Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда мансабдорлар пора билан ушланди
Наманган вилояти Поп туманидаги ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида йирик қонунбузарликлар аниқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 14 ёшли қиз дўконга кетaётганда ўғирлаб кетилди
Самарқанд вилоятида 4 нафар эркак тонг саҳарда нон олиб келиш учун йўлга чиққан вояга етмаган қизни мажбурлаб машинага миндириб олиб кетган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқанд вилоятида 4 нафар эркак тонг саҳарда нон олиб келиш учун йўлга чиққан вояга етмаган қизни мажбурлаб машинага миндириб олиб кетган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда давлат серверлари бузилган бўлиши мумкин
Сўнгги кунларда Dark Web’да қарийб 15 миллион фуқарога оид шахсий маълумотлар тарқалгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сўнгги кунларда Dark Web’да қарийб 15 миллион фуқарога оид шахсий маълумотлар тарқалгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интернетда ҳақорат ва безорилик учун жарима ёки қамоқ жорий этилиши мумкин
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида интернетда сўкиниш, ҳақорат қилиш ва жамоат тартибини бузиш учун маъмурий жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида интернетда сўкиниш, ҳақорат қилиш ва жамоат тартибини бузиш учун маъмурий жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Финляндия яна дунёнинг энг бахтли мамлакати бўлди
Финляндия саккизинчи бор жаҳондаги энг бахтли мамлакатлар рейтингида 1-ўринни эгаллади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Финляндия саккизинчи бор жаҳондаги энг бахтли мамлакатлар рейтингида 1-ўринни эгаллади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Самарқандда ер аукционига оид қалбаки ҳужжатлар тайёрлаган шахс қўлга олинди
Самарқанд вилоятида фуқарога аукцион савдолари орқали ер майдони харид қилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб берган шахс ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаро М.А. фуқаро Ж.Қ.нинг ишончига кириб, туман ҳудудидан аукцион савдолари орқали 22,5 сотих ер майдони олиб бериши эвазига 130 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга эришиб, гўёки “Yagona Raqamli Platforma Dav Xizmati” МЧЖ номидан тўлов амалга оширилганлиги ҳамда “E - AUKSION” электрон тизимида ғолиб бўлганлиги тўғрисида қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Банк ва тўлов тизимларига киберҳужум қайд этилмади — Марказий банк
Ижтимоий тармоқларда 3 февраль куни тижорат банклари тизимига оммавий тарзда киберҳужум содир этилгани ва фуқароларнинг шахсий маълумотлари тарқалгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Марказий банкнинн маълум қилишича, ҳозирги вақтга қадар тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ҳамда тўлов тизими операторларининг ахборот тизимларига нисбатан бундай киберҳужум қайд этилмаган.
Марказий банк фуқаролардан:
▫️ шубҳали ҳаволаларга кирмаслик;
▫️ банк карта реквизитлари, СМС-код ва паролларни ошкор этмаслик;
▫️ ахборотни фақат расмий манбалар орқали текшириш;
▫️ шубҳали ҳолатларда ваколатли органларга мурожаат қилишни сўради.

👍1👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эски машиналарни утилизация қилиш бошланди. Машиналар тақдири нима бўлади?
Хабарингиз бор, Вазирлар маҳкамасининг 2026 йил 20 январь кунидаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11 сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга асосан 2026 йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларини Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш, рўйхатдан ўтказиш таъқиқланиши ва бундай транспорт воситалари давлат рўйхатидан чиқарилиши белгилаб қўйилган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча фуқаролардан ўзларига тегишли бўлган, ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларини давлат рўйхатидан чиқариш бўйича ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим ва бўлинмаларига мурожаат қилишларини сўрамоқда.

😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чегарада ноқонуний дори воситалари фош этилди
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Навоий» чегара божхона постида дори воситаларини ноқонуний олиб киришга уриниш билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар аниқланди.
Биринчи ҳолатда, пиёда кириб келган йўловчи Body scanner орқали текширилди. Натижада қорин қисмига яширилган, божхона декларациясида кўрсатилмаган 166 дона дори воситаси аниқланди. Улар қайта сотиш мақсадида олиб келингани маълум бўлди.
Яна бир ҳолатда эса фуқаронинг танасига бекитилган 260 дона «Остеогенон» дори воситалари фош этилди. Ушбу дори воситалари ҳам ноқонуний равишда олиб кирилган.
Навбатдаги ҳолатда, шубҳали ҳаракатлар сабаб рентген назоратидан ўтказилган фуқаронинг кийимлари ичидан 110 дона турли хил дори воситалари топилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йилнинг энг яхши қўшиғи аниқланди
АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида Миллий овоз ёзиш академияси томонидан ташкил этилган 68-сонли «Гремми» мукофотларини топшириш маросими ўтказилди.
Дунёнинг энг нуфузли мусиқий мукофотларидан бири ҳисобланган маросимда йилнинг энг яхши қўшиғи Билли Айлишнинг “Wildflower” ашуласига насиб этди.
Сизнингча, йилнинг энг яхши қўшиғи қайси бўлди?
Mashhurbek — “Сиқилма” таронасими?
Farrux Fazel — “Бор” қўшиғими?
Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Азизбек Икрамов Indenim фаолиятини вақтинча тўхтатиш бўйича топшириқ берди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган “Инденим” савдо кўнгилочар маркази фаолияти Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор томонидан вақтинча тўхтатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган “Инденим” савдо кўнгилочар маркази фаолияти Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор томонидан вақтинча тўхтатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Humans’га тегишли “Maroqand” АЖ банкрот деб эълон қилинди
2026 йил 2 февраль куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди “Maroqand” АЖни банкрот деб топиш ҳамда жамиятга нисбатан тугатишга доир иш юритувини бошлаш тўғрисида ҳал қилув қарорини қабул қилди.
“Maroqand” тўлов ташкилоти (UPay бренди) Humans компаниясига тегишли ҳисобланади.
Аввалроқ Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ фойдаланувчининг қарийб 7 млрд сўм маблағи ўғирлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, 2025 йилнинг кузида Тошкент туманлараро иқтисодий суди Humans МЧЖ банкрот деб топган.

Тошкентда савдо марказларидаги болалар зоналари нега ёпилмоқда?
Тошкент шаҳрида ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилгани сабабли савдо марказларидаги айрим болалар ўйин майдончалари ёпила бошланди.
Пойтахтда одамлар оммавий тўпланадиган объектларда махсус ишчи гуруҳ томонидан текширувлар ўтказилмоқда.
Текширувлар давомида фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги талабларига зид ҳолатлар аниқланмоқда.
Жиддий қоидабузарликлар аниқланган объектлар фаолияти вақтинча тўхтатилмоқда.
Жумладан, Учтепа туманининг Заргарлик кўчасида жойлашган савдо-кўнгилочар мажмуалардан биридаги болалар ўйин зонаси ёнғин хавфсизлиги бўйича қўпол камчиликлар сабаб ёпилди.
Аниқланган камчиликлар ташриф буюрувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирган.

🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илон Маск бойлик рекордини янгилади
SpaceX асосчиси миллиардер Илон Маск бойлиги 800 миллиард доллардан ошган дунёдаги биринчи одамга айланди.
Бунга унинг ракета ишлаб чиқарувчи SpaceX компанияси сунъий интеллект ва ижтимоий тармоқ билан шуғулланувчи xAI компанияси билан бирлашгани сабаб бўлди.
Forbes ҳисоб-китобларига кўра, қиймати 1,25 триллион долларга баҳоланган ушбу келишув Маскнинг бойлигини 84 млрд долларга оширган ва натижада унинг умумий бойлиги 852 млрд долларга етган.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Машина ҳам пул ҳам йўқ. “Surkhan Autocenter” одамларни 35 млрд сўмга “ухлатди”(ми?)
Гап шундаки, “Surkhan Autocenter” МЧЖ раҳбари Акмал Тўраев халқ тили билан айтганда “розыгрыш” ўтказиб ва қулай шартлар орқали автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, юзлаб фуқароларни чув туширган.
EFFECT.UZ’га маълум қилинишича, ҳозирга қадар мазкур автосалон фаолияти юзасидан 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, ҳисоб-китобларга кўра етказилган зарар миқдори 35 миллиард сўмдан ошган.
Мазкур ҳолат юзасидан Акмал Тўраев фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланиб, жорий йилнинг 12 январь куни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Жабрланган фуқаролар юзага келган вазият бўйича EFFECT.UZ таҳририятига мурожаат қилиб, ўз муаммолари ва талабларини билдиришди.
EFFECT.UZ аҳоли мурожаатларини ўрганиб, иш бўйича масъул мутасадди ташкилотлардан жабрланган фуқаролар билан учрашув ўтказиш ҳамда уларни қийнаётган саволларга расмий изоҳ беришни сўради.
👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева глобал форумда нутқ сўзлади
БАА пойтахтида ўтказилган Инсоний биродарлик мажлиси глобал форумида Ўзбекистон номидан Президент маъмурияти раҳбари Саида Мирзиёева нутқ сўзлади.
Форум Инсоний биродарлик халқаро мукофотини топшириш маросими доирасида ташкил этилган бўлиб, унда дунёнинг 150 нафар нуфузли вакиллари — биринчи хонимлар, Нобель мукофоти соҳиблари, БМТ агентликлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва етакчи олимлар иштирок этди.
Саида Мирзиёева ўз нутқида аёллар етакчилиги ва таълим ҳуқуқи инсон қадрининг асосий мезони эканини таъкидлади.
У Ўзбекистонда аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат миллий тараққиётга, балки минтақада тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини қайд этди.

👍54🔥14🤔2👎1😢1