Prokuratura Departamenti
18K subscribers
6.37K photos
844 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида Учтепа тумани ҳудудида жойлашган савдо дўконида “Редуксин Лайт” ва “Зерофит” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 1,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган жами 10 турдаги 365 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Чуст тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудида  ўтказилган тезкор тадбирда “Nexia3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро М.М. ҳеч қандай ҳужжатсиз хорижда ишлаб чиқарилган жами 5 000 қути “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Чуст туманида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#одамсавдоси

Бош прокуратура "Ўзбекистон 24" канали билан ҳамкорликда ижтимоий ролик ишлаб чиқилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#зўравонлик

Бош прокуратура "Ўзбекистон 24" канали билан ҳамкорликда ижтимоий ролик ишлаб чиқилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “M.4.” оилавий корхонаси раҳбари Х.М. ва бошқалар мактабгача таълим муассасаси биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 1,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Ch.М.” хусусий корхонаси раҳбари М.М. ҳамда ЯТТ Б.Х. темирни қайта ишлаш цехи ва новвойхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига ўғирлик йўли билан улаб, жами 295 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар фуқаро Н.И.нинг ишончига кириб, 8 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида банк муассасасидан унинг номига 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда
 
👉@Department_uz
Табиий ресурслардан мавжуд қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Хонобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси электромонтёри Ш.К. “Б.Х.” МЧЖнинг “Анҳор” МФЙ ҳудудидаги кафе биносида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича ҳисобланган 32 млн сўм зарарни танишлари ёрдамида 2 млн сўмгача камайтириб бериши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Учтепа туман бўлими ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖнинг Учтепа туман бўлими инспектори А.Б. фуқаро К.Д.нинг хонадонида ичимлик суви таъминотидан 7 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Худудгаз-Самарқанд” ГТФ туман бўлими ходими С.Қ. фуқаро М.М.нинг ишончига кириб, унинг хонадонини газ тармоғи қайта улаб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 250 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қум-шағал хом ашёсини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Н.Т.” корхонаси масъул шахслари Нурота тумани ҳудудида жойлашган “Кўчат” қум-шағал аралашмаси кони атрофидаги ер майдонларидан махсус техникалар ёрдамида ўзбошимчалик билан 17,9 минг куб ҳажмдаги қум-шағал ҳом ашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 232,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “М.М." корхонаси масъул шахслари тумандаги муҳофаза зонасига кирувчи ер майдонидан 5,5 минг куб ҳажмдаги қум-шағал ҳом ашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 143,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.


Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Б. ва Ш.С. Қарши тумани, "Боғобод" маҳалласи ҳудудидаги омборхонани ижарага олиб, "Русская", "Зерно" ва "Колос" номли қалбаки акциз маркали жами 2 491 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ИИБ, “Ўзэнергоинспекция” ва ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Найман”  МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ғ.Х. ўзига қарашли иссиқхонага ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида 20 дона қўлбола усулда ясалган иситиш ускуналарини ўзбошимчалик билан ўрнатиб, жами 688,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, “Қозоқ-Найман” маҳалласи ҳудудидаги хонадонда яшовчи Х.Ш. ўзига тегишли иссиқхонада қўлбола усулда ясалган иситиш ускуналарини ўрнатиб, 329,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Бўстон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда “T-I.” МЧЖ масъул шахслари туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖга қарашли бинода назорат муҳри бўлмаган электр ҳисоблагични ўрнатиб, жами 105,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.О. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро М.А.  фуқаро Э.М.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўкони сотувчиси М.М. 40 дона “KEKLIK” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини фуқаро А.А.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкон омборхонасидан яна 6 турдаги жами 3 851 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
 
👉@Department_uz
Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.” МЧЖ масъул шахслари Давлат кадастрлари палатаси Кармана туман бўлимидан тумандаги “Ёшлик” истироҳат боғини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сохта кадастр ҳужжатлари расмийлаштиришга эришиб, тижорат банки филиалидан истироҳат боғини ободонлаштириш ҳамда техникалар ва аттракционлар харид қилиш учун ажратилган 6,5 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “J.A.” оилавий корхонаси раҳбари С.С. ва бошқалар наслли чорва моллари сотиб олиш ва қўшимча молхона биносини қуриш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган 160 бош наслли чорва молларни бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритш орқали жами 2 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.A.” фермер хўжалиги раҳбари Д.А. ва бошқалар тижорат бакни филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига қўшни Қирғизистон Республикасидан олиб келинган насли чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, 1,6 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланган МЧЖлар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N-K.” МЧЖ раҳбари Х.Х. ва бошқалар Қарши шаҳри “Ғафур Ғулом” МФЙ кўчасидаги ширинлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.N.” МЧЖ масъул шахслари Яшнобод тумани Тузел-1 массивида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблагичга қасддан шикаст етказишиб, жами 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz