Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
8.38K photos
1.32K videos
1.79K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Тошкент шаҳрида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.К. фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 3 000 АҚШ доллари эвазига Самарқанд вилоятидаги тижорат банки филиалидан 100 000 АҚШ доллари миқдорида кредит олиб беришини айтиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Ш. фуқаро Ф.Б.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент вилоятидаги тижорат банки филиалидан 100 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кўкдала туманида истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда “Умакай” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда фуқаро Ж.Ч. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, жами 400 кг. гўшт ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тошкент шаҳрида истеъмолга яроқсиз алкоголь ва этил спирти савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Чорбоғ” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи “Т.Б.” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Т. электр сув насосларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа тўғридан-тўғри улаб, жами 106,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Ф.А.га тегишли бўлган ишлаб чиқариш цехида жами 123,1 млн сўмлик электр энергиясидан яширин равишда фойдаланиб келинганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Боёвут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Э.Ҳ.га тегишли бинода 108,5 млн сўмлик электр энергиясидан яширин равишда фойдаланиб келинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда туман ҳудудидаги “Оn.” савдо дўкони сотувчиси Б.А. гиёҳванд дори воситалари туркумига кирувчи 1 520 дона “Tawon Liar” номли дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қўштепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.С. Фарғона шаҳри марказий деҳқон бозори ёнида фуқаро М.Х.га 60 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 23 турдаги 1 199 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Жиззах вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Чимбой туманида тадбиркорнинг 13 млн сўм пулини қўлга киритмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.К. озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркор Б.Э.га ўзини гўёки Чимбой тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими раҳбари сифатида таништириб, унинг фаолиятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ходимлари томонидан текшириш олиб борилмаслиги эвазига 13 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида 4,8 млрд сўмлик энергия ресурсларини ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “B.” МЧЖ раҳбари Т.А. ва бошқалар МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ўрнатилган газ ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказилиб, жами 1,5 млн куб метр. табиий газни ўғирлаб, давлат ва жамият манфаатларига 2,7 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “M.G.” МЧЖ раҳбари С.Р. Пастдарғом туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ўрнатилган электр ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзгартириб, тижорат мақсадида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Пахтаобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Қорақўрғон” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.А. фуқаро А.А.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 497 дона “Тропикамид” номли дори воситасини 40 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида жами 969 дона ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда республикада фаолият кўрсатувчи тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона масъуллари иштирок этишди.

Унда асосий эътибор, ички бозорда контрафакт маҳсулотлар муомаласига чек қўйиш, сифатли маҳсулотлар экспорт ҳажмини кенгайтириш, соҳа ривожида инвестицион имкониятлардан фойдаланиш масалаларига қаратилди.

Инспекция бошлиғи томонидан яширин ишлаб чиқарилган ёки айланма йўллар орқали кириб келган сифати кафолатланмаган тамаки маҳсулотларининг “қора бозори”га барҳам бериш, ноқонуний фаолият орқали соғлом рақобат муҳитига таъсир кўрсатаётган ҳолатларни олдини олиш борасида кўрилаётган чораларга батафсил тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти, экспорт салоҳияти ҳамда акциз солиғи тўловларини бугунги кундаги ҳолати ҳақида фикрлар тингланди.

Маълумот ўрнида, иккита тамаки ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўтган йилнинг 9 ойида жами 8,9 млрд тамаки маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда тамаки ишлаб чиқариш 10,5 млрд донани ташкил этади. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 18 фоизга ўсган.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда Инспекция томонидан яширин айланмага барҳам бериш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, акциз солиғи тумушларини кўпайтириш борасида амалий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилиши таъкидланди.

👉@Department_uz
Юқоричирчиқ туманида “майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқоричирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро К.А. “Наврўз” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қонунга хилоф равишда телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, жами 139,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 |Сурхондарё вилоятида 1 470 тонна кўмирни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди

👉@Department_uz