Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
10.8K subscribers
3.19K photos
826 videos
3 files
1.82K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: info@religions.uz
Download Telegram
Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
Photo
#Жаҳолатга_қарши_маърифат #Бухоро

⚡️Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари кенг қамровда бўлиб ўтмоқда

🔹Хабар қилганимиздек, Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва бошқа бир қанча масъул ташкилот вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

🔸 Мазкур тадбирларда давлат идоралари, корхона ва ташкилот раҳбар-ходимлари, маҳаллалар бешлиги, соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари, мактабгача ва умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этди.

🔵 Шунингдек, бозор ва маҳалла фуқаролар йиғинларида, хотин-қизлари ўртасида ҳамда умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида ташкил этилган тадбирлар давра суҳбати шаклида бўлиб ўтди.

🟢 Ушбу учрашувларда мутахассислар томонидан ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жиноятчиликни олдини олиш, инсонларда дахлдорлик ҳиссини юксалтириш, ёшларни турли ғоявий таҳдидлардан асраш, аёлнинг оила ва фарзанд тарбиясидаги ўрнини мустаҳкамлаш, маърифатли миллат тарбиялашда ота-онанинг роли каби қатор мавзуларга тўхталиб ўтилди.

🕌 Шу билан бирга, мазкур тадбирлар доирасида Республика бўйича барча вилоятларда фаолият юритиб келаётган 219 та туман, шаҳар бош имом-хатиблари ҳам малака ошириш ўқувларига жалб этилган.

♻️ “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Батафсил: religions.uz

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#Жаҳолатга_қарши_маърифат #Бухоро

⚡️ Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Куннинг иккинчи қисмида маънавий-маърифий тадбирлар Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида, Бухоро давлат университетида, шунингдек, маҳаллаларда давом этди.

📌 Мазкур тадбирларда ёт ғоялар таъсирига берилмаслик, айниқса, ижтимоий тармоқлар имкониятидан оқилона фойдаланиш, унда айрим динни ниқоб қилиб олган кимсалар томонидан тарғиб этилаётган мазҳабсизлик, радикализм ва бошқа экстремистик ғоялардан ўзимизни ва фарзандларимизни ҳимоялаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш, оиладаги низоларнинг бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатишини инобатга олиб, эр-хотин, қайнона-келин ва бошқа қариндошчилик муносабатларида соғлом муҳитни шакллантириш, жаҳолат қурбони бўлаётган ёшларни тўғри йўлга бошлаш каби ғоялар илгари сурилди.

♻️ Ушбу йўналишдаги тадбирлар Бухоро вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Батафсил: religions.uz

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#Жаҳолатга_қарши_маърифат #Бухоро

⚡️ Ғиждувон туманида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

📍Маънавий-маърифий учрашувлар “Хўжаи жаҳон савдо комплекси”да, Нодирабегим МФЙда жойлашган «Гулистонобод» тантаналар саройида, бозор ва маҳаллаларда бўлиб ўтмоқда.

📌 Ушбу тадбирларда мутахассислар томонидан диний соҳада кечаётган тенденцияларнинг моҳиятини тўғри тушуниш, турли оқим ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш, маърифатли миллатни камол топтириш, билим, тафаккур ва ақл кучига суянадиган ёш авлодини тарбиялашда ҳар биримиз масъул эканлигимизни англашимиз зарурлиги тўғрисида фикрлар билдирилди.

♻️ “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Батафсил: religions.uz

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#Жаҳолатга_қарши_маърифат #Бухоро

📍Маҳаллаларда тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар Ғиждувон туманидаги маҳаллаларда ҳам юқори даражада ташкил этилмоқда.

🟢 Мазкур тадбирлар фаол савол-жавоб шаклида бўлиб ўтмоқда ҳамда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олмоқда.

Батафсил: www.religions.uz

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#Жаҳолатга_қарши_маърифат #Бухоро

Хотин-қизлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

🔵 Ғиждувон туманида тaшкил этилган тарғибот тадбирлари давомида хотин - қизлар билан мулоқотлар ҳамда психологик тренинглар ўтказилмоқда.

📌 Ушбу тадбирлар ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, Аёл - жамият гултожи, борлиқ кўзгуси, миллат тарбиячиси. Унинг берган тарбияси эртамиз эгалари бўлган ёшларимизнинг униб-ўсишига, камол топишига сабаб бўлади.

♻️ Мазкур йўналишдаги тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Батафсил: www.religions.uz

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#Жаҳолатга_қарши_маърифат #Бухоро

⚡️ Шофиркон туманида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

📍Маънавий-маърифий тадбирлар кенг кўламда ва катта қамровда бўлиб ўтмоқда.

📌 Ушбу тадбирларда мутахассислар томонидан бугунги кунда глобаллашувнинг шиддатли тус олиши дунё миқёсида ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг тобора авжига чиқишига замин яратаётганлиги, мана шундай бир шароитда тинчлик, барқарорликни сақлашда маънавият ва маърифатга алоҳида эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида фикрлар билдирилди.

♻️ “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Батафсил: www.religions.uz

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#Жаҳолатга_қарши_маърифат #Бухоро

📍Маҳаллаларда тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Маънавий-маърифий тадбирлар Шофиркон туманидаги маҳаллаларда ҳам юқори даражада ташкил этилмоқда.

🟢 Мазкур тадбирларда мактаб ўқувчиларининг ота-оналари, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этмоқда.

♻️ Мазкур йўналишдаги тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Батафсил: www.religions.uz

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#Жаҳолатга_қарши_маърифат #Бухоро

⚡️ Вобкент туманида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

📍Маънавий-маърифий учрашувлар Вобкент туманида жойлашган «Осиё» тантаналар саройида, бозор ва маҳаллаларда бўлиб ўтмоқда.

Сўзга чиққанлар томонидан хатарли таҳдидлардан сақланишнинг ягона йўли маърифат эканлиги, муқаддас динимизда инсонийликнинг энг олий намунаси илм-маърифат улашиш, яхшилик қилиш, яратилаётган шароитларга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

❇️ Самимий руҳда бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотлар сўнгида иштирокчилар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

🎞 Тадбирлар давомида иштирокчиларга тинчликни қадрига етиш мавзусидаги ҳужжатли фильм намойиш этилмоқда.

♻️ “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Батафсил: www.religions.uz

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
Photo
#Жаҳолатга_қарши_маърифат #Бухоро

⚡️ Ромитан туманида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

📍Маънавий-маърифий учрашувлар Ромитан туманида жойлашган “Шердор” ва “Нурафшон” тантаналар саройида, Ромитан деҳқон бозори ва маҳаллаларда бўлиб ўтмоқда.

🔰 Мазкур учрашувларда соғлиқни сақлаш, иқтисодий ва коммунал соҳа вакиллари, МФЙ раислари, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар етакчилари, уюшмаган ёшлар ва бошқа соҳа вакиллари билан суҳбатлар ташкил қилинмоқда.

Учрашувлар давомида бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бўлган - ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоблари, маънавий таҳдидларга қарши иммунитет ҳосил қилиш ҳамда бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб қилиш кабилар юзасидан фаол савол-жавоб шаклидаги суҳбатлар бўлиб ўтди.

🎥 Учрашув якунида тўғри йўлдан адашганлар қисматини ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди.

♻️ “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган тадбирлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Батафсил: www.religions.uz

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#Фотолавҳа #Жаҳолатга_қарши_маърифат #Бухоро

🗣Айни вақтда Бухоро тумани бўйлаб маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

🌐Батафсил: www.religions.uz

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фотолавҳа #Жаҳолатга_қарши_маърифат #Бухоро

🗣Айни вақтда Бухоро тумани бўйлаб маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

🌐Батафсил: www.religions.uz

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жаҳолатга_қарши_маърифат #Бухоро

⚡️Бухоро туманида тарғибот тадбирлари юқори даражада ташкил этилди

📌 Аввал хабар қилганимиздек, айни кунларда Бухоро вилояти бўйлаб маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Бугун, 26 август куни Бухоро туманида шундай тадбирлар ташкил этилди.

📍Маънавий-маърифий учрашувлар Бухоро туманида жойлашган “Мўжиза” тантаналар саройида, Галаосиё деҳқон бозори ва маҳаллаларда бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирларда сўзга чиққан Республика ишчи гуруҳи мутахассислари томонидан хатарли таҳдидлардан сақланишнинг ягона йўли маърифат эканлиги, илм-маърифат улашиш, яхшилик қилиш, яратилаётган шароитларга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги, шунингдек, инсонпарварлик, кечиримлилик, бағрикенглик ғоялари ҳақида фикрлар билдирилди.

📹 Учрашув якунида тўғри йўлдан адашганлар қисматини ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди.

😄 Шунинг билан Республика ишчи гуруҳи томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида Бухоро вилоятида ташкил этилган тадбирлар ўз ниҳоясига етганини маълум қиламиз.

🌐Батафсил: www.religions.uz

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM