Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
8.38K photos
1.32K videos
1.79K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Прокуратура органлари тизимида фаолият олиб борувчи ходимларни етук кадр бўлиб шаклланиши, мамлакатимизда ва дунёда содир бўлаётган аҳамиятли ислоҳот ва ўзгаришларни уларга ўз вақтида етказиш ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг жума куни “Маънавият куни” этиб белгиланган.

Бугун Бош прокуратурада "Сунъий интеллект имкониятларини прокуратура тизимига жорий қилиш" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ва Транспорт прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқаруви раиси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа, "AIM Laboratory" МЧЖ раҳбари Хикматилла Убайдуллаев, "XCDM" МЧЖ раҳбари Самандар Турсуналиев, техноблогер Садулла Абдуллаевлар иштирок этиб, бугунги мавзу юзасидан нутқ сўзлади.

Сўзга чиққанлар сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва уларни мамлакатимизда кенг қўллаш, рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг юқори сифатини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида ўз фикр ва маълумотларни, тушунтиришларни бериб ўтишди.

Дўстона ва самимий руҳда бўлиб ўтган суҳбат давомида иштирокчилар ҳам мавзу юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ховос туманидаги ароқ заводида ишлаб чиқарилган 1,1 млрд сўмлик қалбаки алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Қарши шаҳри ва Денов туманида 372,2 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари топилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган У.Д. “I.S.” МЧЖга қарашли “Қизилтепа” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида қалбаки акциз маркали турли номдаги жами 1 791 дона алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, умумий баҳоси 51,2 млн сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Б.С.” МЧЖ раҳбари Ш.А. “С.Ш.” МЧЖга қарашли Денов тумани “Нурли манзил” МФЙ ҳудудидаги омборхонада 4 турдаги жами 11 697 дона умумий баҳоси 321 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Учтепа туманида тадбиркорнинг 2 500 АҚШ долларини қўлга киритган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар А.А., Ш.П. ва Д.С. (муқаддам судланган) "I.G." МЧЖ таъсисчиси А.Ш.нинг ишончига кириб, унга ҳудудий тижорат банки филиалидан 3 млрд сўм имтиёзли кредит ажратиб беришларини айтиб, эвазига 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, текширув давомида 200 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Навоий вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана тумани бўлими, ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “P.L.” МЧЖ ходими С.Б. фуқаро М,Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 165 қути “Le-Fer” номли дори воситасини 46 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 300 дона “SUTSILIN” номли жами 133,1 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ҳ.Э. ва У.М. хорижда ишлаб чиқарилган 500 қути “Ферровайз” номли дори воситасини фуқаро Г.Б.га 57,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қумқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Б.” МЧЖ раҳбари Ш.С. ушбу МЧЖга тегишли бинода яширин цех ташкил этиб, ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганликлари аниқланиб, 300 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 6 079 кг. чигит, 4 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Енгил типдаги савдо дўкони қуришга ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган назоратчи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “У.Б.” МЧЖ савдо мажмуаси назоратчиси М.Ш. тадбиркор Ж.Ф.га 2 500 АҚШ доллари эвазига МЧЖ ҳудудидан енгил типдаги савдо дўкони қуриши учун ер майдони ажратиб беришини айтиб, олдиндан 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида 4 000 қути қалбаки дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ДБҚ ходимлари ҳамкорлигида тумандаги Чорбоғ кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.А. ва Д.А. сохта сертификатга эга бўлган жами 4 000 қути “Хитофер-S 5 мл” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 43 750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган ушбу дори воситалари қалбакилаштирилганлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz