Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.34K photos
834 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Фарғона вилоятида мактаб битирувчиларини Корея халқаро университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.K.”, “A.C.” ва “R.s.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, “H.I.” МЧЖ (тил маркази) ва Корея халқаро университети ўртасида тузилган меморандум бекор қилинган бўлсада, “H.I.” МЧЖ билан сохта шартнома тузишиб, мактаб битирувчилари ўртасида тарғибот ишларини ўтказиш орқали тўлов амалга оширган мактаб битирувчиларини гўёки Корея халқаро университетига имтиҳонсиз ўқишга киритиб қўйиш ва бошқа ваъдаларни беришиб, 7 нафар фуқаронинг 20,5 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Беруний туманида яшаш уйининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Е. фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, унинг 3 нафар қариндошининг яшаш уйи кадастр ҳужжатларини тумандаги давлат архиви ва кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали тайёрлаб бериши эвазига 6,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Е.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Жалақудуқ туманида чет эл валютасини ноқонуний равишда сотган 3 нафар фуқаро ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.С., Н.Ю. ва А.Т.лар ноқонуний равишда валюта қимматликларини ўтказиш орқали даромад орттиришни кўзлаб фуқарога 9 000 АҚШ долларини 95,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, чет эл валютасини айирбошлашни фақат банк муассасаси ёки унинг шаҳобчалари орқали амалга оширишингизни сўраб қоламиз, бу билан нафақат ўзингизни асраган бўласиз, балки қалбаки валюта қимматликларига дуч келишни олдини оласиз.

👉 t.me/Department_uz
Соҳа мутахассислари учун ўқув семинари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25 - 27 май кунлари Бош прокуратура Академиясида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Aхборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича давлат инспекцияси, Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекистон почтаси" AЖ ходимлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида маҳоратини ошириш бўйича ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ФАТФ тавсиялари, миллий қонунчилик талаблари, уларни амалиётда қўллаш механизмлари, мутахассислар дуч келаётган муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига соҳа мутахассислари ва экспертлар томонидан жавоблар берилди.

👉 t.me/Department_uz
Ҳар бир бола меҳр ва эътиборда

1 июнь – "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари Қўрғонтепа туманида жойлашган “Мурувват” интернат уйига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида муассасада тарбияланувчи болаларга байрам совғаси сифатида компьютер тўплами, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Муассасада тарбияланувчи болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, байрам билан табрикладилар.

Болалар юзидаги табассум ва қувончни кўриб, бу туйғулар абадий бўлишини ҳохлайсан киши. Зеро, бир чимдим меҳр улкан бахт ва қувонч бериши мумкин.

👉 t.me/Department_uz
Чилонзор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган дорихона норасмий сотувчиси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “S.” МЧЖга қарашли дорихона норасмий сотувчиси У.Х. ва бошқалар харидорга инсон саломатлигига кучли таъсир қилувчи 3 дона “Регапен” ва 2 дона “Зардекс” номли дори воситаларини жами 90 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида дорихонада муомалага киритиш учун сақлаб келинаётган 17 дона “Тропикамид”, 19 дона “Регапен”, 54 дона “Селофен” ва 63 дона “Зардекс” дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Экспертиза хулосасида 65 дона капсуладаги “Зардекс” дори воситаси қалбакилиги, шунингдек ушбу дори воситалари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжудлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ўтказиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, унутманг! Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд дори воситаларини нотиббий мақсадларда истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Шу боис, ушбу дори воситаларини фақат шифокор рецепти асосида махсус лицензияга эга бўлган дорихоналардан харид қилишингизни сўраб қоламиз.

👉 t.me/Department_uz
Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини “Департамент ходими” деб таништирган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ички хавфсизликни таъминлаш бўлимининг билдиргисига асосан Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Х. бошқа бир фуқаро А.га ўзини “Департамент ходими” деб таништириб, унга 1 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали шаҳар ҳудудидан бекат дўкон қуриш учун ер ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилиб, олдиндан 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Агарда Сиз, юқоридаги каби ўзини ёки яқин қариндошларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлашини айтиб, Сизнинг ишларингизни қандайдир моддий манфаатдорлик эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилаётган шахсларга учрасангиз, Департаментнинг ички хавфсизликни таъминлаш бўлимига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.

👉 t.me/Department_uz
Кексаларга эътибор ва ғамхўрлик — азалий қадрият

Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари меҳрга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш мақсадида, Оҳангарон “SAХОVАТ” кексалар ва ногиронлар интернат уйига ташриф буюриб, у ердаги 168 нафар кексалар ҳолидан хабар олинди ва улар билан дилдан суҳбатлашилди.

Тадбир давомида ушбу муассасада яшаб келаётган кексаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, уларга зарур тиббий ва санитария-гигиена воситалари ҳамда бошқа эсдалик совғалари топширилди.

Улашилган меҳр ва эътибордан кексаларнинг қалби чексиз ғурур ва ифтихорга тўлди ҳамда кўрсатилаётган ғамхўрлик ва яратиб берилаётган шароитлар учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

👉 t.me/Department_uz
Қирғизистон Республикасининг Ўш тиббиёт университетига имтиҳонларисиз ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Марғилон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Я.А. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, уни Қирғизистон Республикаси Ўш тиббиёт университетига кириш имтиҳонларисиз ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Мирзо Улуғбек туманида дори воситаларини ноқонуний сотган фуқаролар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.М. ва И.Х.лар дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида сотиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, 200 дона “Remdesivir” дори воситасини харидорга 10 000 АҚШ долларига сотганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Учтепа туманида фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Учтепа тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.М. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, фуқаро У.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали бюджет ташкилотларидан бирига ишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Агарда, Сиз давлат ташкилотлари ёки бошқа муассасаларда ишлаш ниятида бўлсангиз, у ҳолда Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

👉 t.me/Department_uz
Ер олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.С. ўзгалар мулкини қўлга киритиш мақсадида, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаролар М. ва О.га Тошкент вилоятидан 27 сотих ер майдонини “Электрон онлайн аукцион” орқали олиб беришига ишонтириб, уларнинг жами 80 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Тадбиркор ва фермерларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда

👉 t.me/Department_uz