Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
10.5K subscribers
3.24K photos
830 videos
3 files
1.83K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: info@religions.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж-2020 🕋🕋🕋

Янгиликлар 24 | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ҳаж-2020 мавсуми бўйича расмий баёноти

Каналга уланиш: 👉 @DinQumita
#Ҳаж-2020 🕋🕋🕋

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра
вазирлигининг қарори юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!
2020 йил 23 июнь куни “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан “Ҳаж-2020” мавсуми бўйича қабул қилинган қарор муҳокамасига бағишланди.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 февраль кунидан бошлаб коронавирус пандемияси сабабли Саудия Арабистони Подшоҳлигига кириш таъқиқлаб қўйилди ва 14 март куни эса, Ташқи ишлар вазирлиги орқали Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирининг “Ҳаж-2020” мавсумининг ташкилий ишларини кечиктириб туриш тўғрисидаги расмий хати олинди.

Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Саудия Арабистони Подшоҳлигида кескин эпидемиологик вазият сақланиб қолмоқда. Ҳар куни ўртача 4000 га яқин вирус билан касалланиш, 35-40 та ўлим ҳолати кузатилмоқда.

❗️Саудия Арабистони қироли – Икки Муқаддас Ҳарам хизматчиси қирол Салмон бин Абдулазиз ана шундай инсон саломатлиги учун мураккаб вазиятни инобатга олиб, «Ҳаж-2020» мавсуми учун чет элдан зиёратчиларни қабул қилмаслик ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлади ҳамда жорий йилнинг 22 июнь куни мамлакат ичида бўлиб турган чекланган миқдордаги зиёратчилар учун ички ҳаж мавсумини ташкил этиш бўйича барча тегишли чораларни кўриш тўғрисида қарор қабул қилди.

Саудия ҳукуматининг ушбу қарори Саудия уламолари Кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ислом олами уюшмаси, Мисрдаги Ал-Азҳар мажмуаси ҳамда “Дорул ифто” фатво ҳайъати ва бошқа кўплаб илмий марказлар томонидан маъқулланди.

❗️Юқоридагиларга асосланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони қироли – Икки Муқаддас Ҳарам хизматчиси қирол Салмон бин Абдулазизнинг ҳожилар манфаатлари, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш нуқтаи назаридан қабул қилган ушбу қарорини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, Жамоатчилик кенгаши жорий йилги ҳаж сафарига боришни режалаштирган фуқароларимизнинг навбати тўлиқ сақланган ҳолда кейинги йилга ўтказилишини эслатиб ўтади.

Инсоният бошига тушган бу синовли кунлар тезда ўтиб кетишини Яратгандан сўраб қоламиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇

@DinQumita
#ҲАЖ

Сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Давлатимиз раҳбари томонидан бу соҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Буни биз жорий йилдан умра ва ҳаж ибодатларини яна қайта йўлга қўйилганлиги мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Умр сафари — Ҳажни ният қилган бир гуруҳ юртдошларимиз, дастлаб, пойтахтимиздаги "Навза" масжидида жам бўлдилар. Сўнгра гуруҳ раҳбарлари бошчилигида махсус автобусларда ташкилий равишда Тошкент халқаро аэропортига йўл олдилар.

Зиёратчиларимиз учун аэропортда барча хизматлар юқори савияда ташкил этилди. Ҳожиларимиз ҳар қадамда Ҳаж мавсумини юқори савияда ўтказиш учун жалб этилган масъулларнинг эътибор ва кўмагини ҳис этдилар. Улар учун кутиш залида бепул нонушта ташкил этилди.

Қалби қувончга, тили шукронага тўла дастлабки гуруҳ юртдошларимиз муборак Ҳаж ибодатини адо этиш учун Тошкент-Мадина йўналиши бўйича Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг ҳаж амалларини муборак қилсин!

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
#ҳаж_2022

Ҳаж мавсуми — улуғ амаллар адо этиладиган, олий мақсадлар, эзгу ниятлар ушалиши сўраладиган, дуо-тилаклар ижобат бўладиган палла. Шу боис, ҳар бир мўмин-мусулмон киши умри давомида бир марта бўлса-да, Каъбатуллоҳни тавоф қилишни, Арафотда туришни, Сафо ва Марва тепаликларида саъй қилишни орзу этади. Зотан, ҳаж инсон ҳаётини яхшиликлар сари тубдан ўзгартирадиган, бир сўз билан айтганда, Жаннат мукофоти ваъда қилинган буюк ибодатдир.

Нуриддин домла ХОЛИҚНАЗАРОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий.

Батафсил:
https://bit.ly/3QbbqPm

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook