Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.31K photos
816 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

👉@Department_uz
745,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бахмал, Янгиобод ва Пахтакор тумани бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “М.Б.”, “L.M.” ҳамда “U.S.” фермер хўжаликлари масъул шахслари тижорат мақсадида сув насосларини электр ҳисоблагичдан ташқари яширин йўллар билан тармоққа улаб, жами 745,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари

👉@Department_uz
Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Н. фуқаро В.С.дан 240 минг Россия рублини 31,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М жами 1,3 млн Қозоқ тенгесини фуқаро А.Ж.га 37 млн сўмга сотишга келишиб, шундан ёнида бўлган 1,2 млн Қозоқ тенгесини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

👉@Department_uz
Артизан қудуқларини қазиш учун ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.D.” фермер хўжалиги раҳбари С.У. ва “E.B.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан ажратилган 600 млн сўм кредит маблағини пудратчи “E.B.” МЧЖга артизан қудуқларини қазиш учун ўтказишга эришиб, амалда 1 дона артизан қудуғини қазиш ишларини қисман бажариб, кредит маблағларини пудратчининг ҳисоб-рақамидан нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Сирдарё вилоятида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи фош этилди

👉@Department_uz
Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.Б.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Б. мустақил баҳоловчи “Э.Б.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, ҳудудий тижорат банки филиали билан томчилатиб суғориш ускуналарини сотиб олиш учун кредит шартномаси тузиб, кредит таъминоти сифатида тақдим этилган мулкларнинг бозор қийматини сунъий ошириб кўрсатиб, жами 450 млн сўм кредит маблағини қўлга киритганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.С. 2 дона “Equinox” русумли автомашина харид қилиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ота-онасининг номига 660,7 млн сўмлик кредит шартномалари расмийлаштиришга эришиб, автомашиналарни кредит таъминоти сифатида гаровга қўймасдан бошқа шахсларга 67 000 АҚШ долларига сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида акциз маркасиз тамаки ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотаётган шахслар ушланди

👉@Department_uz
Шофиркон туманида 11 000 АҚШ долларига соф қуйма олтин бўлагини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.И. ва С.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаролар Н.Б. ва У.М.га оғирлиги 154,3 грамм бўлган 1 дона соф қуйма олтин бўлагини 11 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент туманида яроқлилик муддати ўтган биологик фаол қўшимчаларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

👉@Department_uz
Табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Н.Ж. ва А.К. умумий овқатланиш шохобчасини ташкил этиб, 5 дона газ плита ва бошқа ускуналарни газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 110,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бухоро туманида 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Бухоро туман бўлими, “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ва туман ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида “Б.” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи фермер хўжаликлари масъул шахслари қуввати 55 кВт бўлган сув насосини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан яширинча улаб, 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Учтепа туманида тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан туман солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ю.И. ва Ф.Х. харидорларга акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан умумий баҳоси 179 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган жами 5 044 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мирбозор бозори” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконидан 203,8 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Хоразм вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
БОШ ПРОКУРАТУРА ҲАЙЪАТИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун, 19 июль куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилнинг 1-ярмидаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

👉 https://prokuratura.uz/#/newsview?id=11199

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt