HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1123📕

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иблис ўз тахтини сув устига қўяди ва ўз лашкаридан гуруҳларни юборади. Уларнинг энг кўп фитначиси унга энг яқинидир.
Бириси келиб: «Ундоқ қилдим, бундоқ қилдим», дейди.
У бўлса:
«Ҳеч нарса қилмабсан!» дейди.
Кейин бошқа бири келиб:
«Уни қўярда-қўймай хотини билан орасини буздим», дейди.
У эса, ўшани ўзига яқинлаштириб:
«Ҳа! Балли! Сенсан!» дейди», дедилар».

(Имом Муслим ривояти)

📝Шарҳ:

🔷Бундан одамлар орасидаги алоқаларни бузиш шайтон энг яхши кўрадиган ишлардан бири эканлиги келиб чиқади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1123📗

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади:
«Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат бердилар. Бошқа биров у зотнинг ҳузурларига келиб сўраган эди, уни қайтардилар. Қаралса, У зот рухсат берган киши чол экан, қайтарган шахс эса, йигит экан».

(Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилган. Саҳиҳ деган).

Шарҳ:

📌Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи шаръий ҳукмларни баён қилишда кишиларнинг шахсини ҳам эътиборга олганлари кўриниб турибди.
📌 Қари чол ўз кампирини қучоқлагани билан рўзасига путур етадиган даражада шаҳвати қўз-ғалмаслиги аниқ.
📌 Ёш йигит эса, бу иш ила рўзаси очиладиган даражага етиши ва каффорот беришга мажбур бўлиб қолиши турган гап.
Демак, рўзадорнинг бу борадаги ҳукми унинг ҳолига қараб белгиланади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚