Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack
13K subscribers
6.29K photos
3.05K videos
13 files
2.32K links
🔸 Ҳаётингизни осонлаштирадиган қизиқарли ва фойдали маслаҳатларни улашамиз!

Лайфҳаклар, рецептлар, маслаҳатлар

All video materials on the channel have their own authors

📩 Реклама учун: @FEUsupport
🔥 Хомий: @UzChegirma @mojizaviyda
Download Telegram
Юрак-қон томир тизимини яхшилаш учун ёрдам берадиган ичимликлар.


Сув
Агар у етарли бўлмаса, қон қўйиқлаша бошлайди ва юрак оғир режимда ишлайди, бу эса унинг сустлашишига олиб келади.

Кўк чой
Унинг таркибидаги антиоксидантлар юрак учун жуда фойдалидир, улар ишемик касалликларни олдини олади. Бундан ташқари, кўк чой холестеролни пасайтиради ва қон тромблари шаклланишига ва инсультга тўсқинлик қилади. Кунига уч стакан кўк чой ичиш фойдалидир.
НИМА УЧУН ТЕРАК ЭКИШ КЕРАК?

🔹 Агар қишлоқ жойларга ўтсангиз, тераксиз хонадон топа олмайсиз. Бундай жойларда терак, асосан, иморат қуриш хомашёси ва девор вазифасини ўтайди. Шаҳарда-чи?

🔹 Терак — чидамли дарахт. У ифлосланган ҳавони бошқа дарахтларга нисбатан яхшироқ тозалайди. Бундан ташқари, у жуда тез ўсади ва парваришни ҳам кўп талаб этмайди. Терак таркибида металл заррачалари бўлган чангларни ўзида ушлаб қолади. Асосийси, бошқа дарахтларга қараганда етти маротаба кўпроқ кислород чиқаради.

🔹 Терак шовқиндан асрайди (терак барглари товуш тўлқинларини ушлаб қолади) ва ҳавони озон билан тўйинтиради, атмосферага кўп миқдорда фитонцидларни чиқаради. Шунингдек, терак шифобахш ўсимликлар сирасига киради.
📌 Сочни ўстирувчи массаж аппарати

🔷 Соч ўсишини тезлаштирмоқчи бўлганлар учун ушбу массаж аппарати жуда фойдалидир.

Бу турдаги массаж капилляр деб аталади. Бунда бош териси билан бевосита нуқтали алоқа ўрнатилади ва бу асаб толаларини рағбатлантиради, қон айланиши яхшиланади.

🔻 Натижада, соч ўсиши тезлашади, "ухлаб" ётган фолликулалар фаоллашади. Шунингдек, ушбу массаж таъсирида бутун тана "товуқ бадан" шаклидаги бўртмалар билан қопланади.
Саломатлик ва хуш кайфиятнинг 24 та сири


Доимо саломат бўлиб, кўтаринки кайфиятда юришни истайсизми? Унда қуйидаги тавсияларимиз билан танишинг.

1. Ҳар куни 30 дақиқа давомида фаол жисмоний ҳаракат билан шуғулланинг.
2. Кун давомида 8 стакан сув ичинг.
3. Нонуштани қироллардек, тушликни шаҳзодалардек, кечки овқатни эса фақирлардек истеъмол қилинг.
4. Кўпроқ табиий маҳсулотларни тановул қилинг.
5. Ўз — ўзингизни таҳлил қилиш учун вақт ажратинг
6. Йога билан шуғулланинг, туз ва газли сувларни камроқ тановул қилинг.
7. Кўпроқ китоб ўқинг.
8. Кун давомида камида 10 дақиқа сокинликда ўтириш учун вақт ажратинг.
9. Кун давомида 8 соат ухланг.
10. Пиёда кўп сайр қилинг ва табассумни канда қилманг.
11. Ўз ҳаётингизни ўзгалар турмуш тарзи билан таққосламанг.
12. Унутманг вақт ҳамма нарсани даволайди.
13. Ўзингизни яхши кўринг.
14. Энергиянгизни сафсатабозликлар учун сарф қилманг
15. Вақтдан унумли фойдаланинг. Бу учун сизда барча нарса етарли.
16. Умрингизни бировларни кўра олмаслик учун сарф этманг.
17. Ўтмишингизга кўнинг, зеро у келажагингизни барбод қилмасин.
18. Сизни ўзингизчалик ҳеч ким бахтли қила олмайди
19. Яхши ва ёмон вазиятлар вақти келиб ўзгариб туради.
20. Эсингизда бўлсин: стресс кўпгина касалликлар сабабчиси саналади.
21. Қариндош ва яқинларингизни тез-тез йўқлаб туринг.
22. Инсонлар билан илиқ муносабатда бўлишга одатланинг.
23. Бировларнинг сиз ҳақингиздаги фикри сизни асло ҳаяжонга солмасин.
24. Ҳаёт қисқа, лекин ундан роҳатланиш учун вақт етарли эканини унутманг.
Кўкатларнинг хосиятлари.
Бачадон миомаси деб, мушак тўқимасидан, фибромиома – бириктирувчи тўқималардан ташкил топган, гормонларга мойил бўлган хавфсиз ўсмага айтилади. Миома кенг тарқалган касаллик бўлиб, гинекологик беморларнинг 10-27% да, 30 ёшга етган беморларнинг 20% ида, 40 ёшдан катта беморларнинг эса 40% ида учрайди.
Бачадон миомасининг келиб чиқиш сабаблари ва ривожланиши юзасидан жуда кўп олимларнинг фикр-мулоҳазалари бўлиб, улар ҳар хилдир, лекин ягона якуний хулосага келинмаган. Бу масалада бутун дунё олимлари тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Аёллар организмида бачадон миомасининг келиб чиқиши асосан гормонал ўзгаришлар туфайли, яъни гипоталамус-гипофиз-буйрак усти бези тухумдон орасидаги муносабатнинг, бирон-бир қисмининг шикастланиши ҳамда бачадондаги ўзгаришлар натижасида хусусан миометрийнинг гиперплазияси туфайли вужудга келиши мумкин.
Гипофизнинг гонадотроп гормони текширилганда, ҳайз цикли давомида организмда прогестерон гормонининг миқдори камлиги, бу эса ўз навбатида ҳайз циклининг иккинчи даври етишмовчилигига олиб келиши аниқланган. 70-80% ҳолларда бачадон миомаси беморларда патологик ҳайз цикли мавжудлигини кўрсатади, хусусан ановулятор, яъни даврий ёки овулятор, бироқ лютеин даврнинг етишмовчилиги сифатида намоён бўлган ҳайз циклини назорат қилган. Клиник ва экспериментал тадқиқотларга таяниб, аёллар организмида рўй берган гормонлар ўзгариши, хусусан эстроген гормонларнинг кўп ишланиши, бачадон миомалари пайдо бўлишида муҳим роль ўйнайди деб тахмин қилиш мумкин.
Бачадон миомаси билан касалланган аёлларнинг касаллик тарихига аҳамият берилса, уларнинг ёшлигида ҳар хил юқумли касалликлар билан, 1/3 қисми бачадон ортиқларининг яллиғланиши, бепуштлик билан касалланганлиги аниқланган ва бу ҳолатлар ўз навбатида организмни ички секреция безларининг фаолияти ўзгаришига сабаб бўлган. Бу ҳолат ҳайз циклининг бузилишига таъсир қилиб, бир-бирига боғлиқ бўлган патологик ҳалқани ҳосил қилади. Бу бачадон миомасининг келиб чиқишига сабаб бўлган. Бачадон миомасининг келиб чиқишига фақат узоқ муддат давомида эстроген-гестаген гормонларнинг организмга таъсирининг бузилишигина эмас, балки бачадон мушакларини таъминловчи нерв рецепторларининг ғайритабиий қўзғалувчанлиги ҳам сабаб бўлади.
Дунё халқлари орасида энг узоқ умр кўрувчилар Кавказ ва Ўрта Осиёда яшашаркан. Бу сафда бизнинг одамлар ҳам борлиги кишига ғурур бағишлайди. Ва узоқ умр кўриш сабабларидан бири - бу барра кўкатларни мўл-кўл тановул қилиш экан. Албатта, кўкатларнинг қандай хусусиятлари бор ва улар нималарга фойда эканини билгач, нега кўкат ейдиганлар узоқ умр кўришини билиб оласиз.

1. Шивит (укроп).
Шивит пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. У уйқусизликда, асаб бузилишида жуда фойдали. Ошқозош дам бўлишини ҳам олдини олади.

2. Райҳон.
Райҳон овқат ҳазмини яхшилайди, иштаҳани очади. Ҳамда, шивит сингари пешоб ҳайдаш ва асаб тизимини мустаҳкамлаш хусусиятига эга.

3. Шовул.
Шовул танада қон ишлаб чиқарилишида анчайин фойдали кўкат ҳисобланади. Бу ҳам овқат ҳазмини яхшилаб, пешоб ҳайдаш хусусиятига эга.

4. Салат барги.
Салат барги асаб тизимини яхшилаб, уйқусизликни олдини олади. Ҳамда қон босимини тушириб, ошқозон фаолиятини меъёрда ушлаб туради. Яна бу кўкат танадаги қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди.

5. Петрушка.
Петрушка тана тонусини кучайтиради ва кислород алмашинувини яхшилайди. Ҳамда капилляр ва артерия қон томирларини мустаҳкамлаб, юрак фаолиятини яхшилайди. Яна буйрак ва сийдик қопида тошлар йиғилмасилигига ва кўриш қобилиятини пасайиб кетмаслигига ёрдам беради.

6. Сельдр.
Сельдр умумий қувватлантирувчи ва микроб ўлдирувчи сифатида ишладилади. Ҳамда асаб, эндокрин ва овқат ҳазм қилиш тизимларига ижобий таъсир кўрсатади.

7. Кўк пиёз.
Кўк пиёз касаллик тарқатувчи микробларни ўлдиради ва пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Ҳамда аъзоларда тош пайдо бўлишини олдини олади ва иштаҳани очади. Бундан ташқари, қон касалликларида, грипп, витамин етишмаслигида даволаш ва олдини олиш учун самарали кўкат
🍎Олма истеъмол қилишнинг 7 сабаби

🔸Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилади;
🔹саратон касаллигининг олдини олади;
🔺танада холестерин миқдори ошиб кетмаслигини таъминлайди;
🔸юрак ва қон томирларига фойдали;
🔹қандли диабетдан ҳимоя қилади;
🔺озишга ёрдам беради;
🔸овқатдан кейин ейилган олма (айниқса углеводли) тишларни кариесдан ҳимоя қилади.
🦷Тишларни зарарлайдиган ҳолатлар

💅🏻Тирноқларни
тишлаш.Бунда тишлар механик шикастланиши мумкин. Тирноқни тиш билан тишлаганда, пастки жағ олдинга сурилади ва бу лигамент мускулларига шикаст етказиши мумкин.

🚬Чекиш. Тамакидан қоладиган энг қўрқинчли нарса - бу сарғайиш. Энг ёмон ҳолатда тиш гўшти касаллиги, оғиз, лаблар ва тил саратонига чалиниш хавфи бор.

🔸Тишларни жуда қаттиқ тозалаш тиш ва тиш гўштига зарар етказади, эмални емиради.

🔸Тишларни ғижирлатиш ёриқлар ва чиришга олиб келиши мумкин ва бунда жағнинг мушаклари чарчайди. Тунда беихтиёр тишни ғичирлатиш ҳолатлари бўлади. Бундай ҳолда тунда оғзаки ҳимоя воситасидан фойдаланиш керак
Оғиз орқали нафас олаётганда ҳаво тўғридан-тўғри ўпкага киради ва бурун билан нафас олганда, ифлос заррачаларни, чангдан бактерияларгача кетма-кет фильтрлайдиган, шунингдек, мос ҳароратгача қизийдиган (ёки совийдиган) 4 та «фильтр» дан ўтади. .

Шунинг учун оғиз орқали нафас олиш нафақат нафас олиш тизимига зарарли, балки хавфли ҳамдир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Одамнинг кунлик биоритмларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, кундузги ухлаш учун энг табиий вақт 14:00 дан 16:00 гача.

Тушда ухлаш тикланиш учун қулайроқ бўлса, пешин атрофида озгина дам олиш ижодкорликни кучайтиради.
ТАНА ОҒРИҒИ ҚАЙ ДАРДНИНГ АЛОМАТИ?

🔹 Сиздаги ушбу ҳолат умуртқалараро диск чурраси (позвоночная грыжа) хасталигининг аломати бўлиши мумкин.
Умуртқа бел, кўкрак, бўйин бўлимларидан иборат. Оғриқнинг қай аъзода бўлишига қараб, чурра қайси соҳада пайдо бўлганлигини аниқлаш мумкин. Бўйин чурраси хасталиги кечаётган вақтда, энг аввало, бўйин соҳасида, кейинчалик эса бошда, қўл ва оёқларда оғриқ пайдо бўлади. Бармоқлар ҳолсизланиб, қон босими кўтарилади. Касаллик кучайган вақтда оғриқ бутун тана бўйлаб тарқалади.
Бел чуррасида эса бемор дастлаб оёқларида, сўнг белида сурункали оғриқ ҳис қилади. Бармоқлари жонсизлана бошлайди. Кўкрак қафаси чуррасида эса кўкрак соҳасида оғриқ кузатилади.

🔹 Сизда юз бераётган аломатлар кўпроқ бўйин чуррасидан дарак бермоқда. Бу касалликка бефарқ қараб бўлмайди. Шу сабабли невропатолог текширувига бориб, зудлик билан МРТ (магнитли резонанс томография)га тушишингиз лозим. Текширув натижасига қараб, шифокор керакли даво чораларини белгилайди.
Сиздаги ҳолат остеохондроз хасталиги туфайли ҳам юзага келган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шу сабабли бу хасталик учун ҳам текширувлардан ўтишни маслаҳат берамиз.
АВОКАДО 🥑

А, C ва Э витаминлари комплекси тўйинмаган ёғли кислоталар билан биргаликда авокадоларни терини парвариш қилиш ва сочни парвариш қилиш учун идеал маҳсулотга айлантиради!

Мева ёғи эластин ва коллаген ҳосил бўлишини рағбатлантиради. Ушбу моддалар терини самарали озиқлантириб, озуқавий нуқсонларни тўлдиради.

❗️Мен сочлар учун шампунга озгина авакадо мойи қўшишни маслаҳат бераман. Меванинг фойдали хусусиятлари ва унинг бой таркиби буруқларнинг тузилишини мустаҳкамлайди, уларни соғлом нурга қайтаради.

💊
Қандай болалар тез-тез шамоловчи тоифага киради?

Болалар касалликка қарши курашиш қобилиятини (иммунитет) ҳомила даврида онадан олади.
Иммунитет ҳар бир организмда индивидуал шаклланган бўлади. Бир ёшгача бўлган чақалоқларда эса иммунитет она организмидан гўдакка она сути орқали ўтади ва шунинг натижасида болада табиий иммунитет ҳосил бўлади. Бу эса болани турли касалликлардан ҳимоя қилади.
Туғилгандан сўнг болада сунъий иммунитет ҳосил бўлиши учун бола профилактик тарзда эмланади. Натижада бола организмида турли хил инфекцион касалликларга қарши иммунитет пайдо бўлади.

3 ёшгача бўлган болалар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори бўлган болалар эса йилига 6 мартадан кўп респиратор касалликлар яъни ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция), грипп, бронхит каби касалликлар билан касаллансалар бундай болалар тез-тез касалланувчи болалар гуруҳига кирадилар.
Бу болалар шифокор назоратида бўлишлари ва сурункали касалликлари бўлса уларни мунтазам равишда даволатиб туришлари зарур.
СУВ ИЧИШ ҚОИДАСИ

Ёзнинг иссиқ кунида чанқоқ кучли бўлади. Бироқ муздек сув билан қондирилгач, кўп ўтмай яна чанқоқ ўз забтига олади. Қон босими юқори бўлган кишилар учун кўп суюқлик ичиш зарар.

Салқин ичимликлар иссиқ кунда чанқоқни фақат кучайтиради, айниқса, бир кўтаришда ичилса. Сув қанча тез ютилса, одам шунча кўп терлайди, тер билан бирга эса суюқликни ушлаб турадиган тузлар ҳам чиқиб кетади. Шунинг учун суюқликни шошмасдан симириб ичиш, сувни оғизда кўпроқ ушлаб туриб, кейин ютиш керак.
Камроқ суюқлик ичиш, ҳадеб чанқоқ бўлмаслиги учун нордон шимшималар, обакиларни шимиш мумкин.

Қадимда шарқда оқсоқоллар қайноқ кўк чой ичишган. Бу ичимлик ўзида салқинлатувчи моддаларни сақлайди. Бунинг устига, кўк чой одамни салқинлатиш хусусиятига фақат қайноқлигида эга бўлади.
Бир кунда 2-3 пиёладан кўп кўк чой ичиш мумкин эмас. Акс ҳолда, ошқозон деворларига салбий таъсир қилади.
Суюқ дамланган кўк чойни ҳамма ичиши мумкин.
Аччиқ дамлангани эса қон босими кўтариладиганлар учун эмас. Аччиқ чой юракнинг тез уришига ва қон босими ортишига сабаб бўлади.
#Сўраган_эдингиз

Савол: Ҳаво иссиқ бўлишига қарамасдан, негадир ҳамиша совқотаман. Бунинг сабаби нима?

⭕️ Жавоб: 🩸Камқонлик. Асосий белгилари: рангпар тери, заифлик, чарчоқ, бош айланиши, баъзида нафас қисиши, шунингдек қўл ва оёқнинг совқотиши.

🩺 Қандли диабет: Бу касалликда ҳам бемор танаси совқотади. Сабаби кўп ҳолларда қандли диабет периферик нервларни шикастлайди ва натижада кишида исиб кетиш ёки совқотиш ҳолатлари кузатилади.

💊 Баъзи бир дориларни қабул қилиш ҳам бу ҳолатни юзага келтиради.

Нима қилиш керак? Агар сизда бошқа аломатлар ҳам кузатилса: масалан, тана вазнининг ўзгариши, иситма, шиш пайдо бўлса, шифокор кўригидан ўтишингиз керак бўлади.
Энергетиклар инсон саломатлиги учун зарарлими?

🍸 Энергетик ичимликлар таркибида кўп миқдорда шакар мавжуд, акс ҳолда унинг таркибидаги кофеин ичимликни аччиқ қилиб қўяр эди. Шакар, ўз навбатида, тишларнинг емирилиши, семириш, диабет ва бошқа кўплаб касалликларга олиб келади.

Энергетик ичимликларни ичиш систолик қон босимини сезиларли даражада оширади ва юрак ритмида издан чиқаради, аммо тоза кофеиннинг ўзи бу каби симптомларга олиб келмайди.

💠 Яъни, гап энергетик ичимликлар таркибидаги бошқа таркибий қисмлар - теобромин, теофиллин, таурин ва бошқалар ҳақида кетмоқда.

❗️Узоқ муддат бундай ичимликларни истеъмол қилиш деярли барча тана тизимларига таъсир қилади ва соғлиқ учун жуда зарарлидир.
Остеопорозни операция йўли билан даволаса бўладими?

💠 Остеопороз суякларнинг тизимли касаллиги бўлиб, у кальций етишмаслиги натижасида суякларнинг оғирлиги камайиб, мўртлашиб қолиши билан кечадиган жараёндир. Бу касаллик келтириб чиқарган асоратларни операция орқали даволаш мумкин.

♻️ 25 ёшдан кейин эркак организми ҳар куни 1 фоиздан кальций йўқота бошлайди. Аёллар эса 2 фоиз. Йўқотилган кальций ўрни доимий равишда тўлдириб борилиши керак. Бунинг учун энг тўғри йўл кальций моддасига бой маҳсулотларни истеъмол қилишдир.

🍱 Бунга балиқ ҳамда творогни мисол келтиришимиз мумкин. Аммо шуни инобатга олиш керакки, йўқотилган 1 фоиз кальцийнинг ўрнини баъзан бир тоғора творог билан ҳам тўлдириб бўлмаслиги мумкин. Бундай пайтда кальций ўрнини босувчи дори препаратларидан фойдаланилади.
📌 Сепкилдан халос бўлиш мумкин

🔷 Сепкил, асосан, баҳор ва ёз ойларида кўпайиб, куз ва қиш фаслида билинмайдиган бўлиб қолади ёки йўқолиб кетади. Ундан халос бўлиш учун бир қанча тавсиялар мавжуд:

🔶 сепкилли кишилар ўзларини мумкин қадар қуёш нури таъсиридан сақлашлари керак;
🔶 кечқурун уйқуга ётишдан олдин терининг сепкилли қисмига қатиқ, кефир, бодринг ёки қора смородина сувини суртиш яхши самара беради;
🔶 кечқурун бир стакан совуқ сувга бир нечта бўлак лимон солиб, тиндириб қўйилади. Эрталаб кўчага чиқишдан олдин юзнинг сепкилли қисмига суртилади;
🔶 жазирама иссиқ кунларда юзни қуёш нуридан сақлаш учун кенг шляпа ёки соябон тутиб юриш керак.

Бу тавсияларни доимий тарзда бажариб турадиганларни сепкил ва доғлар ортиқча безовта қилмайди.
БАЧАДОН МИОМАСИ БОР АЁЛЛАРНИ НИМА БЕЗОВТА ҚИЛАДИ?

🧑‍🦰 Бундай аёлларни кўпинча ҳайз циклнинг бузилиши ва бепуштлик безовта қилади.

Шу билан бирга 50% миомаси бор аёлларда касаллик белгисиз (симптомсиз) кечиб, профилактик кўрувларда аниқланади.

Сўнгги йилларда аёллар ультратовуш текширувидан кўп ўтиши сабабли миома касаллиги ортиб бормоқда.