HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1126📗

Абу Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менинг умматимдан бир қавмлар бўлурларки, улар фаржни, ипакни, хамрни ва созларни ҳалол санарлар. Албатта, бир қавмлар баланд тоғ олдига тушурлар.
(Чўпон) уларнинг ҳайвонларини боқиб келур.
(Фақир) улардан ҳожатини сўраб келур. Улар эса унга, олдимизга эртага кел, дерлар.
Бас, Аллоҳ уларни тунда ҳалок қилур ва баланд тоғни устиларига ағдарур ҳамда бошқаларни маймун ва тўнғизларга айлантирур. Қиёмат кунигача», дедилар».

(Имом Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар).

📝Шарҳ:

🔶 Ушбу ҳадиси шарифда мусулмонлар ичидан ҳаром-хариш ишларга берилиб, маъсиятларга шўнғиб кетган гуноҳкорларни қандай оғир оқибатлар кутаётгани ажойиб услуб ила баён қилинмоқда.

🔷Баъзи уламо аҳлларимиз уларнинг маймун ва тўнғизга айланишлари қалблари бузилиб, ахлоқлари маймун ва тўнғизникига ўхшаб қолиши ила бўлади, дейдилар.

🔶 Агар ана шундоқ оғир азобга учрамайлик десак, ушбу ривоятда огоҳлантирилган тўрт нарсани ҳалол санашдан эҳтиёт бўлишимиз, улардан ўзимизни узоқ тутишимиз лозим.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1126📘

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Укам қорнидан шикоят қилур»
бошқа бир лафзда эса:
«Укамнинг қорни юриб кетди», деди. У зот:
«Унга асал ичир», дедилар.
У иккинчи марта келди.
«Унга асал ичир», дедилар.
Сўнгра у учинчи марта келди ва:
«Батаҳқиқ, (айтганингизни) қилдим. Унинг қорнини юргизишдан бошқа нарсани зиѐда қилмади», деди.
«Аллоҳ рост айтадир. Укангнинг қорни ёлғон айтадур дедилар.
Бас, ичирган эди тузалиб кетди».


(Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

📌Бу ҳадиси шарифдан ичи кетган кишига асал фойдали экани кўриниб турибди.
📌Бу ҳақиқатни бугунги кунда ҳамма билиб олган.
📌Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, «Аллоҳ рост айтадир», деганларида Аллоҳ таолонинг Наҳл сурасидаги асаларилар ҳақидаги «Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар.
Унда одамлар учун шифо бордир», деган қавли кўзда тутилган.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚