Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.37K photos
843 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Нурафшон шаҳрида сифатсиз гўшт маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Нурафшон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар З.Ю. ва Н.Х.лар олдиндан тил бириктириб истеъмолга яроқлилиги тўғрисида маълумотномаси бўлмаган 50 кг гўштни ҳар бир килосини 42 минг сўмдан ҳисоблаб жами 2,1 млн сўмга фуқарога сотаётган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида З.Ю.га қарашли уйнинг омборхонасида ташкил этилган яширин цехдан 386 кг сифатсиз гўшт ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “K.” МЧЖ раҳбари А.Ж. ва бошқалар банк муассасасига наслли қуёнчиликни ривожлантириш мазмунида бизнес лойиҳа тақдим қилиб, ушбу лойиҳага асосан ажратилган 700 млн сўм кредитнинг 600 млн сўмини “I.” МЧЖ ҳисоб-рақамига қуён сотиб олиш учун ўтказиб, амалда кредит маблағини нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Аҳолига тарқатиладиган газ баллонларни ўзлаштирган “Шофирконтумангаз” ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Шофирконтумангаз” суюлтирилган газ баллон ўрнатиб бериш хизмати ходими Қ.С. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 105 дона умумий қиймати 34,1 млн сўмлик маиший газ баллонларни аҳолига тарқатмасдан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорларнинг фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

👉 t.me/Department_uz
Фуқароларни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ва унинг шериги ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.Ш. 2 нафар фуқарони ваколатли танишлари орқали Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувларига асосан давом этган тадбирда, яна бир фуқаро У.Ж. шериги Ш.Ш.дан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фуқаролардан ортиқча пул ундирган газ таъминоти корхонаси моддий жавобгар шахсларининг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Самарқандтумангаз” газ таъминоти бўлими моддий жавобгар шахслари истеъмолчиларга 32 830 дона маиший газ баллонларни етказиб беришда уларни ўрнатиб бериш хизмати кўрсатилмаган бўлсада, ҳар бир газ баллон учун 3 000 сўмдан хизмат ҳақи қўшиб ёзганликлари ҳамда ҳар бир суюлтирилган газ баллони учун белгиланган 22,4 минг сўм ўрнига 26 минг сўмгача ортиқча ундириб, фуқароларнинг жами 252,9 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
БОШ ПРОКУРАТУРА ҲУЗУРИДАГИ ДЕПАРТАМЕНТНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти органларининг 2021 йилнинг 6 ойлик фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Департамент бошлиғи Д.Рахимов раислигида видеоселектор тартибида ўтказилган Кенгайтирилган мажлисида Департамент органларининг барча ходимлари иштирок этишди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган тадбирда коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш, шунингдек жиноий даромадларни легаллаштиришга бархам бериш ҳамда жиноятларнинг келиб чиқишига имкон бераётган туб сабабларни бартараф этиш борасидаги ишлар ҳар бир ҳудуд кесимида муҳокама қилинди.

Департамент бошлиғи соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликларни алоҳида қайд этиб, куч ва воситаларни мансабдор шахсларнинг порахўрлиги, бюджет маблағлари, ерларни талон-торож қилиниши, давлат харидларини амалга оширишдаги жиноятларни барвақт аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилишга сафарбар этиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Кенгайтирилган мажлисида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, унинг ижроси алоҳида назоратга олинди.

👉 t.me/Department_uz
Хоразм ва Сирдарё вилоятларида ўтказилган тадбирларда имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Я.Н. ва М.С.лар 9 нафар фуқарога банк муассасасида ишловчи танишлари орқали имтиёзли кредит олиб бериш эвазига фуқаро О. орқали жами 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Т. фуқаро Д.га ўзини гўёки тижорат банки филиали ходими деб таништириб, унга банк филиалидан 240 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериш эвазига кредит миқдорининг 10 фоизи яъни 24 млн сўм талаб қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Янгийўл туманида фермер хўжалигининг ерини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ДХХ билан ҳамкорликда Янгийўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ч. бошқа бир фуқаро Қ.га ўзини гўёки “V.” фермер хўжалиги раҳбари деб таништириб, унга хўжаликнинг суғориладиган ва балл бонитети юқори бўлган ер майдонидан 6 сотихини 9 000 АҚШ долларига сотишни ваъда қилиб, ваколатли танишлари орқали ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига олдиндан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Сирдарё вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сайхунобод туман бўлими томонидан Сирдарё вилояти ДХХ ва божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Қ. харидор Ф.га 150 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” дори воситасини 12 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, М.Қ.га дори воситаларини етказиб берувчи шериги А.Х. 600 дона “Тропикамид” дори воситасини 30 млн сўмга ўтказиш учун олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Навоий давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий давлат педагогика институти катта ўқитувчиси А.Х., фуқаро С.ни “Мусиқа таълими” йўналиши бўйича ўтказиладиган кириш амалий имтиҳонларидан муваффақиятли ўтишини танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига яқин қариндоши Т. орқали 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Қўрғонтепа туман “Деҳқон бозори” МЧЖ моддий жавобгар шахсларининг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман “Деҳқон бозори” МЧЖ моддий жавобгар шахслари МЧЖнинг 201,7 млн сўмини ҳеч қандай асоссиз иш ҳақи ва рағбатлантириш сифатида олишганлиги, шунингдек савдо ҳамда хизмат кўрсатишдан тушган 157 млн сўмни кирим қилмасдан, жами 358,7 млн сўм пул маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Оҳангарон туманида 265,7 млн сўмлик кучли таъсир этувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Р. бошқарувидаги “EPICA” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, ушбу автомашинанинг юк хонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 13 092 дона “Regapen”, 15 078 дона “Perge” ва 394 дона “Тропикамид” номли умумий қиймати 265,7 млн сўмлик кучли таъсир этувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Бухоро вилоятида ўтказилган тадбирда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи ва унинг шериги ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.А. Бухоро давлат университети ўқитувчиси Б.Ў. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Р.ни ваколатли танишлари орқали ушбу таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйиш эвазига бошқа бир фуқаро Ш.орқали 4 000 АҚШ долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Денов туманида фермер хўжалиги ер майдонини сотган фуқаро аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро К.С. турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги “А.” фермер хўжалиги балансида бўлган ер майдонининг 5 сотихини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, фуқаро С.ни танишлари орқали ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириб беришга ишонтириб, унинг 5 500 АҚШ доллари ва 16 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фуқароларга имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган фуқаро Г.У. бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, уларга танишлари орқали Сергели тумани ҳудудидан янги қурилган уйлардан имтиёзли нархларда уй олиб бериш эвазига ҳар биридан 850 АҚШ долларидан ҳисоблаб жами 313,5 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Паркент туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Ю. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган “Тисовир” (Фавипиравир) номли дори воситасини ҳар бир қутисини 295 минг сўмдан ҳисоблаб, харидорга 300 қути дорини 88,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz