Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
8.38K photos
1.32K videos
1.79K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ ва Қўшработ тумани бўлими, вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Х.Б фуқаро Ю.Қга 4 000 АҚШ долларини 50,9 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган

Шу каби, Департаментнинг Пайариқ ва Оқдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.У. фуқаро А.А.га 3 100 АҚШ долларини 39,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, 3 292 АҚШ доллари, 10 ЕВРО ва 62 410 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Янгибозор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.Г. фуқаро О.С.га 3 400 АҚШ долларини 43 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилоятида тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

👉@Department_uz
Жондор туманида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Жондор туманидаги “Д.Д.” оилавий корхонасига қарашли савдо дўконида 9 турдаги жами 833 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Марғилон шаҳрида фуқарони Жанубий Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Б.И. (фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Б.Р.га Жанубий Корея давлатига ишга юборишини айтиб, унга қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб бериб, эвазига 9 300 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Шунингдек, текширув давомида Б.И. томонидан 500 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Қашқадарёда ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилмоқда

👉@Department_uz
Ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Хўжайли тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.С. фуқаро Д.Б.ни “U.T.” АЖга қарашли Хўжайли туманида жойлашган компрессор станциясига ишга киритиб қўйиши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тахтакўпир тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.А ва К.Б. фуқаро З.О.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қорақалпоқ давлат университетига ишга киритиб қўйиши эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатла юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Данғара туманида фермер хўжалиги раҳбарининг пулларини қўлга киритган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузурдаги Департаментнинг Данғара тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки филиали менежери И.Ш. фуқаро М.О. (муқаддам фирибгарлик жиноят учун судланган) билан ўзаро тил бириктириб, “Ғ.К.” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Ў.га қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун кредит ажратиб беришлари эвазига 500 АҚШ доллари ва 23,5 млн сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 20,9 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди

👉@Department_uz
Қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарган яширин цехдан 850 литр этил спирти ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.А., М.М. ва бошқалар Тошкент вилояти, Янгийўл тумани “Қовунчи” МФЙ ҳудудидаги хондонда яширин цех ташкил этиб, қалбаки акциз маркалардан фойдаланган ҳолда сотиш мақсадида қўлбола алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарганликлари аниқланиб, ушбу хонадондан “Тошкент оқшоми” номли 185 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулоти ҳамда 85 дона елим идишдаги жами 850 литр этил спирти ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “S.N.” МЧЖ раҳбари Б.Х. харидорга 2 дона акциз маркаси шубҳали бўлган спиртли ичимликни сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида ушбу дўкондан турли номдаги қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Автокредит эвазига харид қилинган автомашинани сотиб юбориш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар С.В. У.Д. ва А.И. ўзаро тил бириктириб тижорат банки филиалидан А.И.га автотранспорт воситасини сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағи эвазига харид қилинган “Lixiang L9 Max” русумли автотранспорт воситасини гаровга тақдим этмасдан бошқа бир фуқаро А.З.га сотиб юборишиб, банк манфаатларига 587,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўзбекистон делегацияси Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар молиявий разведка бўлинмаларининг Форумида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сон Фармони билан халқаро ҳамкорликни таъминлаш юзасидан белгиланган вазифаларга асосан Бош прокурор ўринбосари – Департамент бошлиғи Ш.Сохибназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 8-10 октябрь кунлари Озарбайжон Республикаси Шуша шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар молиявий разведка бўлинмаларининг Форумида иштирок этди.

Мазкур халқаро тадбирда 7 та давлатдан (Венгрия, Озарбайжон, Туркия, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикаси) ташриф буюрган молиявий разведка бўлинмалари ҳамда бир қатор халқаро ташкилотлар (ФАТФ, МОНЕЙВЭЛ, Евросиё гуруҳи, БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва бошқалар) вакиллари қатнашди.

Форумда иштирокчилар томонидан жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда молиявий разведка бўлинмалари фаолиятига илғор технологиялар ва инновацион ечимларни татбиқ қилиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ўзаро тажриба алмашинилди.

Бундан ташқари, Форум доирасида Ўзбекистон делегациясининг Озарбайжон Республикаси Молиявий мониторинг хизмати раиси Заур Фатизада билан икки томонлама учрашув ташкил этилиб, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида англашув Меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон делегациясининг ушбу Форумдаги иштироки кўп томонлама идоралараро ҳамкорликнинг янада ривожланиши ҳамда илғор хорижий тажрибаларни алмашишга хизмат қилади.

👉@Department_uz
Энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Норин тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.У. туман ЭТК монтёри Ш.А. билан ўзаро тил бириктириб, хонадонида ўрнатилган уч фазали электр ҳисоблагични ҳисоб дастурига киритмасдан жами 319,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.А. “Юксалиш” МФЙ ҳудудидаги фуқаро О.А.га тегишли спорт клуби биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғидан ўзбошимчалик билан уланиб, жами 226,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz