Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
10.3K subscribers
3.12K photos
781 videos
3 files
1.75K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: info@religions.uz
Download Telegram
Ҳаж ва Умра сафари бўйича брифинг ўтказилади

Бугун, 25 октябрь куни соат 15:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан “Ҳаж ва Умра сафари тўғрисида” оммавий-ахборот воситалари учун брифинг ўтказилади.

Ушбу брифингни Muslim.uz портали ва унинг Facebook.com (https://www.facebook.com/muslimuzportal/) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида онлайн кузатишингиз мумкин!

#брифинг #онлайн
@dinqumita @muslimuzportal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#COVID19 #mahalla

Карантин даврида нарх-навони сунъий оширмаслик, белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш, яхши кунларга умид билан яшаш масалалари ҳақида сўз юритилади.

Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати

Батафсил👇👇👇

https://t.me/DinQumita
#Брифинг

Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари:

🕌 Рамазон ойи давомида 2046 та масжидда белгиланган қатъий санитария-гигиена талаблари асосида таровеҳ намозлари ўтказилди. Шундан 1384 тасида хатми Қуръонлар ўқилди.

🖥Республикадаги 30 дан зиёд жомеъ масжидда ўтказилган хатми Қуръон тадбирлари интернет орқали онлайн намойиш этилди.

👮🏻‍♂️Таровеҳ намозлари ўқилаётган масжидларда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида,Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг тегишли буйруқлари асосида 7000 нафар масъул ходим жалб этилди.

Шунингдек, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун 1965 нафар ҳудудий фавқулодда вазиятлар бўлинмалари ходимлари ва 91 та ёнғин-қутқарув авто-экипажларнинг навбатчилиги ташкил этилди.

🧎🏻Ўтказилган таровеҳ намозларида ҳар куни ўртача 600 мингга яқин намозхон қатнашди.

@dinqumita
#брифинг

Диний қўмитага келиб тушган мурожаатларнинг қанчаси ижобий ҳал этилган, қанчаси рад этилган?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов аҳолидан келган мурожаатлар таҳлили юзасидан маълумот берди.

📨 Қайд этилишича, Қўмитага жисмоний ва юридик шахслардан жами 861 та мурожаат келиб тушган.

🌀Мурожаатлар диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича (521 та), диншунослик экспертизаси ўтказиш бўйича (161та), Ҳаж ва Умра зиёратига доир масалалар бўйича (24 та), диний таълим масаласида (26 та), ноисломий конфессиялар йўналишида ( 30 та), бошқа масалаларда (99 та) бўлган.

📍861 та мурожаатдан 615 тасига ҳуқуқий маълумот берилган, 187 таси ижобий ҳал қилинган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонуннинг 29-30 моддасига асосан 4 таси рад этилган, 29 таси бўйича ўрганиш жараёни давом этмоқда.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Брифингда 2021 йил январь-сентябрь ойлари давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага келиб тушган мурожаатлар, уларда кўтарилган масалалар, мурожаатларнинг ўсиш-пасайиш динамикаси, уларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида маълумот берилди.

Манба: #UzReport

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
#БРИФИНГ

Дин ишлари бўйича қўмитанинг жорий йил ўтган давридаги фаолияти таҳлили

АОКАда Қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#БРИФИНГ

⚡️ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТАНИНГ ЖОРИЙ ЙИЛ ЎТГАН ДАВРИДАГИ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг 51 та асари халқчил таржима қилинди. Ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш, бағрикенглик маданиятини ривожлантиришга қаратилган 210 та илмий мақола, 4 номдаги даврий илмий журнал нашр этилди.

📊 Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида 3 минг 115 нафар диний соҳа ходимлари ҳамда манфаатдор идоралар мутахассисларининг малакаси оширилди.

♻️ Халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, исломшунос олимлар ва тадқиқотчиларнинг диний-маърифий соҳаларга оид Туркия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Саудия Арабистони, Миср, Малайзия, Индонезия, Сингапур, Афғонистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатларининг турдош ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган 52 та тадбирда оффлайн ва онлайн иштироки таъминланди.

🕋 Мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида фуқаро-ларимиз учун Ҳаж ва Умра зиёратлари юқори савияда ташкил этилиб, 15 150 нафар зиёратчи Ҳаж амалини, 34 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалини адо этди.

🕌 Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳудудларда 6 та янги диний ташкилот ўз фаолиятини бошлади. Шунингдек, 7 та диний ташкилотда тубдан қайта қуриш, 18 тасида таъмирлаш ишлари якунланди, 250 та бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Маълумот учун: Бугунги кунда Республика бўйича жами 2125 та масжид ва 197 та ноисломий диний ташкилот фаолият олиб бормоқда.

📌 Қайд этиш керак-ки, ҳисобот даврида ноисломий диний конфессиялар раҳбарлари ва вакилларининг 10 та турли халқаро ва 7 та маҳаллий тадбирдаги иштироки таъминланди. Уларнинг диний байрам, тадбир ва маросимларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилди.

📈 Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида 34 та давлат ва жамоат ташкилотларида 11 822 нафар, 20 та давлат ва нодавлат олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида 21 180 нафар ўқувчи, талаба, профессор-ўқитувчи ва ходимлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди. 20 мингдан зиёд уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.

❇️ Ушбу йўналишдаги тадбирларда Республика бўйлаб 9 000 дан ортиқ маҳаллаларда 500 000 дан зиёд аҳоли билан диний-маърифий суҳбатлар олиб борилди.

✳️ Жамиятда конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликка салбий таъсир кўрсатувчи, диний зўравонлик ва бошбош-доқликка чорлайдиган ғоялар ва қарашлар тарқалишига хизмат қилувчи 2 мингдан ортиқ материалларнинг юртимизга кириб келиши олди олинди.

💹 Республикадаги диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни нохолис талқин этиш, уламоларни обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатларга қарши мафкуравий курашни тизимли ташкил этиш мақсадида диний-маърифий сайтларда 4 125 та (видео, аудио, мақола ва инфографика кўринишидаги) материал эълон қилинди.

📄Ушбу давр мобайнида Қўмитага жисмоний ва юридик шахслардан 1 277 та мурожаат келиб тушган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мурожаатлар сони 250 тага камайган. Қўмитага келиб тушган мурожаатларнинг 856 тасига ҳуқуқий маълумот берилди, 280 таси ижобий ҳал қилинди, 83 таси (диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларда кўрсатилган камчиликлар сабаб) рад этилди, 34 та мурожаат жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги Қонуннинг 25-моддасига асосан тегишлилиги бўйича ваколатли давлат органларига йўналтирилди, 24 таси бўйича ўрганиш жараёни давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита томонидан юқорида қайд этилган йўналишлардаги фаолият тизимли тарзда давом эттирилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Дин ишлари бўйича қўмита брифинги

#брифинг #uzbekistan24

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Дин ишлари бўйича қўмита брифинги

#10jan #uzbekiston24 #брифинг

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter