Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.33K photos
829 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Андижон вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахслар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Р., Х.А. (муқаддам судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Тошкент туманида яшовчи С.М.дан олиб келган 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 10 000 АҚШ долларини фуқаро А.О.га ҳақиқий 7 200 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланиб, Х.А.нинг ёнидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган яна 75 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Сирдарё вилоятида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Қашқадарё вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Тўрткул ва Амударё туманларида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Нуробод туманида Англия давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Э.Х. гўёки Англия давлатидаги фирмада ишловчи танишлари ёрдамида 5 нафар фуқарони ушбу давлатга ишга юборишини ваъда қилиб, уларнинг жами 10 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Фарғона вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Д.И. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ш.А.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 402 қути “ПК-Мерц” номли дори воситасини 12 200 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Б. ва Ш.Х. фуқаро М.Ш.га жами 1,5 млн Россия рублини 211,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган З.С. фуқаро И.С.га жами 3 200 АҚШ долларини 40,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.К. фуқаро Г.Ҳ.дан жами 3 200 АҚШ долларини 40,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Навбаҳор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.Т. фуқаро Н.Ф.га жами 3 000 АҚШ долларини 38 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Жиноят кодексининг 184-моддасида (Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, жавобгарликдан озод қилиниши мумкинми?

Қандай тартибда?

Кимларга имтиёз берилади?


Ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида Ўзбeкистон Рeспубликаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш дeпартамeнтининг Тошкeнт шаҳар бошқармаси Тергов бўлими суриштирувчиси Шахбоз Алишеровга мурожаат қилдик.

Батафсил видеони кўриш

Манба: Янги Ўзбекистон нашри

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Қарши шаҳридаги хусусий таълим муассасасига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ғ.Ч. фуқаро Н.О.нинг ишончига кириб, унга қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетлардан бирида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб, Қарши шаҳридаги хусусий таълим муассасасига 3-босқичдан ўқишга киритиб, кейинчалик давлат олий таълим муассасасига кўчириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Хоразм вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясида истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни стандартлаштириш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Унда алкоголь ва тамаки соҳасини тартибга солиш борасида жорий йил 3 июнда қабул қилинган Фармон ва Қарорда белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш ҳамда стандартлар, технологик ва сифат даражаларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Соҳа мутахассислари ва экспертлардан иборат ушбу ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

-давлат ва истеъмолчилар манфаатларидан келиб чиқиб миллий, давлатлараро ва халқаро стандартлар лойиҳаларини тайёрлаш;

-стандартларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, қайта кўриб чиқишда илғор хорижий тажрибани жорий қилиш йўли билан, шу жумладан, уларда анъанавий ва илғор технологияларнинг, дастлабки талабларни белгилашни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатдошлиги оширилишини таъминлашда иштирок этиш;

-стандартларга ўзгартиришлар киритиш, қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

-стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида уйғунлашган сиёсатни амалга ошириш бўйича манфаатдор ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорлик қилиш.

Маълумот ўрнида, айни пайтда соҳага оид жами 88 та стандартлар мавжуд бўлиб, шундан 22 таси халқаро, 53 таси давлатаро ва 13 таси миллий стандартлардир.

Шунингдек, истеъмол этил спиртига тегишли 16 та, алкоголь маҳсулотларига тегишли 19 та ва техникавий этил спиртига тегишли 53 та стандарлардан амалиётда қўлланилмоқда.

Ҳозирда ишчи гуруҳга манфаатдор ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар кўриб чиқилиб, халқаро талабларга мослаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

👉@Department_uz
Янгибозор туманида турар-жой биносига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.Ю. фуқаро Р.А.нинг турар-жой биносига гўёки туман кадастрлар бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб бериши ва туман ҳокимлиги захирасидаги қўшимча 940 кв метр. ер майдонини 50 млн сўмга олиб беришини айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган У.Ш. жами 2 500 кг қуритилган тамаки маҳсулотини фуқаро С.Х.га 5 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “M.M.”га қарашли савдо шохобчаси сотувчиси И.Қ. харидорга акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо шохобчасидан умумий баҳоси 146 млн сўмлик жами 6 547 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида қўлбола усулда тайёрланган алкоголь ҳамда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ ва Пахтачи тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “N.N.” оилавий корхонаси ҳамда “Z.I.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 186,9 млн сўмлик турли номдаги 5 327 дона алкоголь ва 796 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотиш учун тайёрлаб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Нишон ва Касби тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда Нишон тумани “Пахтазор” МФЙ ҳудудида фуқаролар С.З.ва А.Э. “Lacetti” ва “Nexia” русумли автомашиналарида 4 турдаги жами 708 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, С.З.нинг Косон туманидаги хонадонида ташкил этилган яширин цехдан қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланилган буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Касби туманида яшовчи И.Ш.нинг хонадонида ташкил этган ноқонуний савдо дўконидан қўлбола усулда тайёрланган 368 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz