Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
10.6K subscribers
3.22K photos
830 videos
3 files
1.83K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: info@religions.uz
Download Telegram
#Хушхабар

Ўзбекистон «Махсус кузатувдаги мамлакатлар» рўйхатидан чиқарилди

Жорий йилнинг 7 декабрь санасида АҚШ Давлат департаментининг расмий “https://www.state.gov/united-states-takes-action-against-violators-of-religious-freedom-2/” сайтида “Майкл Помпеонинг Қўшма штатлар диний эркинликни бузувчиларга қарши чоралар кўрмоқда” номли баёноти эълон қилинди.

❗️Унда бир қанча мамлакатларда диний эркинлик ҳамон ўзгаришсиз қолаётгани қораланган. Ўз навбатида, М.Помпео диний эркинлик борасида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, Ўзбекистоннинг махсус кузатувдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилганини маълум қилган ва бу қисқа муддат ичида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилган тезкор ва мақсадли чора-тадбирларнинг натижаси эканани қайд этган. Шунингдек, махсус рўйхатдан чиқишда Ўзбекистон тажрибаси бошқа давлатларга намуна бўлиб хизмат қилишини ҳам таъкидлаган.

❇️Эслатиб ўтамиз, АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ ҳолат яхшилангани ҳақида ўзининг чиқишларида мунтазам айтиб келади.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

@DinQumita
#Хушхабар

Умра сафари бошланмоқда

Жорий йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.

Батафсил: https://bit.ly/3pUvBGD

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook
#ХУШХАБАР

УМРА РЕЙСЛАРИ ҲАР КУНИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ!

🔸 Аввал, 2022 йил 22, 25 ва 28 январь кунлари Тошкент шаҳридан Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига ўзбекистонлик зиёратчиларни умра ибодатларини адо этиш учун рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди. 22 январь куни 1-рейс парвози Саудия Арабистонига муваффақиятли амалга оширилди.

Кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов томонидан “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилиши маълум қилинди.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

👉 @DinQumita
#Хушхабар

⚡️Умра рейслари ҳар куни 2 марта амалга оширилади

📌Аввал хабар бериб ўтганимиздек, "Умра-2022" мавсуми юқори савияда ташкиллаштирилиб, ҳар куни биттадан Тошкент-Жидда йўналиши бўйлаб авиапарвозлар амалга оширилмоқда. Юртдошларимининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Умра сафари учун рейсларни ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилиб, бу борада амалий қадамлар ташланди.

✈️ Шу йилнинг 10 февралидан бошлаб, муборак заминга умра ибодати учун рейслар ҳар куни 2 мартадан амалга оширилади. Таъкидлаш жоизки, умра сафарига бориб келаётган ҳамюртларимиз муборак зиёратга бориш йўлга қўйилгани, ҳозирланган шароит ва хизмат кўрсатиш сифатининг юқорилигидан жуда ҳам миннатдор бўлишмоқда. Бунинг учун Ҳақ таолога шукроналар, давлатимиз Раҳбари ва бу савобли ишга мутасадди бўлганлар ҳаққига хайрли дуолар қилиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб илтижолар қилмоқдалар.

👉 @DinQumita