Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.31K photos
816 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.О. фуқаро Ш.Ю.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида қўшни Қирғизистон Республикасидаги олийгоҳларда ўқиганлик ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб,  унинг ўқишини Наманган вилоятидаги нодавлат олий таълим муассасига кўчириб бериш эвазига 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар П.Х. ва Х.А. олдиндан ўзаро олдиндан тил бириктириб, фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, уни 4 000  АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Жиззах давлат университетига ўқишга киритиб қўйишлари айтиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланишган.

Департаментнинг  Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро А.У. фуқаро Г.У.нинг ишончига кириб, унга қўшни Қозоғистон Республикасидаги институтда ўқиётганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериш орқали Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 14 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари

👉@Department_uz
“Тошкент-Хоразм” автотураргоҳида “Антисептик” ниқоби остида Хоразм вилоятига жўнатилаётган этил спирти тўхтатиб қодинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Чилонзор туманидаги “Тошкент-Хоразм” автотураргоҳида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси кўздан кечирилганда Фарғона вилоятида яшовчи Б.Т. умумий баҳоси 157,5 млн сўм бўлган 900 дона 5 литрлик елим идишларга қадоқланган 4,5 тонна этил спиртининг устига қалбаки “Антисептик” ёзувли этикеткаларни елимлаб, Хоразм вилоятида ўтказиш мақсадида жўнатганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.     

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Сергели туманида МЧЖни қасддан банкротлика олиб келиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.T.” МЧЖ масъул шахслари умумий баҳоси 1,9 млрд сўмлик автотранспорт воситаларини МЧЖ балансидан чиқариб, корхонани тўловга қобилиятсизлигини қасддан юзага келтиришиб, кредиторнинг манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари, шунингдек ер қаридан қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботларида камайтириб кўрсатиб, 256 млн сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “D.G.” ва “К.Т.” МЧЖларга тегишли савдо дўконларида тегишли ҳужжатларсиз 50 тудаги жами 7 699 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “E.1.” МЧЖга қарашли савдо дўконида 1 632 қути қалбаки акциз маркали тамаки маҳсулотлари сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Сиёб деҳқон бозори” ҳудудидаги “O.O.” МЧЖга қарашли савдо шохобчасида тегишли ҳужжатларисиз умумий баҳоси 67,5 млн сўмлик 1 459 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 867 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ш.” МЧЖга қарашли савдо шохобчасида 396 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўзбекистон делегацияси ФАТФнинг навбатдаги Ялпи мажлисида иштирок этди

Жорий йилнинг 23-28 июнь кунлари Сингапур давлатида Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) Ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу халқаро тадбирда 100 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган 400 нафар вакиллар ҳамда бир қатор халқаро ташкилотлардан (БМТ, Жаҳон банки, ЕХҲТ, ОТБ, ЕОТБ, Эгмонт, Интерпол ва бошқалар) экспертлар қатнашди.

Ялпи мажлисда жиноий даромадни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш Глобал тизимининг 30 дан ортиқ муҳим масалалари кўриб чиқилди.

Ялпи мажлис доирасида Ўзбекистон делегацияси томонидан Сингапур Тижорий ишлар департаменти директори ўринбосари Жасмин Чер хоним билан икки томонлама учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги "Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, яширин иқтисодиётга қарши курашишда Сингапур тажрибасини ўрганиш, миллий тизимга мазкур соҳадаги етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда уларнинг илғор тажрибаларини амалиётга жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Бу каби, халқаро тадбирларда Ўзбекистон делегациясининг иштирок этиши соҳадаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка самарали татбиқ қилишга, халқаро ва идоралараро ҳамкорликни такомиллаштиришга ҳамда халқаро майдондаги Ўзбекистон имиджини ошишига хизмат қилади.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотаётган шахслар ушланди

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Хоразм вилоятига жўнатилаётган 4,5 тонна этил спирти тўхтатиб қодинди

👉@Department_uz