Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
8.38K photos
1.32K videos
1.79K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ватанимиз мустақиллигининг шонли 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги Фармони билан прокуратура органлари ходимларининг бир гуруҳи Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди: 24 нафар ходим I даражали “Шон-шараф”, “Мардлик” орденлари, “Жасорат”, “Содиқ хизматлари учун” ва “Шуҳрат” медаллари билан мукофотланди.

Шунингдек, 600 нафардан зиёд ходим “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонига сазовор бўлди.

Бундан ташқари, жиноятчиликка қарши кураш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам Бош прокуратура томонидан рағбатлантирилди.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арзонлаштирилган байрамолди кўчма савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда, Бухоро вилояти

👉t.me/Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратурада Мустақилликнинг 30 йиллик байрами муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арзонлаштирилган байрамолди савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда, Тошкент шаҳри

👉t.me/Department_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументи очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии открытия парка «Янги Узбекистон» и монумента Независимости

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантанасини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

YouTube

Facebook
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной 30-летию государственной независимости Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир

👉 @uzbprokuratura
Янгиҳаёт туманида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “B” МЧЖ таъсисчиси С.И. пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини дорихоналардан ташқарида сотиб даромад орттиришни кўзлаб, харидорга “Favilok, Favipravir тablets 200 mg” дори воситасини ҳар бир қутисини 450 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 264 қутисини 118,8 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Марғилон шаҳрида фуқарони депортация қилинганлиги ҳолатини базадан чиқариб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Марғилон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.И. бошқа бир фуқаронинг Россия Федерациясидан депортация қилинганлиги ҳолатини электрон базадан чиқартириб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Департамент органлари томонидан ўтказилган тадбирларда ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.А. бошқа бир фуқарога ажратилган 20 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан 110 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.У. Бешариқ туманида жойлашган “Қўқон давлат ўрмон хўжалиги”га тегишли 5 гектар ер майдонини фуқаро Д.га расмийлаштириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими ҳамда ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.О. бошқа бир фуқарога тумандаги “П.Махмуд” маҳалласида жойлашган захирадаги 6 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигига ишонтириб, ушбу ер майдонини 6 800 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Х.Б. иссиқхона қуриш учун ажратилган ер майдонининг 12 сотихини бошқа бир фуқарога уй-жой қуриш учун бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Давлатобод туманида ўқишга кириш учун “абитуриент”га сохта ҳужжат тайёрлаб берган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Давлатобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. 2021-2022 ўқув йили тест имтиҳонларига ўзининг ўрнига таниши М.Р.ни киритиш учун унинг фото суратини расмий ҳужжат ҳисобланган маълумотнома ва Давлат тест марказининг абитуриент рухсатномасига жойлаштириб, ушбу ҳужжатга расмий тус бериш мақсадида Наманган шаҳар ИИО ФМБ ва ФРБ бошлиғи имзосини сохталаштирганлиги аниқланган.

М.Р. ушбу сохта ҳужжатлар орқали 13.08.2021 йилда бўлиб ўтган қабул имтиҳонида қатнашиш учун назорат йўлагидан ўтмоқчи бўлганида тўхтатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz