Самарқанд шаҳрида олдиндан тўлов эвазига автомашина етказиб беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.A.” ва “A.A.” МЧЖ раҳбарлари автолизинг фаолиятини йўлга қўйиб, 10 нафар фуқарога лизинг кредити асосида 60 ой муддатга автомашиналарни етказиб беришни ваъда қилиб, автомашиналарни етказиб бермасдан уларнинг жами 547,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Шу каби, Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаролар Б.Ғ. ва У.С. жорий йилнинг март ойида “A.H.” МЧЖни ташкил этиб, интернет сайтлари орқали “UzAutoMotors” компаниясида ишлаб чиқарилган янги автомашиналарни олдиндан тўлов эвазига 5-10 кун муддат ичида етказиб беришлари ҳақида эълонлар бериб, 4 нафар фуқаронинг жами 380,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотаётган савдо дўконлари ва яширин цех фош этилди
👉@Department_uz
👉@Department_uz
Учтепа туманида бошқарув сервис компаниясидаги талон-торожлик фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “К.Ч.” ва “Б.” маҳаллалари аҳолисига хизмат кўрсатувчи “A.K.” МЧЖ бошқарув сервис компанияси масъул шахслари 2022 йилдан 01.07.2024 йилга қадар аҳолидан йиғилган жами 1,6 млрд сўм маблағларни сарфланганлиги ҳақидаги чек, счёт-фактура, йўл варақаси, қайта ҳисоб-китоб қилиш ва бажарилган ишлар ҳақидаги далолатномаларни расмийлаштирмаганлиги, шунингдек МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилинган 604,4 млн сўмни нақд кўринишда олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бўстонлиқ туманида тупроқ жинсларини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “R.E`." фермер хўжалиги раҳбари Ш.Р. ва “B.S.” МЧЖ раҳбари В.Ф. ўзаро тил бириктириб, ушбу фермер хўжалигининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун мўлжалланган ер майдонидан ўзбошимчалик билан 24,6 минг куб метр тупроқ жинсларни қазиб олишиб, давлат ва жамият манфаатларига 422,1 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Наманган ва Самарқанд вилоятларида электр тармоқларига ноқонуний уланган фермер хўжаликлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон ва Чортоқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “I.N.” ва “Қ.А.” фермер хўжалиги масъул шахслари ер майдонини суғориш учун ўрнатилган сув иншоотларини тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан электр тармоқларига улаб, жами 203,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Булунғур ва Жомбой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ЯТТ Д.А., “S.B.” ҳамда “T.S.H.” фермер хўжаликлари масъул шахслари тижорат мақсадида электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 245 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш Инспекцияси бошлиғининг матбуот котиби тайинланди.
Курязова Дилрабо Аминбоевна - Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси бошлиғининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Д.Курязова тайинловга қадар Департаментнинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош инспектори вазифасида фаолият юритган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Тўрткўл туманида “Қаратау” номи остида алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Анҳорли” МФЙда яшовчи А.Д. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 3 турдаги “Қаратау” номи остида қўлбола усулда тайёрланган 3 566 дона алкоголь маҳсулоти, 7 925 дона акциз марка, 297 литр спирт, 125 литр антисептик ва ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан 15 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Р. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани “Эвалак” МФЙ ҳудудидан 40 000 АҚШ доллари эвазига 15 сотих ер майдонини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ доллари ва 6,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Вазият 24 | Сирдарё вилоятида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи фош этилди
👉@Department_uz
👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон ва Иштихон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “Т.Ш.” ҳамда “О.Р.” оилавий корхонаси раҳбарлари савдо дўконларида умумий баҳаоси 126,1 млн сўмлик ҳар-хил турдаги 1 972 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 20 турдаги 2 860 дона акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.