Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
8.38K photos
1.32K videos
1.79K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари Ш.Алиризаев ва ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасида “Энергетика хавфсизлиги” ойлигини ўтказиш ҳамда куз-қиш мавсумига тўлиқ шай ҳолатга келтириш борасидаги ишлар ўрганилмоқда.
 
Ишчи гуруҳ томонидан “маҳаллабай” тартибда ҳар бир объектнинг куз-қиш мавсумига тайёрлиги ҳамда республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар “аудит” тартибида ўрганилиб, зудлик билан жойнинг ўзида бартараф этилмоқда.
 
Хусусан, “Кўмир таъминот” МЧЖ Қорақалпоғистон филиалида ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолига кўмирнинг етказиб берилиши ҳамда Нукус электр тармоқларида юзага келган носозликларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ шайлиги ва Нукус шаҳридаги “Истиқлол” болалар дам олиш масканида жойлашган трансформаторлар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.  

Шунингдек, “Нукус Дилиша” МЧЖнинг 2024-2025 йил қиш-баҳор мавсуми учун жамғарилган картошка ва пиёз захираси омборхонаси кўздан кечирилди.
 
Бундан ташқари, Тахиатош туманидаги “Иссиқлик Электр станцияси”нинг ишлаш жараёни ва “Деҳқон бозори”да ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти билан танишиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасида амалий ёрдам кўрсатиш ва муаммоларни жойида бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут ва Самарканд тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманларда фаолият юритувчи ЯТТ Х.Э. ва С.М.лар тижорат мақсадида савдо дўкони ҳамда новвойхонасида ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланиб, жами 230 млн сўмлик электр энергиядан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан “Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “S.Z.” оилавий корхонаси раҳбари З.С. умумий овқатланиш шохобчасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 191,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Оқдарё тумани бўлим томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “T-Z.” фермер хўжалиги раҳбари М.Ш. электр тармоғига тўғридан-тўғри ўзбошимчалик билан уланиб, 192,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари Ш.Алиризаев ва ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасида “Энергетика хавфсизлиги” ойлигини ўтказиш ҳамда куз-қиш мавсумига тўлиқ шай ҳолатга келтириш борасидаги ишлар ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан “маҳаллабай” тартибда ҳар бир объектнинг куз-қиш мавсумига тайёрлиги ҳамда республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар “аудит” тартибида ўрганилиб, зудлик билан жойнинг ўзида бартараф этилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ Қўнғирот туманида бўлиб, “Ақшолақ магистрал газ қувурлари” бошқармасида ҳамда янгидан қурилаётган Туркманистон Республикасидан ўтаётган газ миқдорини ўлчаш пунктида юзага келган носозликларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ шайлиги ва куз-қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 

Шунингдек, Қўнғирот тумани 31-сонли мактаб, 70-сонли оилавий поликлиника ва “Колокольчик” нодавлат мактабгача таълим муассасасида куз-қиш мавсумига тайёргарлиги кўздан кечирилиб, камчиликларни баратараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркор Алжанов Тимурга тегишли “Қирққиз маркет” савдо дўконида бўлиб, маҳсулотларнинг нарх-наволари билан танишди.

Ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасида амалий ёрдам кўрсатиш ва муаммоларни жойида бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Фарғона вилоятида озиқ-овқат захираси ва арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида Олмазор тумани, Фаробий кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.О. ва М.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Т.О.нинг хонадонида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, 32 турдаги 132,3 млн сўмлик жами 4 600 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Нишон туманидаги савдо дўконидан 2 492 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Нишон туманида фаолият юритувчи “Ч.” хусусий корхонаси масъул шахслари ва ишчиси Д.Ж. корхона савдо дўконида 11 турдаги қалбаки акциз маркалар билан елимланган жами 2 492 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz