Prokuratura Departamenti
18K subscribers
6.39K photos
849 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган муҳандис ва сохта кадастр ходими ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Кадастрлар палатаси Денов тумани филиали муҳандиси Ў.Н. фуқаро А.Нинг ишончига кириб, унинг акасига тегишли уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини 2 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини айтиб, 1 800 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўзини гўёки Қумқўрғон тумани кадастр бўлими ходими сифатида таништирган фуқаро Ф.Б. фуқаро Х.П.нинг ишончига кириб, унинг Қумқўрғон тумани “Мехрабод” маҳалласида жойлашган уй-жойинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.p.” МЧЖ раҳбари М.Ж. ва дўкон сотувчиси Р.Ж. ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий баҳоси 45,6 млн сўм бўлган 38 турдаги алкоголь ва 2 001 қути тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.С. (муқаддам судланган) харидорга “Esse change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан сотиш мақсадида сақлаб келинган умумий баҳоси 40,2 млн сўмлик 102 турдаги жами 1 251 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар ва Китоб тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар Э.Х. ва Ю.Э. яшаш хонадонларининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганликлари аниқланиб, ушбу цехлардан 320 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 201 кг чигит, 5 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон шаҳрида “Майнинг ферма” фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими, вилоят ИИБ ҳамда “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.К. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Андижон шаҳри, Савдогарлар кўчасидаги хонадонда тижорат мақсадида 11 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, қонунга хилоф равишда майнинг крипто-активлари фаолияти билан шуғулланиб, давлат ва жамият манфаатларига 413,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Самарқанд вилоятида фирибгарлик ҳолати фош этилди

👉@Department_uz
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M-x.” МЧЖ масъул ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Исломобод МФЙ, Тошкент кўчаси жойлашган тошни қайта ишлаш цехида ўрнатилган электр ҳисоблаш ускунасининг муҳрларини бузиб, хотирасига ташқи таъсир ўтказиш орқали тижорат мақсадида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,2 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Худди шундай, Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда “Z.B.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Андижон туманидаги дори ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган электр ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиш орқали тижорат мақсадида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 745,3 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ва “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “М.Б.” фермер хўжалиги раҳбари Х.Х. ва бошқалар Қарши шаҳри, Насаф кўчасидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига 5 дона печ ва қозонларни ўзбошимчалик билан улаб, тижорат мақсадида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 761,6 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро И.Т. Янги Юнусобод кўчасида умумий овқатланиш шохобчасини ташкил қилиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 488,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент кимё халқаро университетининг Самарқанд филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бош муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали бош муҳандиси Ш.Х. фуқаролар Ш.Я. ва Х.К.нинг ишончига кириб, уларни Тошкент кимё халқаро университетининг Самарқанд филиалига ўқишга киритиб қўйиши эвазига фирибгарлик йўли билан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ш. фуқаро Х.Т. тегишли нотурар бинода ишлаб чиқариш санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган, қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларни ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, умумий баҳоси 110 млн сўмлик 10 турдаги жами 3 505 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва солиқ бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда Урганч шаҳрида яшовчи Б.Р. ўзига қарашли омборхонадан сотиш масадида сақлаб келинган умумий баҳоси 137,6 млн сўмлик жами 4 503 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Наманган вилоятида 1,2 млрд сўмлик тегишли ҳужжатларсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланаётган омборхоналар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш борасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.П. Наманган шаҳридаги “Лола” ҳамда “Озод” МФЙ ҳудудида жойлашган 2 та товарлар сақлаш омборини ижарага олиб, ушбу омборхоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,2 млрд сўмлик турли номдаги дори воситалари ва тиббий буюмларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, мазкур дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz