Prokuratura Departamenti
17.1K subscribers
5.31K photos
583 videos
1.46K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбек Миллий Академик драма театри томоша зали ҳар куни санъат ихлосмандлари билан гавжум, боиси бу даргоҳда саҳналаштирилган ҳар бир асар чинакам ҳаёт мактабини акс эттирувчи кўзгу.

Театрнинг бу галги меҳмонлари Президент Администрацияси, Бош прокуратура, Ҳарбий прокуратура, Академия, Департамент ва Бюронинг раҳбарияти ва маҳкама ходимлари бўлди.

Бош прокуратура Касаба уюшмаси томонидан ходимларнинг ишдан бўш вақтларида маданий хордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида Ўзбек Миллий Академик драма театрига ташриф уюштирилди.

Театрларга уюштирилаётган бу каби оммавий ташрифларнинг асл мақсади ҳам ходимларнинг маъданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш баробарида уларнинг маънавий оламини юксалтиришга қаратилган.

Шу куни "Адолат фасли” ("Амир Темур") номли тарихий драма спекталь намойиш этилди.

Айниқса, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Сагдиевнинг Амир Темур ролидаги ижроси тадбир иштирокчиларида кучли таассурот қолдирди.

Тадбир давомида намойиш этилган турмуш ташвишлари, оила муаммоларини ҳал қилиш каби ҳолатларни ўзида акс эттирган саҳна асарлари йиғилганларни маънавий ҳордиқ чиқаришига ҳисса қўшди.

👉 @uzbprokuratura
Ҳудудларда ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шеробод туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шеробод тумани қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи Ш.Б. фуқаро Ў.га “Боғиобод” МФЙ ҳудудидаги 4 гектар захирадаги ер майдонини танишлари орқали арзон нархларда аукционда ютиб олиб бериши эвазига 10 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 4,8 млн сўмни қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Чиноз туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Г.Ш. бошқа бир фуқаро Ж.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали “Бўзсув” канали атрофидан захирадаги 35 сотих ер майдонини 13 000 АҚШ долларига расмийлаштириб олиб беришга келишиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Ш. бошқа бир фуқаро М.га Бухоро тумани “Работиқалмоқ” МФЙ ҳудудидаги 10 сотих захирадаги ер майдонини 3 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, Ер ресурслари ва кадастр давлат қўмитаси Наманган вилоят бошқармаси собиқ ходими С.И. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга “Ч.А.” фермер хўжалигига қарашли 20 сотих ер майдонини расмийлаштириб олиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Янгийўл туманида яроқлилик муддати ўтган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ДХХ, ИИБ ва ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Д. ва бошқалар яшаш хонадонида хорижда ишлаб чиқарилган, муддати ўтган сифатсиз дори воситаларини яроқлилик муддатларини ўзгартириб сотиш билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, ушбу хонадондан 34 турдаги жами 445 минг дона дори воситалари ва бошқа ускуналар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Тадбиркорларнинг маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.G.” оилавий корхонаси савдо бўлими бошлиғи Н.Я. корхонада ишлаб чиқарилган 461,5 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини нақд пулга сотиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.У. ва бошқалар “I.G." МЧЖнинг барча ишларини мустақил бажариш ҳуқуқини берувчи ишончномани олишга эришиб, корхона ҳисоб рақамидаги 200 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Шеробод ва Қизириқ туманларида ун маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.A.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Ж.С. ўзига ишониб топширилган 479,1 млн сўмлик ун маҳсулотини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Шеробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.A.” МЧЖга қарашли дўкон сотувчиси Г.М. ўзига ишониб топширилган 119,1 млн сўмлик ун маҳсулотини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр энергиясидан қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Пискент туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи У.Х. тадбиркор Б.га тегишли кичик ишлаб чиқариш корхонасининг 106 млн сўм электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб бериш эвазига корхона  қоровули О. орқали 6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман электр таъминоти корхонасида бўлим раҳбари вазифасида ишловчи С.Т. ва бошқалар “К.Б.” фермер хўжалиги раҳбари А.Н. ва “А.Й.” МЧЖ раҳбари У.Х.нинг электр энергиясидан қарздорлигини сўндириш учун 35 млн сўм ва 300 АҚШ долларини қўлга киритишиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ш.Рашидов туман электр таъминоти корхонаси ҳуқуқшуноси Н.Д. фуқаро Р.нинг хонадонида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича ҳисобланган 6,2 млн сўм қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 1,9 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан  жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Денов туманида дори воситаларини ўзлаштирган дорихона мудири аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “G.Ph.” МЧЖнинг дорихона мудири Б.Д. ўзининг моддий жавобгарлигидаги 356,6 млн сўмлик дори-дармон воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Янгийўл туманида хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “S.T.” МЧЖ маслаҳатчиси Г.И. фуқаро Ж.ни Германия давлатига ишга жўнатиш ва ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
❗️Хориждаги юртдошларимиз диққатига! Ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.

Шунга кўра, чет мамлакатларда бўлиб турган ҳамюртларимиздан ҳарбийлашган тузилмаларга ёлланмасликка, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирамиз ва бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.

👉@uzbprokuratura