Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.35K photos
839 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Навоий вилоятида автомашина харид қилиш учун шартнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Л” МЧЖ ҳайдовчиси У.Ҳ. фуқаро И.нинг ишончига кириб, унга “Spark” русумли автотранспорт воситасини 1 000 АҚШ доллари эвазига автосалондан навбатсиз олиш учун шартнома олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Олтинкўл туманида талабанинг ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилган фирибгар талаба ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон давлат университети талабаси С.Э. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унинг Қирғизистон Республикаси Ўш технологиялар университетидаги ўқишини Наманган давлат университетига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали кўчиртириб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Бухоро ва Миришкор туманларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Н. бошқа бир фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, унга “З” МФЙ ҳудудида жойлашган 12 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Миришкор туманида яшовчи фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун муқаддам судланган фуқаро У.С. бошқа бир фуқаро О.нинг ишончига кириб, унга “Ободон” МФЙ ҳудудида жойлашган дала шийпонини танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларининг нархини сунъий ошиб кетишини олдини олиш борасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

👉 t.me/Department_uz
Фуқарони Қирғизистон Республикаси олийгоҳига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги таълим муассасасига кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тадбирда, фуқаро Э.Э. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни 7 000 АҚШ доллари эвазига Қирғизистон Республикаси тиббиёт олийгоҳига ўқишга киритиб, биринчи босқични тугатганидан сўнг танишлари орқали ўқишини Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Каттақўрғон туманида “Lacetti” русумли автотранспорт воситасини олиб беришни ваъда қилган савдо агентининг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.” автосалони савдо агенти Ш.Т. фуқаро Н.га “Lacetti L-Elegant/At Plus” автомашинасини олиб бериш учун гўёки “V.” МЧЖ томонидан тўлов қабул қилинганлиги ҳақида квитанция ҳамда олди-сотди шартномасини тақдим қилиб, эвазига унинг 12 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган, шунингдек текширув давомида Ш.Т. томонидан ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб 3 900 АҚШ долларини қайтарган ҳолати процессуал тартибда расмийлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Самарқанд вилоятида фуқаронинг Қирғизистон Республикасидаги ўқишини кўчиртириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Й. бошқа бир фуқаро М.га ўзини Миллий гвардия ходими деб таништириб, унинг Қирғизистон Республикаси, Жалолобод шаҳрида жойлашган “Заманбап Эл Аралик” университетидаги ўқишини Самарқанд давлат университетига кўчириб бериш эвазига 3 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қибрай туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

👉 t.me/Department_uz
Тошкент шаҳрида ўқишга киритиш билан боғлиқ яна бир фирибгарлик ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.А. бошқа бир фуқаро билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Х.га Қозоғистон Республикаси университети иқтисодиёт факультетининг 1-босқичини тугатганлиги тўғрисида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериб, танишлари орқали ўқишини Тошкент давлат иқтисодиёт университетига кўчириб беришни ваъда қилиб, эвазига 2 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

👉 t.me/Department_uz
Навоий шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган оҳак ишлаб чиқариш цехи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Е” хусусий корхонасига қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида газдан фойдаланиш учун шартнома тузмасдан, тармоққа қўйилган тамғани бузиб табиий газдан фойдаланилганлиги натижасида, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 176,1 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Андижон вилоятида тадбиркорга аукцион савдоларисиз бино олиб беришни ваъда қилган собиқ мутахассис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Хўжаобод тумани филиали собиқ мутахассиси З.А. тадбиркор А.га танишлари орқали тумандаги олдинги тез тиббий ёрдам бўлими биносини аукцион савдоларисиз эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб олиб бериш эвазига 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тошкент шаҳрида фуқароларни чет давлатларга ишга юборишини ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаро Қ.Я. фуқаро Б.Т.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Польша давлатига ишга юбориш ва виза олиб бериш эвазига 5 000 АҚШ долларини олиб ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги, худди шундай фуқаро А.К ҳам 4 нафар фуқарони алдаб, уларни танишлари орқали Корея давлатига ишлаш учун жўнатиш эвазига 5 800 АҚШ доллари ва 163 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Андижон ва Хоразм вилоятларида абитуриентларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган институт ҳисобчиси ва талаба ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон давлат тиббиёт институти ҳисобчиси М.А. абитуриент Д.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали институтнинг “Педиатрия иши” йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 000 АҚШ доллари билан бирга фуқаролик паспорти нусхаси ва абитуриент варақчасини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир, Урганч давлат университети талабаси М.М. фуқаро С.ни ушбу университетнинг тарих факультетига университетда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини фуқаро О. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда, Наманган вилояти мисолида

👉 t.me/Department_uz
Оҳангарон шаҳрида пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларининг қиммат нархларда сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.А. ва Д.Х.лар пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда ўтказиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган 7 хил турдаги, жами 2 098 қути “Гепарин”, “Эноксапарин”, “Цефтраксон”, “Фавипиравир”, “Ремдесивир”, “Бактеразон” ва “Дексаметазон” номли дори воситаларини харидорга 160 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Баҳолаш экспертизаси хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг умумий нархи 80,3 млн сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топилмоқда, Хоразм вилояти мисолида

👉 t.me/Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топилмоқда, Тошкент вилояти мисолида

👉 t.me/Department_uz
Яккасарой туманида "Remdesivir" номли дори воситасининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Қ ва А.Хлар пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда ўтказиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган “Remdesivir” номли дори воситасини ҳар бир донасини 640 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 120 донасини 76,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, уларга тегишли автомашинада яна 30 дона "Remdesivir" дори воситалари борлиги аниқланиб, жами 101,6 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар манфаати қонун ҳимоясида

👉 t.me/Department_uz