Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
8.47K photos
1.32K videos
1.86K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Жиззах шаҳрида 18 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Г.Р. ва Ж.С.лар олдиндан тил бириктириб, икки нафар фуқарони ваколатли танишлари орқали 18 000 АҚШ доллари эвазига хориж университетларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 5 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Самарқанд туманида тадбиркорга ер олиб беришни ваъда қилган фуқаронинг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.М. тадбиркор А.га гўёки ўзини ҳокимлик идораларида ишлашини айтиб, туман ҳудудидан ишлаб чиқариш цехи қуриш учун 1 гектар ер олиб беришни ваъда қилиб, унинг 10 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, Ф.М. томонидан тадбиркордан олган пуллари ҳисобидан 5 000 АҚШ долларини ўз ихтиёри билан қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168–моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Диққат танлов!

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти IT соҳасида юқори малакага эга мутахассисларни бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш учун танлов эълон қилади.

Номзодларга қўйиладиган умумий талаблар:
а) IT соҳасида олий маълумот;
б) дастурлаш соҳасида зарур тажриба;
в) қуйидаги дастурларда ишлаш бўйича билим ва кўникмага эга бўлиш:
- Java Core, Java SE;
- HTML, CSS, JavaScript;
- UI фреймфорклар: Vue.js, Angular, React.js;
- Замонавий веб-фреймворк Spring Boot;
- PostgreSQL, Oracle маълумотлар базалари;
- ORM Hibernate ва бошқалар;
- Json Rest Full протоколи;
- WebSocket технологияси.

Иш ҳақи:
- қўшимча устамалар билан бирга ягона тариф сеткасининг IT соҳаси мутахассислари учун белгиланган коэффициентда.

Танловда иштирок этиш учун номзод ўзи ҳақидаги маълумотномани (резюме, портфолио) info@new-department.uz электрон почтасига юбориши лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 1 августгача қабул қилинади.

Танлов шартлари ва бошқа саволлар бўйича қуйидаги манзил ёки телефон рақами орқали маълумот олиш мумкин:
Манзил: Тошкент ш., Академик Я. Ғуломов кўчаси, 39а-уй;
Телефон рақами: 71-202-86-67 (ички рақам: 8988; 8026).
Яшнобод туманида фуқарони “Хориждаги” ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Яшнобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.И. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетини 1-курсини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб бериб, кейинчалик юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ўқишини Тошкент тиббиёт Академиясига кўчиртириб бериш эвазига 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Бухоро вилоятида фуқарога ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Б. бошқа бир фуқарога туман ҳокимлиги захирасида бўлган 20 сотих ер майдонини 8 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168–моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Яккасарой туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Яккасарой туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “K” МЧЖ ходими Ф.Н. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, харидорга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган "Ремдесса 100мг" дори воситасининг ҳар бир донасини 350 минг сўмдан ҳисоблаб, 500 донасини жами 175 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Ж. бошқа бир фуқарони Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия университетига юқори лавозимда ишловчи таниши орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент ва ДХХнинг Тошкент вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Ё. бошқа бир фуқарони ўзининг ваколатли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали Қозоғистон Республикасидаги олий таълим муассасасига ўқишга киритиб, 2-курсдан Ўзбекистон Республикасидаги олийгоҳга кўчириб бериши эвазига фуқаро Ш.Х.дан фирибгарлик йўли билан 5 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ва ДХХнинг Фарғона вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона Давлат университети талабалари Х.М. ва Ш.Т. олдиндан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Б.ни ўқишини хориж университетидан Фарғона Давлат университетига кўчириб бериш ҳамда икки нафар фуқарони Фарғона Давлат университетининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтларида қўлга олинганлар.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Фарғона шаҳридаги «S» ўқув маркази ўқитувчиси Э.А. фуқаро М.Б.ни ўқишини хориж университетидан кўчириб бериш ҳамда икки нафар фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига талаб қилган 8000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168–моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар!

Бугунги кунда, Республикамизда мавжуд 141 та олий таълим муассасаларининг барчасига онлайн ҳужжат топшириш ва ўқишга кириш борасида кенг имкониятлар яратилган бўлиб, яъни ҳар бир абитуриент бир вақтнинг ўзида мос таълим йўналиши бўйича 5 тагача ОТМ ларга ҳужжат топшириши, шу билан бирга кириш имтиҳонларидан етарлича балл тўплолмаган тақдирда контракт ёки оширилган контракт тўловларини амалга ошириш орқали ҳам талаба бўлиш имконияти яратилган.

Шундай экан, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда, ўқишга киришда очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ҳаракат қилишингизни, фирибгарлар тузоғидан эҳтиёт бўлишингизни сўраб қоламиз.

👉 t.me/Department_uz
Жиззах шаҳрида фуқаронинг ер майдонини фирибгарлик йўли билан пуллаётган иш бошқарувчи қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах шаҳридаги “H” МЧЖ иш бошқарувчиси И.Қ. ваколати бўлмасада фуқаро Б.Қ.га тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказини қуриш учун ажратилган 60 м2 ер майдонини, фуқаро С.га 5 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Урганч шаҳрида истеъмолчиларнинг пулларини талон-торож қилган назоратчи-инспекторнинг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Х.Т.” МЧЖ Урганч шаҳар бўлими назортчи-инспекорти А.А. 2021 йилнинг 5 ойи давомида истеъмолчилардан ичимлик суви учун ундирилган жами 176,6 млн сўмни кирим қилмасдан ҳужжатларни соҳталаштириш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Қозоғистон университети талабасининг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. Қозоғистон Республикаси халқлар дўстлиги университетининг 1-курс талабаси Ш.нинг ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги университетлардан бирига кўчириб бериш эвазига 15,6 млн сўм ва 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

👉http://prokuratura.uz/#/newsview?id=1489

👉 @uzbprokuratura
Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Р.Қ. ва Б.Р.лар фуқаро И.нинг ишончига кириб, унга ваколатли танишлари орқали Қибрай тумани ҳудудида жойлашган 7 гектар ер майдонини тендер савдоларига қўйиш орқали сотиб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 23 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Ангор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, “П” фермер хўжалиги раҳбари Ҳ.Ҳ. фуқаро А.га Бандихон туманидаги давлат захирасида бўлган 2 гектар ер майдонини ўзиники эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 100 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168–моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz