Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
8.47K photos
1.32K videos
1.86K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉t.me/Department_uz
Ҳазорасп туманида ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Х. фуқаро Ш.дан турар жой қуриши учун Алоқали кўл маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимлиги захирасидаги 8 сотих ер майдонини ажратиб, танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратурада «Уч авлод учрашуви» ташкил қилинди

👉 @uzbprokuratura
Жарқўрғон туманида фуқарога томорқа ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан Жарқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ҳ. тумандаги “Н.” фермер хўжалигига қарашли қишлоқ хўжалиги йўналишида фойдаланиладиган 27 сотих ерни фирибгарлик йўли билан бошқа бир фуқарога томорқа сифатида сотишни режалаштириб, олдиндан 67 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захираси учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ мансабдорларининг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.” МЧЖ мансабдор шахслари банк муассасасидан ажратилган кредит ҳисобига харид қилинган 1 000 тонна картошка ва 380 тонна пиёз маҳсулотларини сотувидан тушган маблағни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирмасдан жами 2,5 млрд сўмни ўзларининг эҳтиёжи учун ишлатиб юбориб, гўёки ушбу маҳсулотлар яроқсиз ҳолга келиб қолганлигини важ қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захираси учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда, Тошкент шаҳри

👉t.me/Department_uz
Хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.К. икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни 3 200 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридаги хорижий олий таълим муассасаларига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Янгийўл шаҳридаги ширкат раҳбарининг талон-торожлиги фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ф.” уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Н.Х. аҳолидан йиғилган жами 241,5 млн сўмни ширкатнинг банкдаги ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Арзонлаштирилган байрамолди савдо ярмаркалари фаолиятига назар

👉t.me/Department_uz
Қоракўл туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан электр таъминоти корхонаси (ЭТК) ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, фуқаро Д.Х. Қоракўл туманида жойлашган “Х.” савдо корхонасига қарашли бинога ўрнатилган электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан олиб ташлаб электр энергиясидан фойдаланганлиги натижасида, ҳудудий ЭТК манфаатларига 97,4 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉t.me/Department_uz
Чилонзор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги “G.” МЧЖга қарашли дорихонанинг норасмий сотувчиси Ф.Э. харидорга 2 дона “Регапен”, 1 донадан “Селофен” ҳамда “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 180 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 114 дона “Регапен”, 107 дона “Селофен”, 92 дона “Зардекс”, 68 дона “Тебантин” ва 9 дона “Тропикамид” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉t.me/Department_uz
Қувасой шаҳрида фуқарога 10 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қувасой шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.А. аслида захирада бўлган “Пакана” МФЙ ҳудудида жойлашган 10 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро О.га фирибгарлик йўли билан 5 500 АҚШ долларига сотишга келишиб, кейинчалик ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб олдиндан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арзонлаштирилган байрамолди савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда, Самарқанд вилояти

👉t.me/Department_uz
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с тридцатилетием государственной независимости Республики Узбекистан группы военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
"Халқ сўзи" газетасининг 184-185-сонида (2021 йил 27 август) Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг "Янги Ўзбекистон прокуратураси: ислоҳотларнинг дастлабки самаралари" сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

"Халқ сўзи" газетасининг 184-185-сонини юклаб олиш

👉 @uzbprokuratura
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи, Шу жумладан,

I даражали “Шон-шараф” ордени билан

Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович -
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
“Жасорат” медали билан

Юнусов Шерзод Абдурашитович
(марҳум) - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари
“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Рахимов Дилшод Фахриевич
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи
“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Сохибназаров Шамсиддин Шарафидинович
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи