HADISLAR TOPLAMI
28.5K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
210 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1152 📘

Бани Саламадан бир киши келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онамнинг вафотларидан кейин уларга қилишим керак бўлган яхшиликлардан бирор яхшилик қолдими?» деди. Шунда Набий алайҳиссалом:
«Ҳа. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш, уларга истиғфор айтиш, улардан кейин аҳдларига вафо қилиш, улар воситаси ила қилинадиган силаи раҳмни қилиш ва уларнинг дўстларини икром қилиш», дедилар».

(Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган)

📝 Шарҳ:

❇️ Бу ҳадиси шарифда фарзанд ўз ота-онасига қиладиган яхшилик уларнинг вафотларидан кейин ҳам давом этиши лозимлиги баён қилинмоқда.

@HADISLAR_TOPLAMIII 📚
#Ҳадис_1152📘

Оиша розияллоҳу анҳодан ҳинно ила бўяш ҳақида сўралди. У киши:
«Ҳечқиси йўқ. Лекин мен ёқтирмайман. Чунки ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳидини ёқтирмас эдилар», дедилар».


(Абу Довуд ва Насаий ривояти)

Шарҳ:

Энди уламо аҳли соч ҳақидаги ҳужжат ва далилларни жамлаб таҳлил қилиб чиқиб, тартибга солган ҳукмлардан баъзиларини зикр қиламиз;

1. Инсоннинг сочи ўзида турганида ҳам, олинганидан кейин ҳам покдир.
2. Инсоннинг сочини сотиб ёки бирор нарса учун ундан фойдаланиб бўлмайди.
3. Вафот этган одамнинг сочини олиб бўлмайди.
4. Киши ўз сочини яхшилаб парваришлаб юриши лозим.
5. Сочни ўстириб ёки ҳаммасини олдириб юриш жоиз.
6. Кокил қўйиш жоиз эмас.
7. Соч қўйган одамлар уни икром қилишлари лозим. Ювиб, тараб, мойлаб юриш билан.
8. Сочнинг оқини юлиш макруҳ.
9. Сочни қоп-қора рангдан бошқа рангга бўяш жоиз.
10. Улама соч қилиш ҳаром.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚