FURQATLIKLAR NEWS | ФУРҚАТЛИКЛАР ЯНГИЛИКЛАРИ
957 subscribers
11.6K photos
8.32K videos
85 files
5.91K links
Furqat tumanidagi eng sevimli telegram kanalidasiz!

Furqat tumanining eng tezkor yangiliklari bizdan boshlanadi.

Reklama👇
@qutbdagi_gunafsha777
Download Telegram
#umr_manzaralari

“АДОЛАТСИЗЛИК”

Ўқитувчимиз синфга завхоз билан кириб келди. Энг орқа партада ўтирадиган қиз бола синфдошимизни турғазди-да, устига янги куртка кийгазди.
⸺ Бу сенга, қизим! Совға, яхши ўқиганинг учун!
Адолатсизликка учраган биз болалар куртка олган синфдошимизга гизли термулар, ул шўрлик айбдорона кўз қарашлари билан бунда айби йўқлигини тушунтирмоқчи бўларди.
Рост-да! Биз ҳануз тушунмас эдик: қанақасига у аълочи бўлади, кундалигида битта “беш” йўқ?! Савол бериб қолишларидан чўчиганидан, ана, ўзи ҳам энг орқа партага ўтириб олади!
Уйга боргач, воқеани онамга ҳам айтиб берганман. Эсимда. Онам сергак тортиб, бироз ўйланиб қолган, кейин гапни бошқа ёққа бурганди...
Яқинда, аниқроғи икки йилча олдин ўша синфдошим билан кўришиб қолдик. Болаликда ўтган дамларни, табиийки, мактаб чоғларимизни эсладик. Шунда “лоп” этиб куртка воқеаси эсимга тушди. Қаранг-а, ўшанда алам қилганидан, шу чоққача унутмаган эканман!
⸺ Сен совғага куртка олганингда, менинг роса ҳасадим келган! ⸺ дедим ярим ҳазил, ярим чин қилиб.
Синфдошимнинг кулиб турган кўзлари бирдан маъюс тортди.
⸺ Ҳа-а... Уми.., ⸺ деди, чуқур хўрсинаркан. ⸺ Шунақа совғалардан болаларим олмасин-да, деб умид қилардим, лекин... Уларнинг ҳам бошида бор экан...
⸺ Тушунмадим... У қаердан келганди ўзи?
⸺ “Unicef”дан... Боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож оилада туғилган болаларга ҳомийлик қиладиган ташкилотдан...
⸺ ...

⸺ Байрам АЛИ

@furqatlikla