Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.35K photos
835 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.E.” МЧЖ масъул шахслари Навоий шаҳрида кўп қаватли бинони қуришда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан шартнома тузмасдан, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 452,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “J.S.T.” МЧЖ туман филиали масъул шахслари “Файзобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган сув узатиш иншоотида ўрнатилган электр ҳисоблагичга зарар етказиб, жами 110,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Олмалиқ шаҳрида 2,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “L.N.” МЧЖ раҳбари А.К. ҳудудий тижорат банки филиалидан ҳудудда 2 та кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган кредит эвазига харид қилинган 2,3 млрд сўмлик қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Кўкдала тумани, Наврўз қишлоғи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Х. жами 3 300 АҚШ долларини фуқаро С.Ш.га 37,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тадбиркорларнинг 10 млн сўмини қўлга киритган бўлим бошлиғи ўринбосари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “И.” электр тармоқлари корхонасининг бўлим бошлиғи ўринбосари Н.К. “M.” ва “М.С.” МЧЖ раҳбарларининг ишончига кириб, ушбу корхоналарга қарашли новвойхона, дорихона ва ишлаб чиқариш цехига янги электр ҳисоблагич ўрнатиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркорларнинг жами 10 млн сўмини қўлга киритиб, носоз ҳолатдаги электр ҳисоблагичларни ўрнатиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бермасдан алдаб келганлиги аниқланган.

Текширув давомида, Н.К. ўз айбига иқрор бўлиб, тадбиркорлардан олган пуллари ҳисобидан 7 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 25, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Гулистон туманида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИВнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. Гулистон тумани, “Чортоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги 50 сотих ер майдонини фуқаро А.Н.га фирибгарлик йўли билан 200 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Зангиота туманида қишлоқ оилавий поликлиникасини таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан туман Тиббиёт бирлашмасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.Q.” МЧЖ собиқ раҳбари М.А. бирлашмага қарашли қишлоқ оилавий поликлиникаларини жорий таъмирлашда, ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 392,9 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИБ ва ДСИ ходимлари билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Lacetti” русумли автотраспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, фуқаро Х.Ю. умумий баҳоси 77,6 млн сўмлик жами 9 950 қути хорижда ишлаб чиқарилган “MILANO” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр энергияси ва табиий газ тармоқларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан туман ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.s.” МЧЖ масъул шахслари “Бахт” МФЙ ҳудудидаги даволаш ва соғломлаштириш биносининг электр ҳисоблагичи кўрсаткичини сунъий равишда тўхтатиб қўйиш орқали 654,6 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Пахтачи тумани бўлими томонидан ГТФ туман филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.Х. “Жаҳонобод” МФЙда жойлашган хонадонида яширин цех ташкил этиб, 1 дона тош қуритишга мўлжалланган қўлбола усулда тайёрланган газ ёндиргич ишлатиб, 260,5 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “М.Н.” МЧЖ раҳбари Х.Н. қолипли нон ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблаш ускунасининг пломбасини ўзбошимчалик билан бузганлиги ҳамда савдо дўконида назорат муҳрисиз электр ҳисоблагич ишлатиб, 332,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, туман Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари бошқарма негизида қолипли бетон ғишт ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, ЭТК билан шартнома тузмасдан умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, 105,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига жами 789 млн сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тадбиркорларга авиачипта банд қилишда ёрдам беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.Р. ва бошқалар “I.T.” ва “Т.А.” МЧЖ раҳбарларининг ишончига кириб, ушбу МЧЖлар томонидан 50 нафар фуқарони “Умра” сафарига юбориш учун “Тошкент-Қувайт-Мадина” йўналиши бўйича авиачипталарни банд қилишга ёрдам бериш эвазига олдиндан тўлов сифатида жами 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “J.I.” ХК раҳбари О.Ч. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилган 600 млн сўм кредит маблағини бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “F.G.” МЧЖ раҳбари О.Ф. тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган 600 млн сўмлик кредит эвазига автосервис ускуналарини сотиб олмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М.” хусусий корхонаси раҳбари А.Б., “Т.” фермер хўжалиги раҳбари З.Х. ва бошқалар тижорат банки филиалидан боғдорчиликни ривожлантириш учун ажратилган жами 330 млн сўм имтиёзли кредит маблағини ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
З та ҳудудда ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, унга Олмалиқ шаҳар, “О.” боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидаги 6 сотих ер майдонини 12 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Н. Кармана тумани, “Янгиариқ” МФЙдаги “Л.” боғдорчилик-узумчилик ширкатига қарашли 12 сотих ер майдонини фуқаро У.С.га фирибгарлик йўли билан 50 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 47 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Э.Д. ва бошқалар Бухоро туман ҳокимлиги захирасидаги “Работиқалмоқ” МФЙдаги 5 сотих ер майдонини фуқаро Ж.Х.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, ҳужжатларини кейинчалик расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Каттақўрғон филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.A.” МЧЖ раҳбари Н.М. ва бошқалар ушбу банк филиалидан корхонага паррандачиликни ривожлантириш учун ажратилган 900 млн сўм имтиёзли кредит маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Хива туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Р. 245 млн сўм кредит эвазига харид қилинган “Malibu-2” русумли автотранспорт воситасини гаровга қўймасдан бошқа шахсга сотиб юбориб, ушбу маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “V.g.” МЧЖ раҳбари Б. Р. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) ва бошқалар таъминотчи корхона сифатида 5 нафар фуқарога чорва молларини етказиб бермасдан, банк филиалидан ажратилган 150 млн сўм имтиёзли кредит маблағини нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар А.Г., Д.Б., Ш.Х. ва бошқалар жами 25 000 АҚШ долларини фуқаро М.А.га 283,4 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Худди шундай, Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.У. фуқаро Н.В.га 6 300 АҚШ долларини 71,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Т (муқаддам валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган) фуқаро Б.М.дан жами 1 100 АҚШ долларини 12,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Захирадаги ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ў.М. бошқа бир фуқаро М.Т.нинг ишончига кириб, унга 20 000 АҚШ доллари эвазига туманнинг  “Оҳалик” МФЙ ҳудудида жойлашган  7 сотих захирадаги ер майдонида уй-жой қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz