HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1128📗

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўзига зулм қилганга дуои бад қилса, батаҳқиқ, нусрат топадир», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

📝Шарҳ:

🔶Бунда насиҳат кўпроқ бировга дуои бад қилмасликка қаратилгандир.

🔷 Бу ривоят золим бўлишдан қочиш зарурлигини кўрсатади. Чунки мазлумнинг золимга қарши дуоси нусрат ўрнига ўтади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1128📕

Ҳазил қилиб бўлса ҳам биродарини қўрқитмаслик ҳақида.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Бирингиз ўз биродарига (ҳазиллашиб) қурол билан ўқталмасин.
Ким ўз биродарига ўткир темир билан ўқталса, уни фаришталар лаънатлайди, гарчи у (туғушкан) акаси бўлса ҳам».


(Буҳорий "Саҳиҳ №7072", Муслим "Саҳиҳ №2617".)

📝Шарҳ:

Имом Нававий рaҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ушбу ҳадис мусулмонни қўрқитиш қатъий тақиқланган эканлигига ишора қилади, ҳазил ёки чинлигининг фарқи йўқ.

"Шарҳ Саҳиҳ ал-Муслим" 8/448📚

* * * * *
Абу Бакр Ибнул Аробий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Мусулмонга қўрол ўқталиш уни қўрқитади.
📌Агар киши буни унга зарар бериш учун қилган бўлса, у энг катта гуноҳлардан бирини қилипти, агар буни ҳазилдан қилган бўлса, унинг гуноҳи кичикроқ.

Манба: "Аридатул Аҳвазий" 9/16📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚