Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
8.38K photos
1.31K videos
1.78K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари Ш.Алиризаев ва ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасида “Энергетика хавфсизлиги” ойлигини ўтказиш ҳамда куз-қиш мавсумига тўлиқ шай ҳолатга келтириш борасидаги ишлар ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан “маҳаллабай” тартибда ҳар бир объектнинг куз-қиш мавсумига тайёрлиги ҳамда республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар “аудит” тартибида ўрганилиб, зудлик билан жойнинг ўзида бартараф этилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ Қўнғирот туманида бўлиб, “Ақшолақ магистрал газ қувурлари” бошқармасида ҳамда янгидан қурилаётган Туркманистон Республикасидан ўтаётган газ миқдорини ўлчаш пунктида юзага келган носозликларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ шайлиги ва куз-қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 

Шунингдек, Қўнғирот тумани 31-сонли мактаб, 70-сонли оилавий поликлиника ва “Колокольчик” нодавлат мактабгача таълим муассасасида куз-қиш мавсумига тайёргарлиги кўздан кечирилиб, камчиликларни баратараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркор Алжанов Тимурга тегишли “Қирққиз маркет” савдо дўконида бўлиб, маҳсулотларнинг нарх-наволари билан танишди.

Ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасида амалий ёрдам кўрсатиш ва муаммоларни жойида бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Фарғона вилоятида озиқ-овқат захираси ва арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида Олмазор тумани, Фаробий кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.О. ва М.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Т.О.нинг хонадонида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, 32 турдаги 132,3 млн сўмлик жами 4 600 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Нишон туманидаги савдо дўконидан 2 492 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Нишон туманида фаолият юритувчи “Ч.” хусусий корхонаси масъул шахслари ва ишчиси Д.Ж. корхона савдо дўконида 11 турдаги қалбаки акциз маркалар билан елимланган жами 2 492 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Сирдарё вилоятида 5 млрд 25 млн сўмлик табиий газни ўғирлаган цех фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиер шаҳри бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.Z.” МЧЖ масъул шахслари “А.Жомий” МФЙ ҳудудидидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ҳисоблагич приборларидан ташқари яширинча уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 5 млрд 25 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва ИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.А, И.А. ва бошқалар “Янги Сергели” кўчасидаги савдо мажмуаси автотураргоҳида 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 9 000 қалбаки АҚШ долларини фуқаро Б.З га 5 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz