Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.34K photos
834 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.E.” хусусий корхонаси раҳбари “Э.А.” пишиқ ғишт ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун ажратилган 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган ускуналарни сотиб юбориб кредит маблағларини талон-торож қилганлиги, шунингдек ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари “A.E.” корхонаси томонидан ишлар тўлиқ бажарилмаган бўлса-да, ускуналарни гаров таъминоти сифатида олиб қўймаганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пахтакор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.S.” ва “П.О.” МЧЖ масъул шахслари “П.О.” МЧЖга ёмғирлатиб суғориш технологиясини сотиб олиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига 849,9 млн сўмлик ишларни бажариб, 1,9 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Sh-Sh.” корхонаси масъул шахслари ва бошқалар автомобилларга хизмат кўрсатиш ускуналари олиш учун ажратилган 1,4 млрд сўм кредит маблағини “M.T.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилиб талон-тарож қилганликлари, шунингдек, банк филиали масъул шахслари ажратилган кредит маблағининг мақсадли сарфланишини ва гаровга қўйилган мулкнинг сақланишини ўрганмаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддалари (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ш.П.” фермер хўжалиги масъул шахслари дала майдонига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида унга ташқаридан аралашиб, сув насоси орқали 963,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жами 867,2 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбирида фуқаро С.М. давлат рўйхатидан ўтмасдан оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, қўлбола ёндиргичларни табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 289,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Балиқчи туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ва “Ҳудудгаз Андижон” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда ЯТТ А.Ю. “Шўр” МФЙ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш цехини умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 236,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Бувайда тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса “V.B.” МЧЖ иш бошқарувчиси М.Х. МЧЖ клиникасига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасига ташқи таъсир ўтказиб, жами 83,3 млн сўмлик мулкини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Самарқанд туманида 197,5 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд туманидаги “Паррандачилик” МФЙ ҳудудидаги “O.” МЧЖга қарашли савдо дўконда ўтказилган тезкор тадбирда корхона раҳбари Р.Н. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 197,5 млн сўмлик 68 турдаги жами 6 545 дона алкоголь маҳсулоти ҳамда 18 турдаги жами 2 390 қути тамаки маҳсулотини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “S.C.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.Қ. фуқаро Х.М.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган “Редуксин лайт” номли дори воситасини шифокор рецептисиз 768 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 224 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Х. фуқаро М.Х.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 216 дона дори воситаларини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Учқўрғон туманида замонавий автомобилларга хизмат кўрсатиш учун ажратилган имтиёзли кредитни талон-торож қилган корхона раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Y.D.” МЧЖ ва “M.q.М.” ОК раҳбарлари тижорат банки Учқўрғон филиалидан замонавий автомобилларга хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш учун ажратилган имтиёзли кредит ҳисобидан харид қилинган ускуна ва электр жиҳозларини сотиб юбориб, жами 545 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий ўқув спорт техника клуби ўргатувчи устаси Б.М. фуқаро С.Ш.га “В.С.” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тахтакўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.О. фуқаро Ю.Э.нинг ишончига кириб, унга гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига фирибгарлик йўли билан 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Ж. ва Ж.С. фуқаро К.Б.дан жами 4 000 АҚШ долларини 49 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Ғ. жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 39,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ер майдонини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

👉@Department_uz
Сирдарё туманида тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.К. “I.R.M.” МЧЖнинг ўзига ишониб топширилган “BELARUS 80X” русумли тракторини бошқа бир фуқаро Х.Н.нинг номидаги “BELARUS 80X” русумли тракторининг завод ишлаб чиқариш рақамлари ёзилган биркани кўчириб ўтказиш орқали фуқаро М.А.га 240 млн сўмга сотиб юбориб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Олтин қалам” XVIII Миллий мукофотининг “Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” номинацияси бўйича ғолиб бўлган “Тарихий хотира беқиёс” номли китобининг яратилиши тарихига бағишланган махсус кўрсатув

Манба: Sevimli TV

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бугун, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида АҚШ Давлат департаментининг Наркотик моддалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бошқармаси ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида яширин иқтисодиётга қарши курашишда АҚШ тажрибасини ўрганиш, миллий тизимга АҚШнинг мазкур соҳадаги етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, тадбирда жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг ўзаро баҳолаш ҳисоботида қайд этилган тавсияларни кўриб чиқиш ҳамда уларни биргаликда амалга ошириш вазифалари муҳокама қилинди.

Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ҳамда қайд этилган масалалар бўйича билдирилган таклифларни тегишли тартибда кўриб чиқишга келишиб олинди.

👉@Department_uz
1 025 метр куб ҳажмдаги мармарни ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F-J.” МЧЖ масъул шахслари “Мармаробод” МФЙ ҳудудидаги “Бўшанг Ўрикзор” мармар конидан ҳеч қандай рухсатнома олмасдан 1 025 метр куб ҳажмдаги мармарни ноқонуний қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 235,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Шаҳрисабзда корхонани қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.P.” ва “B.P.” МЧЖ масъул шахслари жами 14 та корхонадан олинган умумий қиймати 1,3 млрд сўмлик дори воситаларини пулини бермаслик мақсадида “S.P.” МЧЖни қасддан тўловга қобилиятсизлик ҳолатига келтириб, 1,2 млрд сўмлик дори воситаларини нақд пулга сотиб талон-торож қилганликлари, шунингдек “S.P.” МЧЖнинг 719 млн сўмлик тиббиёт ускуналарини ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан “B.P.” МЧЖ балансига ўтказиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz