HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1124📙

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу — одам боласи.
Бу эса — унинг ажали»,
дедилар
ва қўлларини бўйинларига қўйиб туриб, ѐздилар ҳамда
«Қолгани — умиди,
қолгани— умиди,
қолгани — умиди»,
дедилар».

(Имом Термизий ривояти )

📝 Шарҳ:

🔶Пайғамбар алайҳиссалом бу билан одам боласининг ажали бўйнида турса ҳам, умидини ҳеч қачон узмаслигига ишора қилдилар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1124📘

Абу   Ҳурайра   розияллоҳу   анҳудан   ривоят қилинади: «Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам: «Қачон  сиздан  бирингиз  таомга  даъват  қилинсаю  у рўзадор  бўлса, мен  рўзадорман, деб айтсин», дедилар».

Бошқа ривоятда: «Қачонки  бирингиз  даъват  қилинса,  ижобат  этсин. Бас,  агар  оғзи  очиқ  бўлса,  таомлансин.  Агар  рўзадор бўлса, намоз  ўқисин»,  дейилган.

(
Бешовларидан  фақат  Бухорий ривоят  қилмаган).

Шарҳ:

📌Ушбу   ҳадисда   нафл   рўза   ҳақида   гап кетаётганини  олдиндан  айтиб  қўйганимиз  маъқул.
📌 Бу  ҳадиси  шарифга  биноан,  рўзадор  инсонни  бир  киши таомга–маросимга   даъват   қилса,   мен   рўзадорман,   деб узрини  айтиши  керак.
📌Даъват  қилувчи  унинг  ҳолини  тушуниб,  узрини  қабул қилса,  даъват  жойига  бормайди. 
📌 Агар  даъватчи  вазиятни тушунмай,  боришни  талаб  қилиб  туриб  олса,  узрини  қабул қилмаса,  боради.  У  ерда  бошқалар  таом  еганда  намоз  ўқиб, даъват  эгаси  ҳаққига  дуо  қилади. 
📌 Агар  рўза  нафл  бўлмаса, қазо  ёки  назр  бўлса,  шундоқ  қилади. 
Агар  нафл  рўза  бўлса, даъват  эгаси  унинг  таомидан  еса  хурсанд  бўлса,  егани маъқул.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚