Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
8.38K photos
1.32K videos
1.79K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда туман ҳудудидаги “Оn.” савдо дўкони сотувчиси Б.А. гиёҳванд дори воситалари туркумига кирувчи 1 520 дона “Tawon Liar” номли дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қўштепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.С. Фарғона шаҳри марказий деҳқон бозори ёнида фуқаро М.Х.га 60 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 23 турдаги 1 199 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Жиззах вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Чимбой туманида тадбиркорнинг 13 млн сўм пулини қўлга киритмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.К. озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркор Б.Э.га ўзини гўёки Чимбой тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими раҳбари сифатида таништириб, унинг фаолиятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ходимлари томонидан текшириш олиб борилмаслиги эвазига 13 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида 4,8 млрд сўмлик энергия ресурсларини ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “B.” МЧЖ раҳбари Т.А. ва бошқалар МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ўрнатилган газ ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказилиб, жами 1,5 млн куб метр. табиий газни ўғирлаб, давлат ва жамият манфаатларига 2,7 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “M.G.” МЧЖ раҳбари С.Р. Пастдарғом туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ўрнатилган электр ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзгартириб, тижорат мақсадида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Пахтаобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Қорақўрғон” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.А. фуқаро А.А.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 497 дона “Тропикамид” номли дори воситасини 40 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида жами 969 дона ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда республикада фаолият кўрсатувчи тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона масъуллари иштирок этишди.

Унда асосий эътибор, ички бозорда контрафакт маҳсулотлар муомаласига чек қўйиш, сифатли маҳсулотлар экспорт ҳажмини кенгайтириш, соҳа ривожида инвестицион имкониятлардан фойдаланиш масалаларига қаратилди.

Инспекция бошлиғи томонидан яширин ишлаб чиқарилган ёки айланма йўллар орқали кириб келган сифати кафолатланмаган тамаки маҳсулотларининг “қора бозори”га барҳам бериш, ноқонуний фаолият орқали соғлом рақобат муҳитига таъсир кўрсатаётган ҳолатларни олдини олиш борасида кўрилаётган чораларга батафсил тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти, экспорт салоҳияти ҳамда акциз солиғи тўловларини бугунги кундаги ҳолати ҳақида фикрлар тингланди.

Маълумот ўрнида, иккита тамаки ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўтган йилнинг 9 ойида жами 8,9 млрд тамаки маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда тамаки ишлаб чиқариш 10,5 млрд донани ташкил этади. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 18 фоизга ўсган.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда Инспекция томонидан яширин айланмага барҳам бериш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, акциз солиғи тумушларини кўпайтириш борасида амалий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилиши таъкидланди.

👉@Department_uz
Юқоричирчиқ туманида “майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқоричирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро К.А. “Наврўз” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қонунга хилоф равишда телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, жами 139,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 |Сурхондарё вилоятида 1 470 тонна кўмирни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди

👉@Department_uz
Сергели туманида фуқарога ипотека кредити ажратиб бериши эвазига 61 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки филиали етакчи мутахассиси М.Т. ва фуқаро Ш.А. фуқаро Ф.Э.га янги қурилаётган уйлардан бирини кредит эвазига харид қилиш учун ипотека кредити ажратиб беришларини ваъда қилиб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида фуқаронинг 61 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ноқонуний дори воситалари савдосининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.С. ва М.С. “Пичоқчи” МФЙ ҳудудидаги хонадонида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган, давлат реестрида қайд этилмаган умумий баҳоси 1,4 млрд сўмлик 3 990 қути жами 19 950 дона “NEUFOL-С” номли дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган А.А. ва бошқалар хорижда ишлаб чиқарилган тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 500 қути “NEUFOL-C” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 21 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Шаҳрисабз шаҳридаги “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Ю. ва бошқалар фуқаролар И.Х., К.Ҳ. ва М.Ё.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Шаҳрисабз шаҳридаги “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилишиб, эвазига жами 3 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пулларнинг тўлиқ қайтарилиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👮‍♀️Тезкор - қидирув соҳасида ноаниқ шароитларда содир этилган 15 977 та жиноят фош этилди ҳамда қидирувда бўлган 6 255 нафар шахс ушланди

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди:

🔘Прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилмоқда.

🔘Жумладан, уларга моддий ёрдам курсатилиши билан биргаликда, 189 тасининг уй – жойи таъмирланиб, 61 тасига янги уй - жойлар қуриб берилди. 3 минг нафардан ортиқ эҳтиёжманд оиланинг ишсиз аъзолари бандлиги таъминланди.

🔘Ўтган 9 ойда 3851 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6633 нафарига ижарага ер ажратилишида, 1925 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5 573 нафарини ўзини ўзи банд қилишида, 4 388 нафарининг касб - ҳунар курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.

🔘Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари буйича 1 198 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 61 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 8 573 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

🔘366 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 2,4 млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

🔘Шу билан бирга, иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,2 млрд. сўми талон -торож қилинганлиги аниқланиб, 63 та жиноят иши қўзғатилди.

🔘Бевосита прокурорлар ташаббуси билан 631 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 9 371 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.У. ва Д.Т. фуқаро Қ.Ю.га жами 3 200 АҚШ долларини 41,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан жами 4 637 АҚШ доллари ва 2 000 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Д.Р. фуқаро М.М.дан жами 3 300 АҚШ долларини 41,9 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz