Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
10.2K subscribers
2.93K photos
763 videos
3 files
1.69K links
O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining rasmiy telegram kanali

Web-site: https://taplink.cc/dinqumita

Manzil: Toshkent sh, A.Navoiy-12. 100011

Call center: 71 200 58 88

E-mail: info@religions.uz
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️ТОШКЕНТДА ЯНА 17 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Тузалганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан. Улардан 16 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқот орқали инфекция юқтириб олган. 1 нафари Лондондан Тошкентга келган.

Беморлардан 4 нафари эркак, 13 нафари аёл. Улар орасида энг каттаси 69 ёшда бўлса, энг кичиги 2020 йил туғилган (онаси билан бирга реабилитацияга кузатилди).

Манба: @ssvuz
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Коронавирусдан соғайганлар сони:

жами — 450
бугун — 93

Ўзбекистон ҳудудида

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Число излечившихся от коронавируса:

общее количество — 450
сегодня — 93

На территории Узбекистана

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️ Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 495 нафарга етди.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, Сурхондарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан эса 1 нафар, Бухоро вилоятидан бугуннинг ўзида яна 6 нафар, жами 9 нафар бемор буткул соғайди.

Соғайганларнинг ёши каттаси 62 ёшда, энг ёши кичиги эса 21 ёшда.

Манба: @ssvuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️ЯНА ТЎРТ ВИЛОЯТДА 24 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Шу соатларда яна тўртта: Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан 7 нафардан, Бухоро ва Андижон вилоятларидан эса 5 нафардан жами 24 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Бугун айни пайтга қадар 82 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 789 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан бутунлай соғайганлар сони минг нафардан ошди.

Фарғона вилояти 2 нафар ҳамда Бухоро вилоятида 11 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Тузалган беморларнинг энг ёши каттаси 65 ёшда, энг ёши кичиги 16 ёш.

❗️Шу тариқа, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1005 нафарни ташкил этмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Президент Ш.Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифининг асосий натижалари:

Давлат раҳбари Сирдарё вилоятида барпо этилаётган турар жой мажмуалари қурилишини бошлаб берди.

❗️ Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан:

40 миллион сўмлик моддий ёрдам;

Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

🏬 Уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

❗️ Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.

1 сентябргача одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади.

❗️ Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.

Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб, ўз эгаларига топширилади.

🔵 Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари бошчилигида 305 та қурилиш ташкилоти ва 12 мингга яқин қурувчилар Сирдарёга етиб келган.

❗️Қиймати 2 триллион 143 миллиард сўмлик 323 та катта-кичик лойиҳалар амалга оширилади.

💼 Ушбу лойиҳалар ҳисобига Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида жорий йилда 10 мингга яқин киши иш билан таъминланади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Хавфсиз масофани сақланг — бу сизнинг коронавирусга чалинмаслигингиз учун ёрдам беради!

_________

RU: Соблюдайте безопасную дистанцию – это поможет вам не заразиться коронавирусом!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️«Чорсу» бозори ва «Пойтахт» савдо мажмуаси кийим дўкони сотувчилари, «Хим-тех» институти талабаси, Тошкент ва Самарқанддаги банк ходимлари — коронавирус юқтирганлар ҳақида маълумот

Сўнгги кунларда юртимизда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилиш ҳолатларига эътибор қаратсак, қатор ҳудудлардаги кўплаб ташкилотларда фаолият юритувчи ходимларда касаллик қайд этилаётганининг гувоҳи бўлишимиз мумин.

Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, 14 июнь куни юртимизда коронавирус тасдиқланган 114 нафар бемордан 27 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 15 июнь санасида эса коронавирус қайд этилган 183 нафар бемордан 29 нафари аҳоли орасида тасдиқланган. Икки кунлик маълумот, ҳам умумий касалланишда, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари динамикасида ўсиш кузатилаётганини кўрсатмоқда.

🔴15 июнь куни
аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 25 нафар, Самарқанд вилоятидан 3 нафар, Хоразм вилоятидан 1 нафарни ташкил этган.

🔴Шу ўринда энг кўп касаллик қайд этилган Тошкент шаҳрига тўхталиб ўтсак. Жумладан, Олмазор туманида яшовчи “Чорсу” буюм бозори сотувчисида (ишхонадан сўралгани учун профилактика мақсадида таҳлил топширган), шу туманда яшовчи яна уч нафар фуқарода: “Смарт хаус” хусусий қурилиш фирмаси дастурловчисида (ишга бориш учун таҳлил топширган), республика ихтисослаштирилган Онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказига даволанишга ётиш учун таҳлил топширган беморда ҳамда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли шифохонага бориб таҳлил топширган фуқарода, шунингдек, Сергели тумани Хонобод маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг лойиҳа бошқарувчиси ҳамда шу тумандаги мактаб ўқувчиси (тана ҳарорати кўтарилган ва оилавий поликлиника участка шифокорига мурожаат қилган) ва унинг онасида коронавирус тасдиқланган.

🔴Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманида яшовчи, Тошкент кимё технологиялари институти талабасида (томоғида оғриқ бўлган, тез тиббий ёрдама хизмати орқали юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган), шу туманда яшовчи, “Орзу” фабрикаси боғбонида (тана ҳарорати кўтарилгани боис таҳлил топширган), Чилонзор туманида яшовчи фуқарода (ҳолсизлик, йўтал тўхтамаганидан кейин шифохонага бориб, таҳлил топширган), “Пойтахт” савдо мажмуаси кийим дўкони сотувчисида ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Учтепа туман филиали мутахассисида ҳам касаллик қайд этитлган.

🔴Шунингдек, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани “Чароғбон” МФЙдаги автомашиналарни таъмирлаш устаси (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна олинган), “Ҳамкорбанк”нинг Ургут филиали ходимида (мазкур молия муассасасининг барча ходимларидан профилактик мақсадда намуна олинган), ушбу туманда қандли диабет касаллиги бўйича даволанишга йўлланма олиш учун намуна олинган беморда ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️«Ўрикзор», «Малика» ва Юнусобод деҳқон бозорлари фаолияти ТЎХТАТИЛДИ

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг 71 та маҳалласи «ҚИЗИЛ» ҳудудга киритилди:

〰️〰️〰️〰️

📍Миробод тумани: «Файзобод»;

📍Мирзо-Улуғбек тумани: Ҳ.Абдуллаев номидаги, «Оққўрғон», «Авайхон», «Янги Авайхон», «Шўртепа»;

📍Юнусобод тумани: «Тикланиш», «Туркистон», «Халкабоғ», «Ифтихор», «Нурмакон», «Оқтепа», «Шарқ ҳақиқати», «Собиробод»;

📍Яшнобод тумани: «Кўксарой», «Қўйлиқобод», «Гўзал», «Машинасозлар», «Тонг», «Катта-Қўйлик», «Ўрта Масжид»;

📍Учтепа тумани: «Боғистон», «Нишабарик», «Дегрез», «Такачи», «Хайратий», «Ўрикзор», «Кўркамобод»;

📍Яккасарой тумани: «Муқимий», «Қушбеги»;

📍Шайхонтоҳур тумани: «Шодлик», О. Хужаев номидаги, «Боғкўча», «Камолон», «Чақар», «Жангоҳ», «Янги Белтепа», «Гулобод», «Зафаробод», «Эшонгузар»;

📍Сергели тумани: «Ҳабибий», «Янги Сергели», «Эзгулик», 8-чи ва 9-чи саноат ҳудудлари;

📍Олмазор тумани: «Шодиёна», «Истиқбол», «Ниҳол», «Ёшлик», «Чиғатой Оқтепа», «Гулзор», «Аҳил», «Гуруч ариқ», «Ислом ота», «Чуқурской», «Себзор», «Хончорбоғ», «Қуштут», «Эски шаҳар», «Университет», Мирзо Ғолиб номидаги, «Аллой», «Олимпия», «Шифокорлар»;

📍Бектемир тумани: «Бинокор», «Абай»;

📍Чилонзор тумани: «Қатортол», «Катта Қозиробод», «Катта Чилонзор-2», «Гулистон», «Якка тут».

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ кучайтирилган санитария-гигиена назоратини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Хусусан, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган “қизил” ҳудудларни блокпостлар ўрнатган ҳолда маҳалла, даҳалар ва кўчалар кесимида ёпилиши, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилиши белгиланди.

❗️Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиш ҳуқуқи берилди. Эндиликда юқоридаги тоифа давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёхуд ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади.

📝 Фуқаролар карантин назорати даврини ўтказиши мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхатини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилади.

Фуқаролар карантин назорати даврини меҳмонхонада ўтказишда Карантин назорати даврини меҳмонхоналарда ўтказишнинг вақтинчалик тартибига қатъий риоя этишлари талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники