G‘afur G‘ulom nomidagi NMIU rasmiy kanali
5 subscribers
226 photos
6 links
Nashriyot tomonidan chop etiladigan barcha turdagi kitoblar va boshqa bir biridan qiziqarli ma'lumotlarni olasiz.

G'afur G'ulom nomidagi NMIU 📚
manzil: Toshkent sh. Labzak ko'chasi 86
☎️ 71-241-83-29
e-mail: info@gglit.uz
website: www.gglit.uz
Download Telegram
🔔Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тавсия этади:

📓Анвар Обиджон ~ Оддий Айрилиқ

👨‍💻Жанр - Романлар, ҳикоялар, Қиссалар, достонлар

📖Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон назм, наср, драматургия, публицистика сингари жанрларда қалам тебратиб келаётган серқирра ижодкордир. Асарлари юморга бойлиги, айни чоғда, фалсафий фикрларнинг салмоқдорлиги билан ажралиб туради.Адибнинг болаларга, катталарга аталган «Жуда қизиқ воқеа», «Масхарабоз бола», «Аламазон ва Гулмат», «Ўқ ўтмас болакай», «Баҳромнинг ҳикоялари», «Балога қолган футболчи», «Кулгили тушлар», «0099 рақамли ёлғончи», «Жажжи-жажжи кулчалар», «Япалоқ товуқ», «Мулла Бақалоқ», «Даҳшатли Мешполвон» каби китоблари ўқувчилар орасида алоҳида шуҳрат қозонган.Ушбу китобга муаллифнинг бири ўта қизиқ, бири саргузаштларга бой асарлари танлаб киритилди. Булар орасида журналда босилибоқ жуда машҳур бўлиб кетган Муттивой ҳақидаги қисса ҳам бор.

💰Китоб нархи - 17.020. сўм

📚Китоб қаттиқ муқовада,

☎️ (93) 791-00-70, (90)918-87-86.
🔔Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тавсия этади:

👨‍💻Муаллиф - Салим Ашур

📖Онам каби суйкалсам сизга,
Ўғлим каби эркаласайдим.
Қизим каби суйсайдим сизни,
Отам каби суянсам сизга.
Жимжилоғим ёки қулоғим,
Гоҳ сирдошим, гоҳо ўртоғим.

Гулдан япроқ тўкилар, сиздан
Тўкилади хушбўй-хушбўй гул.
Жамолини битта кўрай деб
Юрагимни тешади булбул.

💰Kитоб нархи - 14.981 сўм,

📚Kитоб қаттиқ муқовада,

☎️(93) 791-00-70, (90)918-87-86.
🔔Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тавсия этади:

👨‍💻Неъмат Аминов - Қаҳқаҳа

📖Неъмат Аминовнинг кўпгина асарлари юксак ғоявий-бадиий фазилатларга эга. Шунинг учун ҳам улар бир қатор қардош республикаларда ҳам китобхонларнинг эътиборини қозонган. Унинг ҳикоялари рус, украин, белорус, тожик, қозоқ, туркман, қалмиқ тилларига таржима қилинган. Бундан ташқари немис, поляк, чех, румин, болгар, мўғил тилларда ҳам унинг айрим асарлари босилган. Таниқли ёзувчи Неъмат Аминовнинг ушбу тўпламига «Елвизак»қиссаси ҳамда шу пайтга қадар нашр қилинган китоблардан энг сара ҳикоялар киритилган.

💰Китоб нархи - 29.342. сўм

📚Китоб қаттиқ муқовада,

☎️(93) 791-00-70, (90)918-87-86.
🔔Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тавсия этади:

👨‍💻Абдусаид Кўчимов - Мен шоирман, истасангиз шу... (А.Орипов гурунглари)

📖 Яхши инсонлар суҳбати кишига қувват бағишлайди, маънан юксалтиради. Зеро, халқимиз орасидаги «Одам тафтини одам олади», «Суҳбати расо - танга даво» каби нақллар ҳам бежиз эмас. Шу маънода мазкур асар ўзига хос маънавий озуқа манбаидир. Унда замонамизнинг аллома ва донишманд ижодкори, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов иштирок этган гурунглар ёритилган.

Халқимиз ардоғидаги бу инсоннинг фикр-хаёллари, кечинмалари, у кишини ўйга толдирган ҳолатлар ва хотиралар билан яқиндан танишиш истагидагилар учун бу китоб айни муддао бўлиши шубҳасиз.

💰Китоб нархи - 17.336 сўм,

📚Китоб қаттиқ муқовада,

☎️(93) 791-00-70, (90)918-87-86.
🔔Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тавсия этади:

📙Петрарка - қўшиқлар китоби

📖 Адабиётда Петрарка ҳодисаси кўп қиррали: шахс, шоир, донишманд, олим, жамоат арбоби – унда буларни ажратиб бўлмайди. Унинг ижоди Ўрта асрлар тафаккури ва санъати, Инсонпарварлик ва Уйғониш, Европа ва итальян петраркизми ҳақида кўплаб маълумотлар беради. Бир сўз билан айтганда, Петрарка – Европа шеъриятини янги босқичга олиб чиққан чинакам шоир.

✍️Қўшиққа жо этдим ёшлик завқ-шавқин,
Оғриқли оҳ-воҳлар шовқини гирён,
Илк хато хун олган шум дамдан буён
Ҳис этмай яшарман ўз умрим ҳаққин.

Беҳуда орзу ва бенаф жафо-кин
Музтар овозимни узар ногаҳон,
Қалбим узр-маъзур бобида ҳайрон,
Севишганлар, фақат хайрихоҳлик чин.

Устимдан кулади ҳар кимса, наҳот,
Муҳимми, ҳакамлар жуда ҳам сипо:
Ўзимни кулгили сезяпман ҳозир.
Зимни пуч манфаат чанқатар, ҳайҳот,
Сўнг англаб, ўзимни айбладим ҳатто,
Дунёвий шодликлар – мухтасар тушдир.

💰Китоб нархи - 24.529 сўм

📚Китоб қаттиқ муқовада,

☎️ (93) 791-00-70, (90)918-87-86.
🔔Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тавсия этади:

👨‍💻Жўрабек Жаҳон - Кўнгил Пойтахти

Бир шеър дарди қийнади ёмон,
Саҳаргача тўлғаниб чиқдим.
Юрагимни суғуриб тонгда,
Азобига чидолмай, чиқдим.

Нурга қараб боравердим тик,
Чак-чак томиб турар эди қон.
Кўйлагимнинг дазмоли текис,
Ғижимланиб кетган фақат жон.

📖«Кўнгил пойтахти» шоирнинг иккинчи китоби бўлиб, унда «Бир шеър дарди қийнади ёмон» дея юрагини ғижимлаб, қўлига қалам тутган шоирнинг Ватанга, юртга, сўзга, адабиётга, шеъриятга, яқинларига, дўст-биродарларига бўлган муҳаббати, соғинчини ифодаловчи янги шеърлари жамланган.

💰Китоб нархи - 10.367 сўм

📚Китоб юмшоқ муқовада,

☎️ (93) 791-00-70, (90)918-87-86.
🔔Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тавсия этади:

Лола Ўроқова - Кўзгу

📝Лола Ўроқова ўзининг «Ҳассага таянган бир кун», икки дунё оралиғи ва бошқа кўплаб китоблари билан ўқувчиларга яхши таниш. Навбатдаги китобдан адибанинг қатраси ўрин олган. Кичик жанрнинг катта имкониятларини намоён қилган. Бу жажжи асарлар фалсафий мушоҳадага бойлиги, услубнинг ўзига хослиги ва тилнинг равонлиги билан эътиборни тортади. Мунозарага чорлайди.

💰Китоб нархи - 7.793 сўм

📚Китоб юмшоқ муқовада,

☎️(93) 791-00-70, (90)918-87-86.
🔔Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тавсия этади:

👨‍💻Жанр - Роман, ҳикоялар, эсдалик хотиралари

📖«Меҳр қуёши» замонавий кўринишга эга. Китоб юзига "Гул баргига ёзилган хатларʼʼ, деб ёзиб қўйилган. Китобга адибнинг энг сара ҳикоя ва қиссалари, публицистик ва илмий мақолалари, эсдалик ва хотиралари киритилган.

Ишонамизки, адабиётимизнинг йирик вакили Иброҳим Ғафуровнинг янги китоби ҳам ўқувчилар қалбидан жой эгаллайди.

💰Китоб нархи - 32 200 сўм,

📚Китоб қаттиқ муқовада,

☎️(93) 791-00-70, (90)918-87-86.
🔔Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тавсия этади:

✍️Саъдий Шерозий - Гулистон Бўстон

📖Беназир шоир ва мутафаккир Саъдий бадиий ижодда ўз мактабини ярата олган адибдир. Юз йилдан ортиқ умр кўрган Саъдий ўз даврининг барча билимларини чуқур эгаллаб, юрт кўриб, халқ орасида юриб, чинакам олим, мураббий, инсонпарвар адиб бўлиб етишди. Саъдий ўз ҳикояларида бошқа Шарқ мутафаккирлари сингари халқ фаровонлиги, юрт тинчлигию ободонлигини одил пошшо шарофатидан деб билади...

📔Бу таълимий асарда ёзувчи ўз давридаги энг муҳим ва катта-катта сиёсий, иқтисодий воқеаларни акс этдирар, ахлоқий нормаларни талқин этар экан, ўша давр кишиларининг хилма-хил образларини моҳирона яратган. «Гулистон»даги ҳар бир ҳикоя қиссадан ҳисса шаклидаги шеърий панд насиҳатлар беради.

💰китоб нархи - 15.134 сўм,

📚китоб қаттиқ муқовада,

☎️(93) 791-00-70, (90)918-87-86.
🔔Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тавсия этади:

✍️Йўлдош Муқимов - Оталар сўзи ёхуд «минг маржондан бир маржон.

📖 Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур дурдона халқ афсоналари, халқ ривоятлари ва халқ нақлларининг энг саралари жамланган. Улар Нурмомо ёки Элнафас оқин тилидан баён қилинсада, бизнинг тасаввуримизда яхлит бадиий асар сифатида намоён бўлади.

📔Ёзувчи Йўлдош Муқимов турли-туман мавзулардаги эл орасида сочилиб ётган бадиият намуналари - афсона, ривоят ва нақлларни бир мақсадга бирлаштирган ҳамда ана шундай гўзал асар дунёга келган.

📚Китоб юмшоқ муқовада,

☎️(93) 791-00-70, (90)918-87-86.
🔔Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тавсия этади:

✍️Ашурали Жўраев - Виждон қўнғироғи

📖Ўзбек ҳажвий адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган таниқли адиб, беназир инсон, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминовнинг серқирра ижоди ва ибратли ҳаёти ҳақида ёзилган ушбу маърифий-ҳужжатли китоб икки қисимдан иборат. Биринчи қисмида ёзувчининг тартибли, ибратли ва ёрқин ҳаёти, яратган асрлари, уларнинг таҳлили ва тарихи, адабиётдаги ўрни ҳақида маълумотлар, фикр мулоҳазалар кенг ёритилган.

📔Ушбу китобнинг иккинчи қисмида эса, ёзувчининг теша тегмаган ҳангомалари, кичик ҳажвиялари ва унинг кундаликларидан, суҳбатларидан олинган сара сатрлардан намуналар берилган.

💰китоб нархи - 17.859 сўм,

📚китоб қаттиқ муқовада, 216 бет

☎️(93) 791-00-70, (90)918-87-86.
🔔Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тавсия этади:

✍️Ғайрат Шералиев - Дақиқ дақиқалар

📖 Журналист Ғайрат Шералиевнинг илк китобидан бадиий ҳаётномаларида ўзига замондош бўлган қаҳрамонларни ҳаётдаги оддий бир одамдан пишиқ-пухта бадиий образга айлантиришга, кулиб ўқиладиган жумлалар қатига жиддий муаммоларни сингдиришга ҳаракат қилган. Публицистик лавҳалари эса тилининг жозибаси, фикрий салмоғи ва образли мушоҳадалари билан ўқувчини ўйлашга, жамият ҳаётида кечаётган жараёнларга дахлдорлик ҳисси билан яшашга ундайди.

📓Ушбу китобда Публицистик қайдлар, чимдим ҳикоялар, ҳажвий лавҳалар ўрин олган.

📚китоб қаттиқ муқовада 240 бет

🗣Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг!
👉https://www.facebook.com/profi...,
👉https://www.instagram.com/nash...
👉https://t.me/gglit_uz

☎️(93) 791-00-70, (90)918-87-86.
🔔Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тавсия этади:

✍️Чўлпон - Кеча ва кундуз

📖Чўлпон асарлари мудроқ халқни Тонг юлдузи каби уйғотишга даъват этади. Адибнинг «Кеча ва кундуз» романида халқнинг ғафлат уйқусида ётган бир ҳолати Раззоқ сўфи, Қурвонбиби, Эшонбобо мингбоши, Мирёқуб ва албатта, Зеби образлари орқали ёрқин тасвир этилган.

📔«Кеча ва кундуз» кишини ўйга толдирадиган, кеча, бугун ва эртага ҳақида, инсон умрининг мазмуни тўғрисида фикрлашга ундайдиган асар бўлиб, ёшларнинг миллий ва маънавиятини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.

📚қаттиқ муқовада, 216 бет

🗣Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг!
👉https://www.facebook.com/profi...,
👉https://www.instagram.com/nash...
👉https://t.me/gglit_uz

☎️(93) 791-00-70, (90)918-87-86.
Ғафур Ғулом НМИУ томонидан 2021 йил якунлари бўйича жами ишлаб чиқилган махсулолар сони 4 069 962 (тўрт миллион олмишт тўққиз минг тўққиз юз олмиш икки) дона китоб махсулотлари чоп этилган. Шундан мактаб дасрликлари 2 833 522, болалар адабиёти 291 минг, Бадиий адабиётлар 135 минг, бошқа турдаги аджабиётлар 809785 дир.
Gʻafur Gʻulom nomidagi nashriyot-matbaa ijodiy uyi tavsiya etadi:

Qattiq muqova 220 bet, Nashr yili 2022 y,

Mahmud Toir sheʼriyati lirik kechinma samimiyati, ifoda uslubi xalqona ekani bilan xarakterlanadi. Shuning uchun ham shoirning aksar sherlari qoʻshiqlarga aylanib xalqimiz koʻnglidan joy olgan. Xalq hikmatlariga badiiy jihatdan qayta ishlov berish va ohangning xalqona ekani bilan bogʻliq ijodiy tutimni shoirning oʻzi “Eldan hikmat ziyosini olib, el koʻngliga joylash” tarzida izohlaydi.

Instagramdagi sahifamizga aʼzo boʻling! https://www.instagram.com/gofu...

📞 Buyurtma uchun (93)791 00 70 (97)745 99 96📍Manzil: Shayxontohur tumani, Labzak koʻchasi, 86-uy 🚚 Yetkazib berish xizmati mavjud.