⚡️⚡️Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг 34-ялпи мажлиси бўлиб ўтди
2021 йил 2-3 июнь кунлари Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банк вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг видеоанжуман шаклида ташкил этилган 34-Ялпи мажлисида иштирок этишди.
Ушбу Ялпи мажлисда Евроосиё гуруҳига аъзо давлатлар (Белорусь, Ҳиндистон, ХХР, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон) делегациялари ва бошқа кузатувчи давлатлар (АҚШ, Франция, Германия, Италия, Туркия, Польша ва бошқалар) ҳамда халқаро ташкилотлар (ФАТФ, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, ОБСЕ, УНП ООН, КТК ООН, МДҲ Терроризмга қарши курашиш маркази ва бошқалар) вакиллари қатнашди.
Йиғилишни Евроосиё гуруҳи Раиси Ю.А.Чиханчин (Россия Федерацияси) олиб борди.
Кун тартибига мувофиқ, делегациялар томонидан Евроосиё минтақасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ муҳим масалалар, шунингдек мазкур соҳадаги миллий тизимни мустаҳкамлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан чоралар муҳокама қилинди.
Хусусан, Евроосиё гуруҳига аъзо давлатларда ўзаро баҳолашнинг 2-босқичи жадвали ва тартиби муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, мазкур тадбир доирасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги миллий тизимларини такомиллаштириш бўйича кўрсатилаётган техник кўмакни мувофиқлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди ва ушбу йўналишдаги ишларнинг кейинги босқичлари келишиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси делегациясининг бу каби халқаро тадбирларда иштирок этиши мазкур соҳадаги миллий тизим салоҳиятини ошишига, халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг кучайишига хизмат қилади.
👉 t.me/Department_uz

Шайхонтоҳур туманида ўқишни бошқа республикадан кўчириб бериш эвазига 5 500 АҚШ доллари олган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Х. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қирғизистон Республикасида жойлашган тиббиёт билим юртининг 1-босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома тайёрлаб бериши ва шу орқали ўқишни Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб 2-босқичдан давом эттириш масаласини ҳал қилиб бериши эвазига 5 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Учтепа туманида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.С. ва Ш.М. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари қўзғатилмоқда.

Хонобод туманида шоли етиштириш учун ер ажратиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хонобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унга Норин-Қорадарё ирригация тизимлари муҳофаза ҳудудига қарашли бўлган 0,36 гектар ер майдонида узоқ муддат давомида шоли етиштиришда фойдаланиш учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 21 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олишган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қарши шаҳрида 3 нафар фуқарони жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.К. уч нафар фуқаронинг қизларини Қарши шаҳридаги “Абу Али Ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, уларнинг ҳар биридан 600 АҚШ долларидан жами 1800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. Шунингдек, терговга қадар текширувда фуқаро М.К. айбига тўлиқ иқрор бўлиб, фуқаролардан олган 1800 АҚШ долларидан 400 АҚШ долларини қайтариб берган ҳолати процессуал расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари қўзғатилмоқда.

Фарғона вилояти "Saxovat uyi"даги кексалар ҳолидан хабар олинди
Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари меҳрга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш мақсадида, Фарғона шаҳар "Saxovat" кексалар ва ногиронлар интернат уйига ташриф буюриб, у ердаги 150 нафар кексалар ҳолидан хабар олинди ва улар билан дилдан суҳбатлашилди.
Кексаларга кутаринки кайфият улашиш мақсадида муассасада концерт ва турли кўнгилочар дастурлар ўтказилиб, уларга эсдалик совғалари ва бошқа зарур буюмлар топширилди. Бундай эътибор ва ғамхўрликдан кексалар кўнгли шод бўлди.
Зеро, қаердаки саховат ва меҳру-мурувват кўп бўлса, ана шу жойда файзу-барака қулоч ёзади.

Тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган омборчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.” МЧЖ омборчиси О. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 417,3 млн сўмлик чой маҳсулотини ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқа шахсларга сотиб юбориб, тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фуқаронинг 52 800 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.И. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали туман ҳудудидан 24 сотих бўш ер майдонини олиб бериши эвазига 52 800 АҚШ долларини олиб, ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.me/Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.И. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали туман ҳудудидан 24 сотих бўш ер майдонини олиб бериши эвазига 52 800 АҚШ долларини олиб, ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.me/Department_uz
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Жиззах шаҳридаги
29-сонли меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 82 нафар болаларнинг ҳолидан хабар олинди ва улар билан дилдан суҳбатлашилди.
Тадбир давомида тарбияланувчиларига яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, уларга зарур кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа эсдалик совғалари топширилди.
Болажонларга янада яхши кайфият улашиш мақсадида концерт ва кўнгилочар дастурлар ўтказилди. Бундай тадбирлар аввало, меҳрибонлик уйида истиқомат қилиб келаётган ёшлар қалбига бир олам хурсандчилик улашди.
Болалар бизнинг келажагимиз, эртанги нурафшон кунларнинг чинакам эгалари, уларнинг бегонаси бўлмагани каби ҳар бири барчамиз учун азиз ва қадрлидир.

Тайлоқ туманида фермер хўжалиги ерини сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тайлоқ тумани “Т.Д.” фермер хўжалиги ишчиси Ю.Ж. ўзининг турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги мазкур фермер хўжалигига тегишли бўлган 10 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.me/Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тайлоқ тумани “Т.Д.” фермер хўжалиги ишчиси Ю.Ж. ўзининг турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги мазкур фермер хўжалигига тегишли бўлган 10 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.me/Department_uz
Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқароларни ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.У. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни “Прогресс” умумтаълим мактаби ҳамда тез тиббий ёрдам марказига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ доллари ҳамда 12 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Агарда, Сиз давлат ташкилотлари ёки бошқа муассасаларда ишлаш ниятида бўлсангиз, у ҳолда Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.О. бошқа бир фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг жиянини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига
10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар, амалдаги қонунчиликка кўра, Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга ҳам оширилган тўлов-контракт тўловини тўлаш шарти билан ўқишга кириш имконияти яратилган.
Агарда ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган бўлсангиз, олий таълим муассасасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Кириш имтиҳонлари бўйича бошқа имтиёзлар ҳақида шу ерда батафсил танишишингиз мумкин.

Қўқон шаҳрида фуқаронинг транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бермоқчи бўлган “Шоввоз” ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.А. фуқаро И.нинг ишончига кириб, унга транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги учун жарима майдончасида сақланаётган автомашинасини 600 АҚШ доллари эвазига ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали чиқариб бериш ҳамда иш бўйича расмийлаштирилган баённомани йўқ қилдириб беришини ваъда қилиб, 500 АҚШ доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.