FURQATLIKLAR NEWS | ФУРҚАТЛИКЛАР ЯНГИЛИКЛАРИ
850 subscribers
11.4K photos
8.31K videos
84 files
5.89K links
Furqat tumanidagi eng sevimli telegram kanalidasiz!

Furqat tumanining eng tezkor yangiliklari bizdan boshlanadi.

Reklama👇
@qutbdagi_gunafsha777
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️Бугун кечқурун юқори босимда газ келиши айтилмоқда

Уйида гази борлар хушёр бўлинг, яқинларга хабарни юбориб огоҳлантириб қўямиз
👇🏼👇🏼

@furqatlikla
#Тезкор #Расман
Пенсия бирор-бир турдаги ҳужжат талаб этмаган ҳолда тайинланади

2025 йил 1 мартдан бошлаб 60 ёшга етган эркакларга ва 55 ёшга етган аёлларга пенсиялар, шу куннинг ўзида “автоматик” тарзда, яъни бирор-бир турдаги ҳужжат талаб этмаган ҳолда
тайинланади.

Бунда, шахсга оид маълумотлар (фуқаронинг ёши, жинси), иш стажи, иш ҳақи (тўланган ижтимоий солиқ суммаси) ва оила таркиби (турмуш ўртоғи ва фарзандлари) Адлия вазирлиги, Бандлик вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг электрон базаларидан олинади.

Натижада фуқароларга пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш ҳамда ўзи истиқомат қилувчи Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди ҳамда пенсия ёшига етган фуқарога, шу куннинг ўзида пенсия “автоматик” тарзда тайинлангандан сўнг, фуқаронинг мобил алоқа воситасига маълумот юборилади.

🇺🇿@furqatlikla
#ТЕЗКОР
⚡️❗️ Шошилинч хабар: хакерлар Ўзбекистон фуқароларининг банк карталарига навбатдаги ҳужум уюштиришди. 57 миллиард сўм ўғирланган

Хакерлар мамлакат банкларидан бирининг Ҳумо банк карталарини бузиб киришгани маълум бўлди. Бир нечта карталардан 57 миллиард сўм ечиб олинди, улар бу пулни криптовалюта (USDT) га алмаштириб, мамлакатдан изсиз олиб чиқиб кетишди.

⚠️ Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Банк обрўсини сақлаб қолиш учун унинг номини ошкор қилмаймиз.

🇺🇿@furqatlikla
#Диққат #Тезкор

⚡️Ҳафта ўртасида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -5 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда, ТАЙЁР ТУРИНГ

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!

@furqatlikla таклиф этамиз
#Тезкор
⚡️⚡️⚡️Ўзбeкистонда элeктр энeргияси истeъмолига чeкловлар жорий eтилди


Ҳурматли истeъмолчилар, 10 кВт/соат истeъмол лимити жорий этилиши муносабати билан элeктр энeргияси узилишларига йўл қўймаслик мақсадида, юқори қувватга эга қўшимча қурилмаларни ёқмасликни сўраймиз.

Биз кўп ток ишлатяпмиз 😅👇🏽

@furqatlikla
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

❗️Телеграмда вирус тарқалмоқда
Энди таниш ёки нотаниш шахслар томонидан сизга расмда кўрсатилгандек илова ҳамда расм, матн юборилади. Адашиб иловани ўрнатиб маълумотларни киритсангиз тамом.

Айтишларича картадаги пулларни ечиб олиб, номингизга кредит ҳам расмийлаштириб олишмоқда экан.

Огоҳ бўлинг, текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади

Тарқатинг барчага


@furqatlikla
#Тезкор
❗️Телеграмда вирус тарқамоқда!

⚡️Фирибгарлар томонидан Telegram ижтимоий тармоқларида NBU банк акция ўтказмоқда деган хабарлар тарқатилмоқда.

Энг қизиғи бу каби хабарлар контактингиздаги бирор таниш инсондар келаётган бўлиши ҳам мумкин. Гап шундаки, мана шунақа сохта хабарга ишониб, пастдаги манзилга кирсангиз, Телеграм профилингиз бошқаруви фирибгарлар қўлига ўтиб пластик картангиздаги пулларни ечиб олишади Кейин эса махсус ботлар сизнинг номингиздан ҳаммага мана шунақа хабар юбориб чиқади. Буни сиз назорат қила олмай қоласиз.

Илтимос, интернетда дуч келган текин нарсага ишонаверманг. Текин пул, текин нафақа, текин совға, текин акция, текин обуна ва ҳ.к. Буларнинг деярли барчаси ёлғон. Шубҳали манзилларга қизиқиш учун ҳам кириб кўрманг. Яқинларни ҳам огоҳлантириб қўйинг
👇🏼👇🏼

@furqatlikla
#Диққат #Тезкор
⚡️❄️ Ўзбекистонда ҳаво совуқлашади, пайшанба куни қор ёғиши кутилмоқда

Сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистонда ёмғир ёғади. Чоршанба куни совуқ ҳаво массасининг кириб келиши давом этади ва пайшанбага қадар ҳаво ҳарорати кечаси 0...-5 даражагача, кундузи +3...+8 даражагача пасаяди. Айрим жойларда ёмғир қорга айланади.

@furqatlikla
#Тезкор

⚡️Ҳаж-2024 мавсуми учун бир зиёратчига тўлов миқдори – 73 млн 970 минг сўм этиб белгиланди.

Маълумот учун ўткан йили яъни 2023 йил бу миқдор – 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланган эди.

Хаж 2024 сафарига мамлакатимиздан кетиш 20 майдан бошланади.

@furqatlikla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #диққат

❗️Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ринотин Кидс ҳақидаги барча хабарлар фейк бўлиб чиқди

Компания вакилининг айтишича, Ринотин Кидс ҳақида тармоқларда тарқалган турли хил хабарлардан сўнг барча маҳсулотлар дорихоналардан йиғиб олинган ва тегишли тартибда текширув ўтказиш учун лабараторияга берилган. Экспертиза хулосаси биологик фаол қўшимчада ҳеч қандай зарарли моддалар аниқланмаганини кўрсатган. Бу ҳақида Санитария-эпидемиология қўмитаси ҳам тегишли хулоса берган.

@furqatlikla
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

⚡️⚡️Саудияда эртага Зулхижжа ойи кириб келмоқда ва Қурбон Ҳайити 16-июнь якшанбага тўғри келмоқда!

Арафа эса15-июнь шанба.

Яқинларга биринчилардан юборинг.

@furqatlikla
#ТЕЗКОР
⚡️Ўзбекистонга жануб томондан жазирама хаво оқими бостириб келмоқда

Бугундан бошлаб харорат 41+ даржада исийди

КЎПРОҚ СУЮҚЛИК ИЧИНГ, очиқ қуёшда юрманг.

Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

@furqatlikla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Даҳшат
Қозоғистонда чақиши ўлимга сабаб бўладиган ўргимчаклар ҳужуми кузатилмоқда.

Бир ярим ой ичида қорақурт чақиши оқибатида 27 киши, жумладан болалар ҳам вафот этган. Бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг бир нечта минтақаларида қоракурт ёки “қора бева”нинг ғайриоддий кенг тарқалиши кузатилмоқда.

➡️@furqatlikla