Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.34K photos
834 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Алкоголь ва тамаки бозорини рақамлаштириш жадаллаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ–84-сон Фармони билан алкголь ва тамаки бозорини йил якунига қадар тўлиқ рақамлаштириш бўйича вазифалар берилган эди.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи жорий йилнинг 7 июнь куни  Бирлашган Араб АмирлигинингIndustrial Innovation Group” ҳамда маҳаллий бозорда IT-соҳасида етакчи бўлган “Center for Digitel Technology and Innovation Ltd” компаниялари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Industrial Innovation Group” компаниясининг акциз маркаларни қалбакилаштиришга чек қўйиш мақсадида, унинг ҳимоя даражасини ошириш усуллари ҳамда акциз маркалар ҳисоби ва ҳаракатини кузатиш имконини берувчи TRACK & TRACE” ахборот тизими бўйича тақдимоти билан танишилди.

Шунингдек, “Center for Digitel Technology and Innovation Ltd” компаниясининг этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси 
ҳажмини ҳисобга олиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизими бўйича тақдимоти кўриб чиқилди.

Департамент бошлиғи соҳани рақамлаштиришда маҳсулотлари ҳаракати занжирини тўлиқ мониторинг қилиш, солиқ тушумлари устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш ҳамда соҳадаги хавфларни таҳлил қилиш имконини берувчи ягона ахборот тизимини яратиш бўйича таклифларини берди.

Учрашув якунида ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар келишиб олинди.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.O.” МЧЖга қарашли савдо шохобчасида жами 742 дона “Lyuks Santal” ва “Russkiy” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Беруний кўчасида жойлашган дўкон сотувчиси И.Ш. 4 дона “Қаратау” номли истеъмолга яроқсиз қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан 16 турдаги жами 146 дона қўлбола усулда тайёрланган қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.С. вояга етмаган ўғли Ҳ.Б. орқали Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани “Навниҳол” МФЙ ҳудудида фуқаро Д.А.га жами 200 дона “Amino methyl” номли  кучли таъсир қилувчи дори воситасини 8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, Н.С.нинг ёнидан жами 1 801 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Булунғур туманида кўп қаватли турар жой биносидан уй сотишни ваъда қилган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.С.” МЧЖ раҳбари Ш.Б. фуқаро Ш.Х.нинг ишончига кириб, “Булунғур” МФЙ ҳудудида қурилишни амалга ошириши учун рухсатномаси бўлмаса-да, гўёки ушбу манзилда кўп қаватли турар-жой мажмуасини қуришини айтиб, унга 54 кв. метрли уйни эгалик ҳуқуқи асосида расмийлаштириб бериши эвазига 100 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ангор туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Г.Б. ва Б.Х.  ноқонуний даромад орттириш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз Ангор туман “Ангор марказий деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида фуқаро Н.А.га 4 турдаги жами 820 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 15,9 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, улардан умумий қиймати 57,9 млн сўмлик 15 турдаги жами 3 006 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ҳ.Ж. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро Н.А.дан 50,4 млн  сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан Ромитан туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Р. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Н.Д.дан 44,1 млн  сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон тумани “Куйган-ёр деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган савдо дўконида тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Б.З. ҳеч қандай ҳужжатсиз 22 турдаги жами 4 121 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш учун сақлаб келаётганлиги аниқланиб,  ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Олтинкўл туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
 

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “F.А.” МЧЖ раҳбари Ф.Ж. ва бошқалар “Кўмакай” МФЙ ҳудудидаги овқатланиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 403,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz