргандик.
3. «оқ толаларни юлиш» Яъни, соч ва соқолда пайдо бўлган оқ толаларни юлиб, ўзини ёш қилиб кўрсатишга уриниш.
4. «икки эр киши кийимсиз бирга ётиши» Бу иш эркаклар орасида жинсий бузуқликка олиб келади.
5. «икки аёл кийимсиз бирга ётиши» Бу иш ҳам аёллар орасида ўзаро жинсий бузуқлик келиб чиқишига сабаб бўлади.
6. «кишининг ажамларга ўхшаб кийимининг этак қисмига ипак улаши»Бу масалани ҳам ўз ўрнида ўргандик. Тўрт энлик миқдоригача рухсат бор. Ундан ортиғи мумкин эмас.
7. «ажамларга ўхшаб икки елкасини ипакдан қилиш» Бу масала ҳам ўзидан олдингисининг узвий давоми.
8. «талончилик» Бировнинг мол-мулкини талаш мумкин эмас.
9. «йўлбарсни миниш» Бу ерда тирик йўлбарсни миниш ҳақида гап кетаётгани йўқ. Бу амримаҳол нарса. Бу ерда йўлбарс терисини тўшаб, устида ўтириш ҳақида гап кетмоқда.
10. «ҳукмдор бўлмаганнинг узук тақиши» Чунки, ҳукмдор ундан муҳр қўйиш учун фойдаланади. Ҳукмдор бўлмаган зийнат учун тақади, холос.
Уламо аҳли охирги икки нарсадаги наҳйи танзиҳ-тақво учун, аввалги саккизтаси таҳрим-ҳаром учун деганлар.
@HADISLAR_TOPLAMIII📚

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар).