Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.32K photos
829 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.С. жами 173 дона “Зардекс” ва “Фенобарбитал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “S.T.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.Б. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона “Габатен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, дорихонадан жами 106 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Қ.С.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси А.Р. ҳеч қандай ҳужжатсиз 40 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Н.Р.га сотган вақтида ушланиб, дорихонадан жами 60 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Пастдарғом туманида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишда Пастдарғом туманида фаолият юритувчи “X.I.” фермер хўжалиги раҳбари Э.Т. “Хончарбоғ” маҳалласидаги насос станциясининг электр ҳисоблагичи схемасини бузиб, жами 2 млн кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ва божхона ходимлари билан ҳамкорликда “Умакай” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент-Самарқанд-Қарши” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Nexia-3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Д.З. жами 2 150 қути хорижда ишлаб чиқарилган “ESSE CHANGE” ва “MILANO” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Қарши шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши  қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Алкоголь маҳсулотларини яширин ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти брифинги

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Р.” МЧЖга қарашли дорихона мудири М.И. харидорга таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 3 хил турдаги 138 дона дори воситаларини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 1 293 дона дори воситаларини ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “K.M.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси Д.Н. харидорга 50 дона “Reduksin” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Жондор туман  бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, “F.М.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчи Ф.И. ҳеч қандай ҳужжатсиз 4 дона “Габанерв” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Ш.га сотган вақтида ушланиб,  дорихонадан жами 198 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тахиатош гузари ҳудудида жойлашган савдо дўконида фуқаро Т.Р. қонунга хилоф равишда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ушбу дўкондан 4 213 дона ҳар-хил турдаги вино, коньяк, виски ва ароқ маҳсулотлари ҳамда 731 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳайробод” маҳалласидаги “A.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўкони сотувчиси  Б.Х. харидор М.Х.га ҳеч қандай ҳужжатсиз 195 дона “Журавли” номли алкоголь маҳсулотини 4,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан қалбаки акциз маркали 20 хил турдаги 1 078 дона алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фориш туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро У.У.нинг ишончига кириб, уни 17 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига Мексика давлати орқали юборишини айтиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кўмир етказиб беришдаги талон-торожликлар фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “U.E.” МЧЖ масъул шахслари давлат хусусий шерикчилик битимга асосан тумандаги 49 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсумида кўмир билан узлуксиз таъминлаш учун ажратилган маблағларнинг 452,3 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Балиқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Шаҳрихон кўмир омбори масъул шахслари аҳолига имтиёзли нархда 612,3 тонна кўмир сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ушбу кўмирни бозор нархида бошқа шахсларга сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда “Янги йил” байрами нишонланиши муносабати билан Тошкент шаҳар деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигига ҳамда нарх-навонинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бош прокурорнинг тегишли фармойиши билан Бош прокуратуранинг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, бозорларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, куни кеча Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти мутасаддилари томонидан “Ўзбекистон 24” телеканали ходимлари билан биргаликда “Миробод деҳқон бозори”даги аҳвол ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 |Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz