Prokuratura Departamenti
18K subscribers
6.37K photos
844 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сирдарё вилоятида яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

👉@Department_uz
Поп туманида ернинг унумдор қатламидаги тупроқни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “T.R.” МЧЖ раҳбари Х.Я. ва бошқалар ғишт ишлаб чиқариш фаолияти учун ажратилган ҳудуддан ташқарига чиқиб, ернинг унумдор қатламидан махсус техникалар ёрдамида 12 минг куб ҳажмдаги тупроқни ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 181,8 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва  229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тошкент вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Хонобод шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Х. автомобилларни ювиш шохобчасини ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча уланиб, жами 126 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Навоий вилоятида акциз маркасиз алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахcлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган  Ф.Т. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро М.А.га 55,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 4 500 АҚШ доллари, 5 000 Россия рубли, 1 150 Қирғиз соми ва 73,0 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган  Ч.Д. ва Ч.З. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Х.К.га 44,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Нишон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.Т. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро Б.Т.га 38 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Самарқанд шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “A.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Э.С. ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий қиймати 140,8 млн сўмлик жами 6 751 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Шайхонтоҳур туманида тадбиркорнинг 325,7 млн сўмини ўзлаштирган экспедитор аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “U.M.” МЧЖ ҳайдовчи-экспедитори Э.Ю. буюртмачилар томонидан ушбу МЧЖга қайтарилган 139 дона турли маҳсулотларни МЧЖ омборхонасига қайта кирим қилмасдан, бошқа шахсларга нақд пулга сотиб, тадбиркорнинг 325,7 млн сўмини ўзлаштириш йўли талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Алкоголь ва тамаки бозорини рақамлаштириш жадаллаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ–84-сон Фармони билан алкголь ва тамаки бозорини йил якунига қадар тўлиқ рақамлаштириш бўйича вазифалар берилган эди.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи жорий йилнинг 7 июнь куни  Бирлашган Араб АмирлигинингIndustrial Innovation Group” ҳамда маҳаллий бозорда IT-соҳасида етакчи бўлган “Center for Digitel Technology and Innovation Ltd” компаниялари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Industrial Innovation Group” компаниясининг акциз маркаларни қалбакилаштиришга чек қўйиш мақсадида, унинг ҳимоя даражасини ошириш усуллари ҳамда акциз маркалар ҳисоби ва ҳаракатини кузатиш имконини берувчи TRACK & TRACE” ахборот тизими бўйича тақдимоти билан танишилди.

Шунингдек, “Center for Digitel Technology and Innovation Ltd” компаниясининг этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси 
ҳажмини ҳисобга олиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизими бўйича тақдимоти кўриб чиқилди.

Департамент бошлиғи соҳани рақамлаштиришда маҳсулотлари ҳаракати занжирини тўлиқ мониторинг қилиш, солиқ тушумлари устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш ҳамда соҳадаги хавфларни таҳлил қилиш имконини берувчи ягона ахборот тизимини яратиш бўйича таклифларини берди.

Учрашув якунида ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар келишиб олинди.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz