HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1129📗

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бировга унинг обрўсидами ѐки бошқа нарсадами озгина зулм қилган бўлса ҳам бугун - динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолмасдан аввал ундан розилик сўраб олсин.
Агар унинг солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорича олинади.
Агар унинг савоблари бўлмаса, соҳибининг гуноҳларидан олиб, унга юкланади», дедилар».

(Имом Бухорий ривоят қилган)

📝Шарҳ:

🔷 Бирорта золим ўзининг заррача зулмига жазо олмай қолмайди. Агар у бу дунѐда жазодан қочиб қутулган бўлса ҳам, у дунѐда қочиб қутула олмайди.

🔶 Золимдан олинадиган ўчнинг энг оддийи - қиѐматда унинг савобини мазлумга ѐки мазлумнинг гуноҳини унга олиб бериш билан бўлади.

🔷 Шунинг учун бу дунѐда ҳар қанча кичик зулмни ҳам оз санамасдан мазлумдан ўз ҳаққини ҳалол қилишни сўраб олиш зарур. Бўлмаса, охиратда қийин бўлади.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

🔶Бировга унинг обрўсидами ѐки бошқа нарсадами, озгина бўлса ҳам, зулм қилиш мумкин эмаслиги.

🔷 Ким бировга зулм қилган бўлса, ўлимидан аввал ундан розилик сўраб олиши зарурлиги.

🔶 Агар бировга зулм қилган одамнинг солиҳ амали бўлса, қиѐматда ундан қилган зулми миқдорича олиниши.

🔷 Агар бировга зулм қилган одамнинг савоблари етмаса, қиѐматда соҳибининг гуноҳларидан олиб унга юкланиши.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1129📘

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиѐмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунѐда жилдлари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

📝 Шарҳ:

📌Бу дунѐда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунѐда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар.
📌Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим.
📌 Бу ҳадиси шарифда бу дунѐда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор.
📌 Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ѐки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚