Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.35K photos
835 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан туман ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ў.Х. “Нурафшон” МФЙдаги тадбиркор Х.А.га тегишли донни майдалаш хизматлари биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 150,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.M.” оилавий корхонаси раҳбари З.Н. пахта титиш ва омухта ем ишлаб чиқариш цехини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб, жами 97,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қўқон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Malibu” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, фуқаро И.А. 560 дона “Регапен” ҳамда 105 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Олмазор туманида тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “F.M.” МЧЖ омбор мудири А.Н. ва сотувчилари Б.Э. ва Д.И. ўзларининг моддий жавобгарлигидаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 2,5 млрд сўмлик 92 турдаги электр ускуналарини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Экин ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро ва Когон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, фуқаролар И.Қ. ва И.Х. “Хумин” МФЙ” ҳудудидаги жами 12 сотих захирадаги суғориладиган экин ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ичимлик суви истеъмолидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Ф.с.т. МЧЖ Риштон тумани бўлими муҳандиси Ғ.Ж. тумандаги умумий ўрта-таълим мактабининг сув таъминотидан қарздорлиги мавжуд бўлмасада, мактаб директори ўринбосари Ш.С.га қарздорлиги борлигини айтиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 3,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фермер хўжалигининг ер майдонини олиб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар М.Х. ва О.Х. фуқаро А.Ш.нинг ишончига кириб, унга “Саховат” МФЙ ҳудудидаги “М.З.” фермер хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонини ажратиб бериш эвазига 2 100 АҚШ доллари ва 4,7 млн сўмини қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1 500 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бухоро шаҳрида тадбиркорнинг савдо дўконини сотмоқчи бўлган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган К.А. шаҳар ҳудудидаги Садриддин Айний кўчасида жойлашган тадбиркор Р.Ф.нинг савдо дўконини фуқаро А.Ж.га гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу дўконни 35 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, шундан 18 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бўстонлиқ туманида қалбаки купюрага уяли алоқа воситаларини харид қилган шахс аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.И. “S.T.” МЧЖга қарашли савдо дўконидан 2 дона  уяли алоқа воситаларини харид қилиб, эвазига 14 дона қалбаки 50 АҚШ долларлик купюралар билан ҳисоб-китоб қилиб, жами 700 АҚШ долларини берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қарши туманида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Т. “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги 16 сотих захидаги ер майдонини  фуқаро М.А.га 140 млн сўмга сотишини айтиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу ер майдони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 70 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Андижон вилоятида арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида “Таълим ва карьера” мавзусига бағишланган иккинчи илмий-маърифий кўргазма ўтказилди

Ушбу кўргазма Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Молиявий мониторинг бўйича халқаро ўқув-услубий марказ (ММБХЎУМ) ва Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳамда терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш (ЖФОДЛ/ТМҚК) соҳасидаги халқаро тармоқ институти (ХТИ) билан халқаро ҳамкорлик доирасида ташкил этилди.

Тошкент давлат юридик университетида ташкил этилган ушбу тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, ЖФОДЛ/ТМҚК бўйича идоралараро комиссия Раиси С.Артикова иштирок этиб, мамлакатимизда мазкур соҳада кадрларни тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.

Кўргазмада ХТИга аъзо 10 дан ортиқ олий таълим муассасаларининг талабалари билан бирга малакали профессор-ўқитувчилар ҳамда амалиётчи ходимлар ҳам иштирок этди.

Кўргазма Ўзбекистондаги ёшларни, айниқса олий таълим муассасалари талаба ва магистрантларини молиявий таҳлилчи касби билан ҳар томонлама таништириш, уларнинг молиявий хавфсизлик соҳасида таълим олишга қизиқишини оширишга қаратилган.

Тадбир давомида молиявий разведка ходимининг ҳаёти ва тажрибасидан иллюстратив мисоллар намойиши, молиявий разведка бўлинмаси фаолиятининг турли жиҳатлари аниқ мисолларда тушунтирилди.

Кўргазма дастури давра суҳбатлари, ММБХЎУМ ва ХТИнинг Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан икки томонлама учрашувларини ўз ичига олиб, мулоқот форматида бўлиб ўтди.

Мазкур йўналишда билим олиш истагида бўлган талабаларга кўргазмалар залида ушбу мутахассислик бўйича ўқув дастурлари ва имкониятлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

=================================

В городе Ташкент проведена вторая научно-образовательная выставка, посвященная теме “Образование и карьера” в сфере противодействия отмыванию преступных доходов и финансированию терроризма”

Данная выставка организована Департаментом по борьбе с экономическими преступлениями при Генеральной прокуратуре и Министерством высшего образования, науки и инноваций Республики Узбекистан в рамках международного сотрудничества с Международным учебно-методическим центром финансового мониторинга (МУМЦФМ) и Международным сетевым институтом в сфере ПОД/ФТ (МСИ).

Мероприятие было организовано в Ташкентском государственном юридическом университете с участием заместителя Генерального прокурора Республики Узбекистан – Председателя межведомственной комиссии по вопросам ПОД/ФТ С.Артиковой, на котором были отмечены проводимые работы в стране по подготовке кадров и дальнейшие приоритетные направления в данной области.

На выставке принимали участие студенты, профессорско- преподавательский состав и действующие сотрудники более 10 высших учебных заведений, являющихся членами МСИ.

Выставка нацелена на всестороннее ознакомление молодых ребят, в частности студентов и магистрантов высших учебных заведений Узбекистана с профессией финансового аналитика, повышение их интереса к образованию в области финансовой безопасности.

В ходе мероприятия наглядно продемонстрированы примеры из жизни и опыта финансового разведчика, разъяснены разные аспекты деятельности подразделения финансовой разведки в конкретных примерах.

Программа выставки предусматривала проведение круглых столов, двусторонних встреч МУМЦФМ и МСИ с высшими учебными заведениями Узбекистана в формате диалога.

Студентам, имеющим планы отучиться в данной области, в выставочном зале презентована подробная информация о программах и возможностях подготовки кадров по этой специальности.

👉@Department_uz