2024 йил 8 октябрь куни Элчихона кўмагида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Польша Тараққиёт ва технологиялар вазирлиги экспертлари ўртасида видеомулоқот ўтказилди.
Тадбирда Элчихона дипломатлари ҳам иштирок этишди.
Музокаралар давомида Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Польша ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, бўлажак тадбир якунида икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштиришга қаратилган ҳужжатларнинг мустаҳкам пакети, жумладан аниқ инвестиция келишувлари ва экспорт шартномалари имзоланишига алоҳида аҳамият берилди.

Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Польша Миллий савдо-саноат палатаси ва "Pekao" банки билан биргаликда Варшава шаҳрида "Ўзбекистонда бизнес қилиш - қандай муваффақият қозониш мумкин?" мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Польша Тараққиёт ва технологиялар вазирлиги, Инвестициялар ва савдо агентлиги, Миллий савдо-саноат палатаси ва "Pekao" банки раҳбарияти, нуфузли бизнесменлар, журналистлар ҳамда Польшадаги ўзбекистонлик тадбиркорлар уюшмаси вакиллари иштирок этди.
Анжуманнинг очилиш маросимида дипломатик миссия раҳбари нутқ сўзлаб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ва ортга қайтмас ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг қадимий Буюк Ипак йўлидаги стратегик ўрни ва мамлакатда бизнес юритишнинг афзалликлари, жумладан, паст харажатлар ва малакали ёш ишчи кучи ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Савдо-иқтисодий соҳадаги Ўзбекистон-Польша ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Республикамизнинг тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, чарм-пойабзал, қурилиш, кимё, логистика, фармацевтика ва бошқа секторларига Польшанинг нуфузли брендларини жалб қилишга асосий урғу берилди. Шунингдек, жорий йил октябрда Тошкентда бўлиб ўтадиган "UzTextile Expo Autumn 2024" халқаро кўргазмаси ҳамда ноябрь ойида ташкил этиладиган "Европа иқтисодий кунлари" ҳамда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Польша ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги бизнес-форумда поляк компаниялари фаол иштирок этишга таклиф этилди.
Бизнес-форум якунида G2B ва B2B шаклларида музокаралар ўтказилди.

Азиз ватандошлар,
Жорий йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови бўлиб ўтади.
Ушбу сайловда Ўзбекистоннинг хорижда бўлиб турган барча фуқароларига сиёсий партиялар учун овоз бериш имконияти тақдим этилади.
Хорижда бўлган фуқароларимиз ўзларининг овозлари орқали мамлакатимиз келажагини белгилашда иштирок этишлари мумкин.
Шу муносабат билан Польшада бўлиб турган ватандошларимизга Ўзбекистоннинг мазкур мамлакатдаги элчихонасига ташриф буюрган ҳолда, Парламент сайловларида иштирок этишлари учун шароит яратилганини маълум қиламиз.
Сизнинг овозингиз келажагимиз учун муҳим!
Манзил: Варшава шаҳри (Польша), Урсинов тумани, Краски кўчаси 21
Сана ва вақт: ж.й. 27 октябрь, 08:00-18:00
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикасининг
Польша Республикасидаги Элчихонаси

Элчихонада «DAMEL» компаниясининг вице-президенти Роберт Томашевски билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида «DAMEL» компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

Joriy yil 7 noyabr kuni Polshada “Uzbekistan Outsourcing Conference” tadbiri bo’lib o’tadi.
Asosiy mavzular:
O‘zbekistonning IT bozoridagi imkoniyatlar va soliq imtiyozlari
Malakali kadrlar va yangi “IT viza” dasturi
Yangi bizneslarni ochish va rivojlantirishda qulayliklar
Tadbir xorijiy kompaniyalar rahbarlari, investitsiya mutaxassislari va Markaziy Osiyo IT sektori bilan qiziqqan barcha uchun ochiq!
W dniu 7 listopada w Polsce odbędzie się konferencja „Uzbekistan Outsourcing Conference”
Główne tematy:
Możliwości na rynku IT w Uzbekistanie oraz ulgi podatkowe
Wykwalifikowani specjaliści i nowy program „IT Visa”
Udogodnienia w otwieraniu i rozwoju nowych firm
Wydarzenie jest otwarte dla liderów firm zagranicznych, specjalistów ds. inwestycji oraz wszystkich zainteresowanych sektorem IT w Azji Środkowej!
🗓 7.10.2024 10:30 – 13:00
📍 Hotel Focus, Warszawa (ul. Suwak 15, 02-676 Warszawa)
®️https://outsource.gov.uz/en/events/uzbekistan-outsourcing-conference-poland

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов бошчилигидаги делегациянинг Польшага расмий ташрифи доирасида икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 10-давраси бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Польша делегациясига Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Владислав Бартошевский раҳбарлик қилди.
Шунингдек, Польша Иқтисодий ривожланиш ва технологиялар вазирлиги давлат котиби Михал Ярос билан учрашув ҳамда Польша инвестициялар ва савдо агентлигида (PAIH) икки давлат тадбиркорлари иштирокида “давра суҳбати” бўлиб ўтди. Тадбир якунида “G2B” ва „B2B“ шаклидаги музокаралар ҳам ташкил этилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасининг консуллик бўлими томонидан Краков шахрида жиддий автоҳалокатга учраган ва қўли ҳамда оёғига шошилинч операция зарур бўлган Ўзбекистон фуқаросига тегишли ёрдам кўрсатилди.
Ҳамюртимизга тезроқ ватанга қайтиши учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. Унинг 2024 йил 10 ноябрь, якшанба куни ватанга қайтиши кутилмоқда.
Чет элда бўлган фуқароларимизга йўлларда эҳтиёткор ва огоҳ бўлишни, шунингдек, бўлиб турган давлатнинг қонунларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни тавсия қиламиз.
Ҳар қандай фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасининг консуллик бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин. Сизга ёрдам беришга ва қўллаб-қувватлашга доимо тайёрмиз.
📞+48228946230
👉 Телеграм канал